Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият


Москва студиясидаги таҳсилгача бўлган даврда


Download 0.54 Mb.
bet14/29
Sana23.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1392792
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Адилбек дис (2)

Москва студиясидаги таҳсилгача бўлган даврда кадрларни тайёрлаш масаласи муҳим ўрин эгаллай бошлади. Шу вақтда миллий театрда қизғин ижодий муҳит пайдо бўлган бўлса-да, ҳануз профессионаллик, жанр ва мавзу жиҳатдан, шакл ва имконият жиҳатдан камчиликлар мавжуд эди. Шу сабабдан, кадрларни тайёрлаш масаласи Москва институти қошидаги тайёрлов курсини ташкил этилиши эвазига ҳал этилди. Жами 33 нафар театр ижодкорлари студияда таҳсил олишга жўнаб кетдилар. Шу вақтда театрда оддий ҳаваскорлик ишлари даражасида ижод қилина бошланди. Кейинчалик, санъат олийгоҳи талабалари ҳисобига жамоа тўлдирилди.
Москва студияси таҳсилидан кейинги янгиланиш даврида таҳсил олган театр ижодкорлари катта иштиёқ билан қайтишди. Бу вазиятда бутун ижодий гуруҳда икки хил муҳитдан бирини танлаш вазияти туғилади. Бевосита театрнинг жорий жамоаси ва таҳсил олган гуруҳ ўртасида зиддиятлар туғилади. Янгича қарашлар билан келган санъаткорлар театрнинг танлаган йўли ва фаолиятига танқидий кўз билан қарай бошлашади. Айрим эски жамоадагилар театрдан кетиб қолади. Шу тариқа, турли қаршиликлар билан фаолиятини бошлаган ижодий гуруҳ ўзини оқлайди ва бир қанча спектакллар билан буни исботлайди ҳам.
Уруш даври. Бу давр бутун мамлакат театр фаолиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Театр жамоасидан айримлар ҳарбий хизматга чақирилди. Шу тариқа тематика ҳам уруш, ғалаба, эрк ва тинчлик мавзуларига бағишланди. Театр халқ дарди ва меҳнат қаҳрамонларига тасалли бериш масканига айланди.
Урушдан кейинги ўсиш даври. Урушдан кейин эса театр ўзини тиклаб олишга ҳаракат қилди. Бу эса осон бўлмади. Ўз ўрнида театр жамоасида яна кадрларда тарқоқлик бўлиб, Москва институти ўрганувчилари ҳам бирин кетин театрни тарк эта бошлади. Шу тариқа театр қашшоқлашиб қола бошлади.
Лекин талаб ва истаклар, халқнинг театрга бўлган меҳри ижодкорларни изланишга чорлади. Бир нечта вилоят театрлари бир-бирларига кўмаклашиб, театрнинг қайта тикланиши учун кураша бошладилар.
Замонавий изланишлар даврида айнан ранг баранг спектакллар билан театр ўзининг мақомини тиклашга интилди. Ўз ўрнида миллий, хорижий, ўзбек ва қардош миллатлар драматургиясидан фойдаланиб, бир қанча профессионал ижодий гуруҳни жалб этиб театр ўзининг йўлини тутиб олди. Бироқ ҳануз миллий драматургиянинг оқсоқланиши, бу борадаги камчиликлар театрни баъзан уялтириб қўярди. Айнан, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш муҳим масалалардан эди.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling