Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Мустақиллик арафасидаги ижод даврида


Download 0.54 Mb.
bet15/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Мустақиллик арафасидаги ижод даврида театр фаолияти давом этаверди. Мавзулар доираси кенгайиб, айнан мустамлакалик тузуми ва мустақилликка эришиш истаги асосий ғоявий тенденцияни белгилаб берди. Мана шундай фурсатда Театр янги даврни яъни Мустақилликни кутиб олишга тайёр эди.
Бердақ номидаги давлат мусиқали театри Қорақалпоғистоннинг кўҳна театрларидан. 1926 йили 11-апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати томонидан «Қорақалпоқ миллий труппасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор қабул қилиниб, Театр ҳисобида «Тонг нури» труппаси ташкил қилинади. Труппанинг бадиий рахбари қилиб Тўрткўл шаҳри педагогика техникуми ўқутувчиси Зарип Қасимов тайинланади.
Театр ўзининг биринчи пардасини 1926 йили 8-ноябрь куни Қасим Авезовнинг «Тилак йўлида» 4 актли мусиқали драмаси билан очади. Қорақалпоқ театрининг йилномаси ушбу санадан бошланди. 1927 йили эса Зарип Қасимовнинг ўз ишига қайтиши билан, труппага раҳбар қилиб ёш истъедодли ёзувчи Абдираман Утепов тайинланади.
Қ.Авезов, З.Қасимов, А.Утеповлар қорақалпоқ театрининг асосчилари ҳисобланади.
1926 йили труппа ходимлари сони 13 та эди, 1927 йилга келиб ходимлар сони 29 тага етади. Уларнинг ичида Жолмурза Аймурзаев, Сейфулғабит Мажитов, Қалжан Бегимова, Байнияз Сейтов, Қурбангул Бекмуратова, Генжебай Убайдуллаевлар бор эди.
Театр фаолиятини «Одеко­лон», «Ана холос», «Тенгини топган қиз», «Саидмурод ялқов», «Кўз бўямачи вакил», «Бу ким» каби спектакллар билан бошлади.
Қорақалпоғистон Отқарув Комитетининг 1930 йил 25-декабрдаги қарори асосида театрга Қорақалпоқ Давлат театри статуси берилади. Абдираман Утепов театрнинг бадий рахбари ва директори қилиб тайинланади.
1934 йил Москва давлат театр санъати институти қошида Қорақалпоқ студияси очилади. 1939 йил театрга институтни тугатиб келган 27 актёр ва режиссёлар келиб қўшилади. Буларнинг орасида Ўзбекистан ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Йўлдош Шарипов, Туреш Олланазаров, Холмурод Сапаров, Йўлдош Ма­мутов, Сабирбай Ўтепбергенов, Мадраим Матжонов. Ёқут Олламуродовалар бор эди. Театр ҳаётида янги давр бошланади.
Битирувчилар муносабати билан Қорақалпоқ давлат театрига режиссёр реформатор К.С.Станиславский номи берилди ва театр К.С.Станиславский номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб номлана бошланади.
«Васса Железнова» (М.Горький), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Камбағаллик айб эмас» (А.Островский), «Скапеннинг найранглари» (Моль­ер), «Алпомиш» (Н.Довқораев), «Рус кишилари» (К.Симонов) ва бошқа спектакллар миллий режиссура ва актёрлик санъати балоғатга етганлигини намоён қилди.1941-45 йиллар театр жамоаси ўз репертуарини миллий ва қардош халқлар драматургияси намуналари билан бойитди. «Лейтенант Элмуротов» (Ж.Оймурзаев), «Қурбон Умаров» (С.Абдулла, Чустий), «Офтобхон» (К.Яшин), «Тоҳир ва Зуҳра» (С.Абдул­ла; Т.Жалилов мусиқаси), «Беш сўмлик келин» (Урдубоду) каби му­сиқали драма ва публицистик йўналишдаги саҳна асарлари шулар жумласидан. 1950 йил театр Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини туга­тиб келган ёш мутахассислар билан тўлдирилди. Режиссёрлик бўлимини туга­тиб келган Т.Олланазаров биринчи қорақалпоқ профессионал режиссёри бўлди.
Урушдан кейинги йилларда театрда О.Шомуротова, Жапақ бахши Шомуротов, Б.Каменев, А.Ҳалимов, Г. Шерозивва, Т.Раҳмонова, Р. Сей­мов, С.Хўжаниёзов, Г.Дошумов. З.Зарипов, С.Ўтепбергенов, Т.Жолимбетова, С.Юсупова, С.Қорабоева, Я.Олламуротова, X.Сапаров, С.Олламуротова, С.Авезова. О.Давлетова, О.Умитқулов ва бошқалар фаолият кўрсатишган.
Театрнинг кейинги репертуари мавзу ва жанр жиҳатидан бойиди. Замонавий ва тарихий мавзуларда, миллий драматур­гия, ўзбек ва қозоқ драматургияси на­муналари ҳамда Ғарбий Европа драматургиясининг мумтоз асарлари саҳналаштирилди: «Ойгул ва Обот» (Ж.Ой­мурзаев), «Суймаганга суйканма» (С.Хўжаниёзов), «Олтин кўл» (Уйғун; М.Левиев мусиқаси), «Шоҳи сўзана» (А.Қаҳҳор), «Ошиқ Ғариб» (Бегимов, Т.Олланазаров), «Тартюф» (Ж. Мольер), «Ўғирланган бахт» (И.Франко), «Юрак сирлари» (Б.Раҳмонов). «Кўз Кўрпеш Баян сулу» (Г.Мусрепов) ва бошқалар. «Бердақ», «Қадрдон доктор», «Шеберхоннинг чирмовиғи» (Ж.Оймурзаев), «Талуас», «Зиёда», «Бахт» (С.Хўжаниёзов), «Тошболта ошиқ» (Ҳ.Ғулом), «Тоға-жиянлар» (Р.Бобожон), «Шубҳа» (Уйғун), «Прокурор» (Ё. Шукуров) кабилар 50-60-йилларнинг энг яхши спектакллари бўлди.
60-йилларнинг охирроғига келиб театрда авлодлар алмашуви натижасида турғунлик даври бошланди. 70-йиллар ёшлар ҳисобига театр яна ўз мавқеини тиклаб олди. Театрга келган Қуатбай Абдреимов, Нажиматдин Алсатбоев, Досберген Ранов, Райҳон Сапарова, Жолгас Султабоев, Байрам Матжонов ва бошқалар қорақалпоқ те­атр санъатини янги ғоялар ва ечимлар, образ ва мавзулар билан бойитдилар. «Отелло» (У.Шекспир). «Тартюф» (Ж.Моль­ер), «Икки бойга бир малай» (К.Гольдони), «Она ер, она» (Ч.Айтматов), «Ре­визор» (Н.Гоголь), «Ой тутилгаи тунда» (М. Карим), «Ўн учинчи раис» (А.Абдуллин), «Тобутдан товуш» (А.Каҳҳор), «Аризасига кўра» (Ў.Умарбеков), «Андермушлик Алмандар» (Т.Минуллин), «Хонума» (Цагарелли) каби спектакллар кўйилди.
1987 йили театр жамоаси И.Юсупов либреттосига Н.Мухаммеддинов мусиқасига «Ажиниёз» биринчи қорақалпоқ миллий операсини сахналаштирдилар. Шундан сўнг, «Майсаранинг иши», «Алеко» операларини ва «Айжамал» балетини сахналаштириб театр мутахассислари томонидан юқори бахо олишга эришдилар. Шу тариқа театр 3 та йўналиш бўйича драма, мусиқали драма, опера ва балет жанрларида ижод қилиш имкониятига эга бўлди.
Ушбу муносабат билан театрга мусиқали театр статуси, 1991-йили Мустақиллик шарофати билан Қорақалпоқ классик шоири Бердақ номи берилди.
Демак, театрда муҳим саналар аниқ:

  • Театр 1926-йили “Тонг нури” труппаси бўлиб ташкил этилиб, Қ.Авезовнинг “Тилак йўлида” асари билан биринчи пардасини очади.

  • 1930 йили труппа Қорақалпоқ давлат театри бўлиб ташкил қилинди.

  • 1939 йили театрга К.Станиславский номи берилди ва Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб номланди.

  • 1989 йили Қорақалпоқ давлат мусиқали театри статуси берилди.

  • 1991 йилдан театр Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри деб аталади.

  • Театр кўп жанрли ҳисобланади. Унда опера, балет, мусиқали асарлар ва драма жанрдаги асарлар сахналаштирилади. 



Театрда мустақилликка қадар саҳналаштирилган спектакллар умуммиқёсда ранг барангликка асосланган. Шундай бўлсада, асарларлар сирасида миллий драматургиянинг, миллий мавзуларнинг ўрни бўлакча. Шартли равишда, айнан миллий муаллифлар томонидан яратилган спектакллларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • ижтимоий руҳдаги, яъни миллий муаммоларни акс эттирувчи спектакллар;

  • миллий руҳдаги, яъни миллий муносабатларни, миллий қаҳрамонларни акс эттирувчи спектакллар;

  • замонавий руҳдаги, миллат орасидаги янгидан янги муносабатларни акс эттирувчи спектакллар.




Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling