Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


II боб. Мустақиллик даврига қадар қорақалпоқ театрларида миллий колорит ифодасининг ўзига хос жиҳатлари


Download 0.54 Mb.
bet13/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

II боб. Мустақиллик даврига қадар қорақалпоқ театрларида миллий колорит ифодасининг ўзига хос жиҳатлари
2.1. Бердақ номидаги давлат мусиқали театрининг тарихий чегаралари

Инсон тафаккури шаклланиб боргани сари маданият тушунчаси ҳам ривожланади. Инсоният бутун ер юзида онгли мавжудот ва унинг эзгу сифатларини сақлаб қолиш ҳамма замонда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган. Театр санъати инсонлар ҳаётига кириб келганидан сўнг, у ибрат ва маданият такомили учун хизмат қиладиган беқиёс воситага айланди. Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек,10 “Теётр ибратнамодур, теётр ваъзхонадур, теётр таъзир адабидир. Теётр ойинадурки, умумий ҳолла да анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб, кар-қулоқсизлар эшитиб, асарланур. Хулоса: теётр ваъз ва танбиҳ этгувчи ҳамда зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва зарарини аёнан кўрсатгучидир. Ҳеч кимни риоя қилмасдан тўғри сўйлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдиргувчидир.”


Одатда, театр тарихи ҳақида гап кетганда, муҳим саналар, спектакллар, уларнинг муаллиф ва режиссёрлари хусусида фикр билдирилади. Айни дамда, мана шу ижодий ишларни миллий менталитет, миллий колорит тамойилларига даҳлдорлик нуқтаи назаридан таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Аввало Қорақалпоқ театри ташкил топиши ва мустақилликкача бўлган йўлда маълум даврларни бошдан кечирди. Бу даврларни шартли равишда қуйидаги кетма-кетликда ифодалаш мумкин.

  • Театрнинг вужудга келиш даври;

  • Москва студиясидаги таҳсилгача бўлган давр;

  • Москва студияси таҳсилидан кейинги янгиланиш даври;

  • Уруш даври;

  • Урушдан кейинги ўсиш даври;

  • Замонавий изланишлар даври;

  • Мустақиллик арафасидаги ижод даври.



Театрнинг вужудга келиш даври бевосита оддийликка асосланган бўлиб, халқ театр томошалари ва халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ эди. Шу асосда театрнинг дастлабки қадамлари Абдраман Утепов номи билан боғлиқ. Театрнинг биринчи спектакли “Ўз тенгини топган қиз” бўлиб, муаллиф ўз асарига режиссёрлик қилади. Асар саҳнавий талқинида халқчиллик ва томошавийлик ўз ифодасини топади. Чунки халқ қўшиқларидан унумли фойдаланилган эди.
Спектаклда янги, бахтли ҳаёт, қорқалпоқ аёлининг асрий қулликдан қутулиб озодликка, тенгликка эришиши спектаклнинг бош мавзуси ва ғоявий, тарбиявий ёъналиши қилиб белгиланди.
Миллий колоритни ифодалашда асосан, пьеса ва унга кўра анъанавий жараёнлар, ҳамда ижро муҳим рол ўйнай олди. Сабаби, театрда ҳали профессионаллик кўзга ташланмас, декорация, мусиқа, тарихийлик элементлари ривожланиши учун етук мутахассис ва кадрлар керак эди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling