Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий тарих.
- Миллий адабиёт.
- Миллий санъат.
Миллий тил. Ҳар бир миллатнинг халқ хусусиятларидан келиб чиққан ўз тил анъаналари мавжуд. Масалан, бизнинг халқимизда “Уйинг буғдойга тўлсин” дея тилак билдиришади. Чунки, буғдой – ризқ-рўзимиз, биз учун муқаддас неъмат. Лекин японларда “Уйингиз гуручга тўлсин” деб тилак билдиришар экан. Чунки, улар учун энг муқаддас неъмат айнан гуруч ҳисобланади. Бундан ташқари ҳар бир халқ донишмандлигини ифодаси сифатида мақоллар, иборалар ишлатилиши ҳам миллий тил асосини ташкил этади. Ҳаттоки миллий тил тамойилида ноадабий қатламлар ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳар бир халқнинг ўзига яраша қарғиши, сўкиши, жаргонлари бор. Бу борада Шарқнинг ўзига хос ранг-баранглигини эътироф этмасдан илож йўқ. Чунки азалдан, Шарқ таъсирчан халқ, шу билан бирга улар ижодкор ва гапдон бўлишга интилган. Бу борада тилимиздаги “бир қайноғи йўқ” гаплар, қочирмаларнинг кўплиги фикримиз далилидир.
Миллий тарих. Биламиз, маълум миллат яралибдики, жуда кўп синоат, синов ва ҳодисалар қўйнида қолади. Бу ўз ўрнида ана шу миллатнинг тарихини яратади. Ҳар миллатнинг миллий тарихида муҳим воқеалар учрайди. Бу мустақилликка эришиш ё аксинча, мустамлакага айланиш воқеалари бўлиши мумкин. Ҳар миллатнинг миллий тарихида халқ қаҳрамонлари учрайди. Булар халқни оғир кунида жасорат кўрсатган шахслардир. Шунингдек, ҳар миллат ғурурлана оладиган аждодлари мавжудки, улар миллатнинг ё илми, ё санъати, ё тинчлиги, ё фаровонлиги йўлида хизмат қилган. Бу восита ва воқеъликларсиз халққа хос миллий колоритни тасаввур этиб бўлмайди. Миллий адабиёт. Миллатнинг улкан хазиналаридан бири бу бадииятдир. Бу ҳам тил нормаларини, ҳам санъатни ўз ўрнида шакллантиришга хизмат қилади. Кишиларга маънавий озуқа, эстетик завқ ва руҳий таскин беришда адабиётнинг ўрни бўлак. Бу назмдаги шашқатор шеърлар бўладими, насрдаги забардаст романлар бўладими, драматургиядаги умрбоқий драмалар бўладими ўлчаб бўлмас мезондаги таъсир кучига эга воситалар ҳисобланади. Халқ оғзаки ижоди намуналари доирасидаги эртаклар, ривоятлар, ҳикоятлар, ҳикматлар, достонлар эса бизнинг бутунлай миллий конcепциямизни белгилашда муҳим омил сифатида хизмат қилади. Миллий санъат. Ўз ўрнида миллатнинг санъатисиз миллийликни тасаввур этиб бўлмайди. Гарчи халқлар ўзаро бир-биридан андоза олсалар-да, маҳаллий санъат элементлари асосий ўринда қолаверади. Бу ана шу халқнинг асрлардан бери сақланиб келаётган қимматли мероси ҳисобланади. Бу санъатнинг барча турлари миқёсида бўлиши мумкин. Рақс, қўшиқчилик, фольклор томошалари, миллий куй, амалий безак санъати, тасвирий санъат ва бошқа санъат турларида ана шу миллатнинг яшаш тарзи, ўй-хаёллари, характери ўз ифодасини топган бўлади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling