Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат санъат ва маданият
Қорақалпоқ қўғирчоқ театрида миллий тарбия асослари
Download 0.54 Mb.
|
Адилбек дис (2)
Қорақалпоқ қўғирчоқ театрида миллий тарбия асослари
Театр – маънавият кўзгуси. Маданиятнинг узвий қисми бўлган театр чинакам тарбия ўчоғидир. Унда аввало, миллат тақдири, инсон ҳаёти, юрт қайғуси ва шодлиги ўз аксини топади. Инсоннинг руҳий камолоти ҳақида гапирар эканмиз, бу мақсадга эришишда театр санъатининг ўрни алоҳида. Чунки театр инсонларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Дарҳақиқат, театр тарбия ўчоғи бўлиб, у инсонлардаги салбий хусусиятларни, камчилик ва хатоларни кўрсатиб, яхши ва ёмонни, оқ-қорани ажратишга ўргатади. Театр маънавиятимизнинг юксалиши йўлида хизмат қилувчи, энг кучли ва энг таъсирчан санъат турларидан биридир. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Саҳна санъатининг инсонларга нафақат завқ-шавқ бахш этиши, айни вақтда қудратли тарбия воситаси ҳам бўлиши бу исбот талаб қилмайдиган хақиқатдир”19. Ватанпарварлик, миллий ғурур, инсонийлик, меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ мавзуларини ёритишда театр бошқа санъат турларидан таъсирчанлиги ва жозибадорлиги билан ажралиб туради. Айниқса,ёш, мурғак болалар тарбиясида театрнинг алоҳида хиссаси бор. Мана шу эзгу ҳақиқатни теран англаган ҳукуматимиз томонидан Мустақиллика эришиш арафасида, 1990 йилда Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди. Театр «Ориқ мерган» (К.Каримов) спектакли билан очилган. Театр очилган заҳотиёқ, ўзининг ижодий марраларини кўзлади ва бу марраларга оғишмай интилиш бошланди. Жумладан, ҳар икки йилда ўтказиладиган “Қўғирчоқ театрлари фестивали”да мунтазам фаол қатнашди. 1991 йил Самарқандда ўтказилган фестивалда театр «Ориқ мерган» ва «Оқ такача билан кўк такача» спектакллари, 1993 йил Андижон фестивалида «Керак бўлганинг керак», 1995 йил Тошкент фестивалида «Бедана ва тулки», 2000 йил Самарқанд фестивалида «Шум эшак» каби спектакллари биланн қатнашиб, совринли ўринлар эгаллади. 2001 йил Тошкентда ўтказилган «Қорақалпоғистон маданият кунлари»да театр «Ўғирликнинг охири хўрлик» спектакли билан қатнашди. Театрда ўзига хос томошалар тизими шаклланди. Айнан бу томошаларни шакл хусусиятига кўра бир неча турга ажратиш мумкин: спектакллар; байрам дастурлари; театрлаштирилган дастурлар. Мазкур спектакл ва томошаларнинг драматургик асослари моҳиятан қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қорақалпоқ муаллифларининг драматургик асарлари; қорақалпоқ муаллифларининг бадиий асарлари инсценировкалари; қорақалпоқ халқ эртаклари мотивларида яратилган асарлар; ўзбек муаллифларининг драматургик асарлари; ўзбек муаллифларининг бадиий асарлари инсценировкалари; ўзбек халқ эртаклари мотивларида яратилган асарлар; жаҳон муаллифларининг драматургик асарлари; жаҳон муаллифларининг бадиий асарлари инсценировкалари; жаҳон халқ эртаклари мотивлари асосида яратилган асарлар. Бу спектакллар эса ўз ўрнида турли ёш даражасидаги томошабинлар учун тақдим этилади: мактабгача таълим муассасалари ёшидаги болалар; мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари; мактабнинг юқори синф ўқувчилари. Болалар драматургияси ўз ўрнида ривожланиши кутилаётган ва зарур бўлган соҳа ҳисобланади. Театр жамоаси бу муаммони баҳоли қудрат бартараф этиш йўлида ўзига хос изланишлар олиб боришда давом этяпти. Театрнинг чорак асрлик фаолияти давомида болалар театрининг кўплаб намуналари яратилди. Масалан, театрнинг 1991-2014 йиллардаги репертуарини илова тарзида келтирамиз:
Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling