Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet28/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

7.COVID-19 ДА АКУШЕРЛИК ТАКТИКАСИ

Акушерлик тактикаси бир неча жихатлари билан аниқланади: беморнинг оғирлик ҳолатида, хомиланинг ҳолатида, хомиладорлик вақтида. Вирусли инфекция ва дори моддаларнинг эмбриотоксик таъсири билан боғлиқ перинатал асоратлар хавфи бўлганда, юқумли жараён ўрта оғир ва оғир кечганда, даво муолажаларини олгандан сўнг хомиланинг 12 ҳафтагача бўлган даврида ҳомила олиб ташланади. Агар хомиладор аёл рози бўлмаса, хорион ворсинкалари ёки 12-14-хафтасида плацента биопсияси, хомила хромосома аномалиясини аниқлаш мақсадида хомиладорликнинг 16 хафтасида амниоцентез аёлнинг розилиги билан ўтказилиши керак бўлади. Касалликни авжи даврида хомилани олиб ташлаш ва туғишга рухсат бериш оналар ўлими кўрсаткичини ортишига ва бир қанча асоратларга олиб келади: ососий касалликдан ва унинг асоратларидан оғирлашиш, нафас етишмовчилигини ривожланиши, акушерлик қон кетиш, хомиланинг интранатал халокати, туғруқдан кейинги йирингли-септик асоратлар. ИВЛ фонида нафас етишмовчилигининг ривожланиши, альвеоляр ўпка шишининг ривожланиши натижасида, шунингдек рефрактер септик шок ва гипоксияни бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатда, хаётий кўрсатмаларга асосан, она ва бола манфаатлари учун шошилинч қорин бўшлиғидан (кесер кесиш) туғишга рухсат берилади. Коагулопатик ва гипотоник акушерлик қон кетишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар олиб борилади. Хомиладорликнинг 20 хафтасигача шошилинч кесер кесиш ўтказилмайди. 20-23 хафта оралиғида эса хомилани эмас, она хаётини сақлаш учун, 24 хафта ва ундан ортиқ бўлганда она ва бола хаётини сақлаш учун амалга оширилади.


Касалликнинг авжи даврида дард тута бошласа она ва боланинг ҳолатини назорат қилган ҳолда табиий йўл билан туғишни амалга ошириш лозим
Қарши кўрсатмалар бўлмаса регионар аналгезия усулини қўллаш авзалдир. Вирусга қарши, антибактериал, детоксикацион терапия, респиратор терапия кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади.
Иккинчи даврда нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ривожланишини профилактикаси учун тўлғоқни сустлаштирилади. Туғруқ жараёни суст бўлганда ва аёлнинг ҳолати оғирлашганда, жараённи тезлатиш мақсадида вакуум-экстракция ёки акушерлик щипцалардан фойдаланиш мумкин.
Кесар кесиш акушерлик стандартларига асосан ўтказилади. Баъзи бир ҳолатларда: ИВЛ фонида нафас етишмовчилигининг ривожланиши, альвеоляр ўпка шишининг ривожланиши натижасида, шунингдек рефрактер септик шок ва гипоксияни бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатда, хаётий кўрсатмаларга асосан, она ва бола манфаатлари учун шошилинч қорин бўшлиғидан (кесер кесиш) туғишга коагулопатик ва гипотоник акушерлик қон кетишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар олиб борилган ҳолда рухсат берилади. COVID-19 оғир кечганда пасткиўрта лапаротомия энг мақбул усул хисобланади.
Касаллик оғир кечганда кесер кесиш операцияси учун анестезиологик таъминот: полиорган етишмовчилиги белгилари бўлмаса (SOFA шкаласи бўйича 2 баллгача) респиратор қўллаб кувватлаш фонида оғриқсизланти-ришнинг регионар усули, полиорган етишмовчилик яққол намоён бўлганида – тотал вена ичи анестезияси ИВЛ билан амалга оширилади. Барча беморлар учун, хомиладорликнинг муддатидан қатъий назар қон кетишни олдини олиш кўрсатма бўла олади.
Барча ҳолатларда туғишга рухсат бериш масаласи индивидуал ҳал қилинади. Хомиладорлар ва туққан аёлларни уйга рухсат бериш клиник меъзонлари:
• 3 кун давомидаги нормал тана харорати;
• Респиратор трактининг зарарланиш симптомларининг йўқлиги;
• Лаборатор кўрсаткичларнинг нормаллашуви;
• Акушерлик асоратларнинг йўқлиги (хомиладорлик, туғруқдан кейинги даврда).
Ўз вақтида бошланган вирусга қарши терапия, асоратларнинг борлиги, юқумли жараённинг оғирлик даражаси, преморбид фонда касалликни кечиши ( чекиш, семизлик, ЛОР ва нафас аъзолари касалликлари, қандли диабет, ВИЧ инфекция) она ва хомиланинг ҳолати касаллик бошланган гестациянинг триместрига боғлиқ.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling