Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
I боб. Театр санъатида миллий колоритнинг ўрни ва аҳамияти
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
I боб. Театр санъатида миллий колоритнинг ўрни ва аҳамияти
I.1 Миллий колорит тушунчаси ва тамойиллари Дунёда халқлар кўп, миллатлар кўп. Уларнинг ҳар бири ўз тақдирларини, ўз яшаш тарзларини ҳақли муаллифи эканлиги шубҳасиз. Бу дунёда ҳар бир миллат ўз муаллифлигидаги тушунчалардан ғурурланадилар, уларни асраб авайлашга интиладилар. Масалан, ҳар бир давлатнинг номланишини таҳлил қиламиз. “Канада” сўзи луғавий “қишлоқ” деган маънони ангалатар экан, биламизки, бу давлат Лотин Америкасидаги энг дастлабки йирик қишлоқлардан бири эди. Деҳқончиликнинг юксак даражада ривожлангани ҳам бежизга эмас. Шимолий Американинг “Барбадос” деган кичик давлати “соқоллилар” деган моҳиятни англатади. Қарабсизки, бу давлат маданияти кишиларнинг дастлабки қиёфаларига бориб тақалади. Бу борада жуда кўп мисол келтириш ўринли. “Италия” – “бузоқчалар ўлкаси”, чунки у ерда жуда кўп ўтлоқлар бўлган, “Непал” – “жун бозори”, бу ҳудуднинг мана шу ҳунари машҳур эди. “Нумибия” – “ҳеч нарса йўқ жой”, Африканинг бу ҳудуди ўзининг оғир шароити сабаб мана шундай ном олган. Аксарият номлар четдан келган ўзга халқ одамларининг дастлабки маданий, миллатга хос тасаввурларини тақазоси билан танланган. Узоқ саҳродан чиққан бир гуруҳ саёҳатчилар Лас-Вегас ҳудудида ҳузур билан дам оладилар. Чунки, бу ҳудуд салқин ҳавоси, майсазорлари билан машҳур эди. “Лас-Вегас” – “топилган майсазорлар” деган мақомни олиши мана шундан. Моҳиятан, “Ўзбек” – ўзига бек халқ маъносида, “Қорақалпоқ” – қора қалпоқ кийиб юрадиган халқ маъносида таассурот уйғотиши табиий. Биз биргина номларни таҳлил қилмоқдамиз, холос. Аслини олганда, бу ном халқнинг энг биринчи фактори, холос. Халқнинг ўзига хослигини ифода этувчи воситалар талайгина. Демак, четдан нигоҳ ташлаган ҳар қандай халқнинг кўзига ташланадиган шакл, қиёфа, хусусият, маданият бу миллатга хос хазина, миллатга хос колоритни ташкил этади. Миллий колорит тушунчаси, маълум бир миллатга хос бўлган белги ва хусусиятлар мажмуидир. Луғавий таржима қилсак, “колорит” сўзининг асоси инглиз тилидаги “colour” – “ранг” маъносидан келиб чиққан. “Колорит”5 – айнан, (1) “расм”, “мозаика”, “ранглар уйғунлиги”, “рангларнинг бир хиллиги”, “рангларнинг бир хил тушганлиги” ёки (2) “бирон нарсанинг белги ва хусусиятлари мажмуи” деган маъноларни англатади. Том маънода, миллий колорит миллатнинг ранг-баранглигини ифода этувчи жиҳатларни қамраб олади. Умуман олганда, миллий колорит асосини нималар ташкил этиши мумкин?! Шу хусусда фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Миллий колорит ифодасининг дастлабки долзарб хусусияти миллий маънавият тушунчасини англаш ва юксалтиришга бориб тақалади. Ҳар қандай шахсда аввало, миллатга хос қалб, миллатга хос қараш, миллатга хос ғурур, миллатга хос онг бўлиши лозим. Мана шундагина бу шахс миллат учун жасорат кўрсатишдан, миллат учун хизмат қилишдан чарчамайди. Демак, шубҳасиз, миллий маънавиятни юксалтириш давр ва яшаш тарзимизнинг асосий муҳим талабидир. Миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтириш масаласини ўз олдимизга асосий вазифа қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг бу борада қандай ўрин тутишини яхши англаб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.6 Ҳар бир халқнинг ўзига хос миллийлик концепцияси бор ва мана шу концепция орқали миллатнинг азалий орзу-интилишлари ва хусусиятлари изоҳланади. Миллийлик концепциясини ташкил этувчи тамойил ва воситаларни қуйидаги жадвал асосида келтириш мумкин. 1-жадвал
Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling