Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
С.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг фаолиятида анъанавий ёндашувлар
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
3.2. С.Хўжаниёзов номидаги қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг фаолиятида анъанавий ёндашувлар
Ёшлар театри доим ўз устида ишлаш тарафдорига айланиши, шу орқали ёш авлоднинг тарбияси ва маданиятига таъсир этиши лозим. Республикамизда фаолият юритаётган Ёш томошабинлар театрларининг ҳамиша ҳам ўзини оқлай олмаслиги, ҳануз репертуарни шакллантириш борасида хатоликларга, муаммоларга дуч келаётгани ачинарли ҳол. Кимдир бу ҳолатни режиссёрларга тўнкаса, кимдир драматургияни ривожланмаётгани билан ҳаспўшлайди. Бунда аслида бутун театр жамоаси баравар айбдор ҳисобланади. Театрларга эса бутун давлат, бутун санъат аҳли ёрдам бермоғи лозим. Драматургияга адабиётнинг кўмаги керак. Режиссура эса театрнинг ўзи дунёга келтирадиган ва тарбиялайдиган “фарзанд”дир. Мустақиллик йилларининг аввалида театрда айнан ижодкорлар тендеми юзасидан қатор ютуқларга эришилди. Айнан маҳаллий драматург, режиссёрнинг ижодий уйғунлиги остида ажойиб спектакллар дунёга кела бошлади. Лекин бу ажойиб анъана кейинчалик анча сустлашди. Ижодий изланишлар алангаси сўна бошлади. Театрни бадиий пухта асарлар билан таъминлаб турган К.Раҳмонов, С.Жумағулов, Қ.Матмуродов, П.Айтмуратов ёшлар театридан узоқлашдилар. Театр репертуари кўпроқ бадиий савияси шубҳа уйғотадиган таржима асарлар билан тўлдирилди, устига устак, улар асосида саҳналаштирилган спектакллар режиссураси ва саҳна безаклари ночор аҳволда бўлди. Театр жамоасининг томошабинларга тортиқ қилган спектаклларининг бадиий даражаси тушиб кетганлиги, ижодий муҳитнинг ёмонлашгани, интизомнинг бўшашиб кетгани очиқ-ойдин айтиладиган бўлиб қолди. Кўп йиллар давомида турли ташкилотлардан қарзга ботган театр жамоасида молиявий ночорлик таъсирида муҳит портлаш даражасига келиб қолган, актёрлар ижоддан совиган. Ёшлар театрига кўп йиллар давомида Республика кинофикацияси, радио ва телевидениеда раҳбар вазифаларда ишлаган Масуаддин Эшонов тайинлангач, ишлар юришиб кетди. Янги раҳбар ишни, авваламбор, театрда ижодий ва мехнат интизомини мустаҳкамлашдан бошлади. Сўнг театрнинг истиқболини ўйлаб, томошабинлар билан алоқасини мустаҳкамлайдиган репертуарни тузиш, биринчи навбатда, уни маҳаллий драматургларнинг янги замонавий ва тарихий мавзулардаги асарлари билан бойитишга эътибор берди. Натижада 2001 йил мавсумида театр мухлислари ёш томошабинлар театри актёрлари ижросида маҳаллий драматурглардан Ж.Хўжановнинг “Ботир ҳақида эртак”, X.Холмуратовнинг “Жазо”, А.Султоновнинг “Ноҳакдан тўкилган қон” ва ниҳоят, драматург Н.Ўталиевнинг тарихий мавзуда ёзилган “Султон Жалолиддин Мангуберди” асарлари асосида саҳналаштирилган тўртта янги спектаклларни кўришга муваффақ бўлишди. Маҳаллий ёш ва тажрибали қаламкашларнинг бу спектакллари жанр ва мавзу жиҳатидан хилма-хил бўлиб, театр саҳнасига ғаройиботларга бой эртак қаҳрамонлари билан бирга қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг ўтмишидан ҳикоя қилувчи мард ва олижаноб қаҳрамонлар кириб келди, айни чоғда ҳозирги кун ташвишлари, муаммолари ҳам ёритилдики, бу томошабинлар ва мутахассисларнинг диққатини жалб қилди. Режиссёрлар Б.Ўтабоев, X.Холмуратова, А.Ўталиевлар муаллифлар дастхатига шикаст етказмаган ҳолда актёрлар имкониятини очадиган, бадиийлик талабига жавоб берадиган ихчам спектакллар яратишга эришганлар. Замонавий мавзуда ёзилган “Жазо” драмасининг муаллифи ҳам, режиссёри Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг олий режиссёрлик курсини тамомлаган иқтидорли актёр Хидирбой Холмурат эди. Асар қаҳрамони Сейдан соқов ва кар, лекин табиат унга соф виждон ва ажойиб қалб ато қилган. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Д.Кеднимжаев қаҳрамоннинг дарду аламлари, ички туғёнларини хатти-ҳаракатлар, юз ифодалари, нидолар орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Сейдан спектаклда бамисоли ҳақиқат ва адолат тимсолидир. У ноҳакдан қамалган Болтабек оғани (артист Ж.Абдимов) ҳурмат қилади, ҳашаматли, данғиллама иморат қуриш учун кўшниси, ўз аравасини зўрға тортиб юрган Нуржанга зуғум ўтказган бойваччалар Туласан (артистка Т.Сарибаева) ва Маденпар (артист Н.Айбатов)нинг ёвузликларидан нафратланади, уйига ўт қўйган айнан Маденпарнинг ўғли Асан (артист С.Арзиев) эканлигини фош қилишда ёрдам беради. Қалби пок, меҳр-оқибатли, севишган Нуржан ва Бийбинозларнинг бахти учун курашадиган, улар учрашувидан хурсанд бўлиб, ич-ичидан севинадиган Сейдан образи Қорақалпоқ театрида ҳам янгилик дейиш мумкин. Қорақалпоқ драматургиясида XX аср бошларида қатағонга учраган шахслар ҳаётини ёритишга биринчилардан бўлиб ёзувчи А.Султонов қўл урди ва унинг Ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган “Нохақдан тўкилган қон” драмаси жамоатчилик эътиборини қозонди .Ушбу асар Тошкентда “Сарҳисоб - XX” танловида кўрсатилди. Шу тариқа, мустақиллик йилларида миллатга хос анъаналар, буюк қорақалпоқ театр ижодкорларига хос ғайрат, шижоат билан Ёш томошабинлар театри ўзининг нуфузини белгилай бошлади. К.Раҳмонов, Т.Сейтжанов, П.Тлегеновлар бошлаган хайрли ишни ёш драматурглардан Г.Турсунова, А.Ўтепберганов, К.Қурбонова, Э.Собиров, П.Айтмуратов, Ж.Хўжанов, Қ.Матмуратов, С.Жумагулов, К.Мусаев, М.Хўжановалар давом эттирдилар. Театр жамоасининг сўнгги ўн икки йиллик фаолиятига назар ташласак театр раҳбарларининг маҳаллий драматургларга эътиборидан кўзимиз қувонади. Театрнинг адабий эмакдоши Г.Турсунованинг “Тентак маймун”, К.Қурбонованинг “Ҳазил даркор”, И.Айбатовнинг “Афсона”, “Дангасанинг найранглари”, Э.Собировнинг “Қўпол қўчқор”, Ж.Хўжановнинг “Мардлик билан ёвузлик”, П.Айтмуратовнинг “Шайтоннинг ноласи”, “Суюнчи”, К.Раҳмоновнинг “Аёл қисмати”, “Икки эрга бир хотин”, Б.Жапақов ва Г.Сейтимоваларнинг “Гўзал ёшлигим”, К.Мусаевнинг “Баркамол авлод”, М.Хўжанованинг “Паризоднинг ташвиши” каби спектакллар ёш томошабинлар театри ижодий жамоасининг сўнгги йилларда қорақалпоқ драматурглари пьесалари асосида яратилган саҳна асарлари ҳисобланади. Мазкур театр репертуарини ҳам кўздан кечириш давомида томошалар спектакллар, концерт дастурлари, кулгу ва юмор кечаларига бўлинишига гувоҳ бўламиз. Асосий ўринни эса спектакллар эгаллайди. 1991-2016 йиллар давомида театрда 100 дан зиёд спектакль саҳналаштирилди. Мана шу спектаклларнинг 12 таси ўзбек драматургияси намуналари бўлса, 14 таси жаҳон драматургияси намуналаридир. Қолган 70 дан зиёд спектакл айнан қорақалпоқ драматургиясининг бисотидан. Демак, бу театрда ҳам миллий драматургиянинг бевосита шаклланаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Миллий драматургиянинг ривожи, шубҳасиз, миллий колорит ифодасини белгилайди. Чунки драматург миллатга хос муаммоларга мурожаат этган ҳолда мавзу танлайди, мана шу мавзуни содир бўлиш жойлари айнан миллий ҳудуд, асар миллий қаҳрамонлар, миллий характерлар орқали сайқал топади, миллий куй ва қўшиқлар орқали таъсир кучини оширади. Қарабсизки, спектакллар миллий колорит тарғиботини таъсирли воситасига айланади. Миллий дунёқараши шаклланган миллатни ҳеч қачон енгиб бўлмайди. Сапар Хўжаниёзов номидаги Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри ижодий жамоаси кўплаб Республика ва халқаро муносабатларда ҳам фаол. Масалан, Миср Араб Республикасида ўтказилган анъанавий Халқаро театр фестивалининг мунтазам иштирок этади. Сўнгги йилларда элликдан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган бу фестивалда қорақалпоғистонлик ижодкорлар ўз санъатларини намойиш этдилар. – Томошаларимизни ҳайъат аъзолари ва санъат ихлосмандлари катта қизиқиш билан кутиб олдилар, – дейди театр бош режиссори Ирзамурат Айтбоев. – Таниқли драматург Кенесбой Раҳмонов асари асосида саҳналаштирилган "Тўққиз вайсақи ва бир чийилдоқ" асари томошабинларда катта таассурот қолдирди. Театр жамоасининг 2009-2010 йилларда саҳналаштирган Р.Ёриевнинг “Фермер Нурим ота ҳангомаси” “Сени куйлаймиз замондош” I республика танловининг талабларига мос спектакл сифатида эътироф этилган. Муаллиф асарнинг жанрини сатирик драма деб белгилаган. Асар ҳажми жиҳатидан қисқа, мўжаз бўлсада, унда кўтарилган муаммо ва унинг бадиий ечими пухта ўйланган, саҳнабоп, ишлайман деган, ижод қиламан деган актёр ва актрисага ўз маҳоратини намойиш қилиш имкониятини беради. Драма ва у асосида ёш томошабинлар театри ижодий жамоасининг меҳнат маҳсули бўлган спектаклда жами икки киши қатнашади. Фермер Нурим бобо ва унинг кампири Мағфират момо. Асардаги Асардаги воқеалар классицизмнинг қонун-қоидалари асосида яратилган, дейиш мумкин. Воқеалар бир жойда, бир кунда ва қисқа вақт ичида ниҳоясига етади. 18 Умуман олганда, театр жамоасининг сўнгги йиллардаги изланишлари айнан миллатнинг тарихини, анъаналарини, миллий ютуқларини, эртанги кунга ишончини, орзу-умидларини тараннум этишдек эзгу натижаларни тақазо этмоқда. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling