Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Ижтимоий руҳдаги, яъни миллий муаммоларни акс эттирувчи спектакллар


Download 0.54 Mb.
bet16/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Ижтимоий руҳдаги, яъни миллий муаммоларни акс эттирувчи спектакллар театрнинг дастлабки йилларидаёқ ўзининг муҳим аҳамияти билан ажралиб турган. 1933 йилдаги А.Бегимовнинг “Бу ким” спектакли ўтмишдаги оғир кунлар ҳақида, шунингдек, байналминаллик, халқлар дўстлиги масалаларини тарғиб этади. Айнан шу йилда саҳналаштирилган Ж.Аймурзаевнинг “Бюрократлар” комедияси ўтмиш сарқитларига қарши кураш, бефарқлик ва маъмурий буйруқбозлик масалаларини талқин этади. Ж.Аймурзаев қаламига мансуб “Айгул ва Абат”, “Орол қизи”, “Равшан”, П.Тлегеновнинг “Биринчи гудок”, А.Қаҳҳорнинг “Оғриқ тишлар” каби асарлари асосидаги спектаклларда ҳам миллатга хос ижтимоий масалалар, ижтимоий юксалиш ёки тубанлашиш муносабатлари ўз ифодасини топади.
Миллий руҳдаги, яъни миллий муносабатларни, миллий қаҳрамонларни акс эттирувчи спектакллар эса томошабинларнинг алоҳида муҳаббатини қозонган. Миллий безаклардан фойдаланиш, миллий мусиқа ва оҳангларга мурожаат этиш, миллий адабиёт ва фолклорни театрга олиб кириш, миллатга хос қиёфаларни гавдалантириш айнан миллий колорит тушунчасини тақазо этади ва театрдаги миллий спектаклларни яратиш жараёнлари халқни миллий менталитетига янада яқинлаштирди. Масалан, 1937 йилдан мусиқа фолклорини ёзиб олиш соҳасида катта ишлар бошлаб юборилди. Фолклор манбаларига таянилган ҳолда, “Кўклам ботир” саҳналаштирилди. Бу спектаклнинг қайта-қайта ишланиши қийматини оширгани шубҳасиз, ундаги халқ муаммолари, аҳолининг маҳаллий феодалларга қарши курашиш жараёнлари Кўклам ва Ойпари каби миллий қаҳрамонлар бошчилигида айнан, қадрли қўшиқлар, миллий оҳанглар остида очиб берилади.
40-йилларда эса навқирон “Алпомиш” саҳна юзини кўрди. Мазкур қаҳрамонлик мусиқали драмаси айнан қорақалпоқ миллий менталитетига кўзгу тутадиган, колоритга бой томоша сифатида эътироф этилган.
Халқ мотивлари ва адабиётимиз бисотидаги “Тоҳир ва Зуҳра” (С.Абдулла), Ошиқ Ғариб (А.Бегимов), “Лайли ва Мажнун” (Хуршид), “Майсаранинг иши” (Ҳамза), “Ҳалима” (Ғ.Зафарий) каби асарлар ҳам миллий руҳдаги беқиёс меросимиздир. Уларни театр саҳнасида кўриш ҳар қандай томошабинга завқ улашиши шубҳасиз.
Шунингдек, маҳаллий драматург Ж.Аймурзаев муаллифлигидаги “Ўз қўли билан ўз бошига” (биринчи мусиқали миллий комедия), “Бердақ” (Биринчи тарихий биографик асар) каби спектакллар театрнинг ижодий юксалишини ва миллатга хос зарурий колоритни тақазо этувчи муҳим қадамлар бўлди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling