Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet24/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

ЎРТА-ОҒИР ФОРМАСИДА
Касалликни ўрта-оғир формаси клиник симптомлари:

  • Иситма 38,5℃ дан юқори ва 3- 5 кун давомида ва ундан кўп,

  • SpO2 ≥ 94%

  • Нафас ≥ 22 более

  • Ўпканинг зарарланиши ≥25-50%.

Касалликни ўрта-оғир формаси билан касалланганлар тезкорлик билан шифохонага ётишлари шарт эмас, лекин барча гумондорлар ёки тасдиқланганлар изоляция қилиниши керак. Клиник симптомларни хисобга олган ҳолда махсус тиббий муассасада ёки уйда изоляция қилишни индивидуал хал қилинади. Уй шароитида ва оғир ҳолатларда ривожланиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг хавф омиллари, ҳимоясиз бўлган шахслар билан бирга яшашини хисобга олиш керак.
Хавф омиллари бор беморлар албатта шифохонага ётқизилади!!!
Уй шароитида даволанаётган беморлар, ва улар парваришига қаровчилар,асорат белгилари хақида, улар ривожланганда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.
Истимада: Парацетамол (peros): катталарга: суткада 1500- 2000 мг дан 4 махал ёки Ибупрофен (peros): катталарга: суткада 1200 мг гача 3-4 махал.
Вирусга қарши препаратлар: Фавипиравир касалликни 1чи 5 кунида тана вазнининг 75 кг гача бўлганлар учун суткада 1600 мг дан 2 махал 1кун, сўнг суткада 600 мг дан 2 махал 2-кундан 10-кунгача. Тана вазнининг 75 кг гача бўлганлар учун суткада 1800 мг дан 2 махал 1кун, сўнг суткада 800 мг дан 2 махал 2-кундан 10-кунгача тавсия қилинади ёки Ремдесевирв касаликни биринчи 10 кунида суткада - 200 мг дан биринчи куни, кейинги 5 кунда суткада 100 мг дан юбориш керак бўлади томчилаб.
Антикоагулянтлар барча шифохонага ётқизилган беморларга, қарши кўрсатма бўлмаганда, Эноксапарин кунига 40 мг, ёки даволаш дозаси кунига 1,5 мг/кг – 1 маҳал ёки 1 мг/кг 2 махал; кам молекуляр оғирликка эга бўлган препаратлар бўлмаса Гепарин натрий кунига 5 000 МЕ дан 4 маҳал 7-10 кун, кейинчалик НМГ ўтилади.
Антиагрегантлар: Ацетилсалицилкислотаси кунига 75-150 мг дан 1 маҳал (кўрсатма бўлганда);
Системали кортикостероидлар касалликни қуйидаги ҳолатларида тавсия қилинади:
Касалликни авжи даврида;
- С-реактив оқсил (СРБ)>18 мг/л (3 мартадан кўпроқ нормадан ортиши) ва динамикада кўтарилиши;
- доимий иситма ≥ 38*С;
- SpO2 <94% ёки 4 л/мин. кислород оқимига оксигенация учун ўтказилади.
Дексаметазон 0,1мг/кг/сут дозада 1 маҳал, эрталаб в/и ёки peros (масалан 0,1*80 кг = 8 мг).
Бактериал инфекция қўшилиш белгилари бўлганида қатъий кўрсатмага биноан антимикробных препаратлар.
Дезинтоксикацион – регидратацион терапия (сув балансини ушлаб туриш учун):
Кўп суюқликлар ичиш тавсия қилинади (компотлар, бульонлар,соклар, чой, сув ва бошқ.)
Тез-тез овқатланиш (4-5 маҳал)
Электролитли бузилишлар бўлмаганда ва беморни ўзи суюқлик ичиш холатида бўлса инфузион терапияни тавсия қилишни хожати бўлмайди.
Нафас машқлари, ўпка тўқималарини қон билан таъминлаш ва ўпка кислород алмашинувини яхшилашга қаратилган бўлиши керак:
Прон-позицияда нафас олиш (камида суткасига 10-12 соат). Чуқур нафас олиш ва 5 секунд давомида нафасни ушлаб туриш, 5 мартагача қайтариш керак бўлади. 6 чисида чуқур нафас олишдан сўнг, маскага яхшилаб туфлаш керак. Бошда болиш бўлган ҳолатида қоринга ётиш, 10 минут давомида секин аста чуқур нафас олинади. Бир кунда бир неча бор қайтарилади.

ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ:


Иммуносупрессорлар: Тоцилизумаб,


Иммуномодуляторлар, иммуностимулловчи препаратлар ва интерферон индукторлари: Интерферон-β-1а, Интерферон-alfa-2b ва бошқ.
Антиковидплазма
Метаболик препаратлар



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling