Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
III боб. Мустақиллик йилларида қорақалпоқ театрларидаги миллий колорит ифодаси
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
III боб. Мустақиллик йилларида қорақалпоқ театрларидаги миллий колорит ифодаси
3.1 Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик театри репертуарининг миллий хусусиятлари Бугун кўплаб давлатларда театр санъати ўз ўрнини шоу-бизнесга бўшатиб бераётган бир пайтда ўзбек саҳна санъатига талабу эҳтиёж камайгани йўқ. Негаки, саҳна жонли жараён. Унда истеъдод ва истеъдодсизлик яққол намоён бўлади. Театр санъати тасаввур ва тафаккур ҳосиласи, маънавий юксалиш воситасидир. Мустақилликка эришганимиздан сўнг, театр санъати ўзининг навқирон келажагини қуришга киришди. Бунда давлатимиз, хусусан, Биринчи Президентимиз ташаббуслари билан қабул қилинган 1995 йилдаги “Ўзбекистонда театр санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1998 йил 26 мартдаги “Ўзбек театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги фармонлари соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган эди. Шунингдек, 2001 йил 21 сентябрда Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрига “Миллий театр” мақомининг берилиши театр жамоасига улкан масъулият юклади. Бундан ташқари, нафақат пойтахт театрлари, балки вилоят театрларига қаратилаётган ғамҳўрлик театрларимизга бўлган эътиборнинг юксак намунасидир. Бу борада олиб борилаётган эзгу ишларнинг натижасини янгидан янги барпо этилаётган ва қайта таъмирланаётган театр бинолари, юртимиз театрларида саҳналаштирилаётган ранг-баранг саҳна асарлари мисолида кўришимиз мумкин. Мустақиллик шарофати билан 1991 йили Қорақалпоқ театрига Қорақалпоқ классик шоири Бердақ номи берилган эди. 90 йилдан ортиқ тарихга эга нуроний театрга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 23 февралдаги махсус буйруғи билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театр мақоми берилди. Бу билдирилган ишонч, нафақат театр жамоасининг, балки бутун қорақалпоқ халқининг ютуғидир. Отахон театр узоқ йиллик фаолияти давомида мазмунли бироқ, машаққатли ижодий йўлни босиб ўтди. Мустақиллик йилларида театрда миллий операларимиз «Ажинияз», «Тўмарис», «Майсаранинг иши», «Алеко» сахналаштирилди. 1996 йилда биринчи қорақалпоқ балети («Ойжамол») саҳнага қўйилди. «Соҳибқирон», «Алпомиш» мусиқали драмалари бошқа тарихий спектакллар сахналаштирилиб, ёшларимизга миллий меросларимизни таништириб, биз кимларнинг авлодларимиз, ота-баболаримиз ким, улар қанақа юқори маданиятга эга бўлганлигини сахнада кўрсатиб, уларнинг маданий рухининг ўсишида ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Мустақиллик ғоялари билан суғорилган, янги замон қаҳрамони, тарихий шахсларимиз сиймоси гавдаланган, меҳр-мурувват мавзуси, Ватанга муҳаббат ва бошқа мавзулар акс этган асарлар кейинги йиллар театр саҳнасидан мустаҳкам ўрин олди: «Соҳибқирон» (А. Орипов), «Адолатга ҳиёнат» (С. Хўжаниёзов), «Эрпазар Олакўз» (А. Уталиев), «Инжиқнинг муҳаббати», «Ёввойи гуллар» (К.Раҳмонов). «Шарьяр», «Кечиккан муҳаб-бат» (К.Матмуротов), «Тирсек» ва бошқалар. Ш.Утемуратов, М.Сапаева, З.Пиёзов, Т.Қайипназарова, О.Қосимбетов. Б.Узоқберганов, М.Халмуратова, З.Сайипова, Ж.Султабоев, Б.Назаримбетов, Ж.Сағиндиқова, Р.Кутекеева. Э.Айтниёзова, М.Исмайлова, С.Давлетова, Қ.Қаландаров ва бошқалар театрнинг етакчи актёрларидир. Театрнинг мустақиллик йилларида миллий колорит ифодасини белгилашда дастлаб репертуарга мурожаат этамиз. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling