Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


КАСАЛЛИК АСОРАТЛИ КЕЧГАНДА АНТИБАКТЕРИАЛ ДАВО


Download 0.88 Mb.
bet27/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

6.7. КАСАЛЛИК АСОРАТЛИ КЕЧГАНДА АНТИБАКТЕРИАЛ ДАВО
Бактериал инфекция белгилари қўшилганда антибактериал терапия амалга оширилади (прокальцитониннинг 0,5 нг/мл дан юқорилиги, лейкоцитоз > 10*109/л, йирингли балғамни ажралиши).
Микробиологик текширув натижаларига кўра антибиотиклар танланади ва уларни қандай юбориш беморнинг ҳолати, касалликни кечишига қараб амалга оширилади (хамроҳ касалликлари борлиги, аввал антибиотик қабул қилганлиги ва бошқ.)
Организмга зарар келтирмаслик учун перорал антимикроб дори воситаларини кетма-кетлигини тўғри ажрата олган ҳолда тавсия қилиш керак
(амоксициллин/клавулон кислотаси м/о, т/и – сўнг амоксициллин/ клавулон кислотаси per os, цефтриаксон, цефотаксим м/о, в/и кейинчалик цефдиторен per os).
Беморларни интенсив даволаш бўлимида бактериал инфекция белгилари қўшилганда антибиотиклар комбинация қилинади: ҳимояланган аминопенициллинлар (амоксициллин/клавулон кислотаси, амоксициллин/ сульбактам), цефалоспоринлар (цефтриаксон, цефотаксим цефтаролина фосамил,) в/и кларитромицин ва азитромицин комбинацияси билан. З-авлод цефалоспоринларни (цефтриаксон, цефтотаксим) в/и фторхинолонлар (левофлоксацин, моксифлоксацин) в/и комбинация қилиниши альтернатив хисобланади. Фторхинолонларни 4-аминохинолонлар (гидроксихлорохин) билан биргаликда ишлатиш кардиотоксик таъсирни кучайтиради..2020)
Staphylococcus aureus билан зарарланган беморлар (анамнезида хирургик муолажалар бўлган бўлса , қариялар уйида ва шифохонада доимий равишда вена ичи катетеридан ва диализдан фойдаланган бўлса) эмпирик препаратлардан фойдаланган бўлса, антистафилококк фаолликка эга препаратлар комбинациясини в/и га қабул қилган бўлса (цефтаролин фосамил, линезолид, ванкомицин).
P.aeruginosa билан зарарланиш хавфи бор беморлар (ГКС лардан системали узоқ фойдаланиш, муковисцидоз, иккиламчи бронхоэктазлар, антибиотиклардан яқин вақт ичида фойдаланганлар) β-лактамли антибиотиклар комбинациясидан фойдаланиш (пиперациллин/тазобактам, меропенем, имипенем/циластатин, дорипенем) ципрофлоксацин ёки левофлоксацин; альтернатив – комбинация II-III авлод аминогликозидлар ва макролидлар, ёки респиратор фторхинолинлар тавсия қилинади.
Клиник самара бўлмаганда ёки нозокомиал асоратлар ривожланганда микробиологик текширувлар натижасига кўра антибиотиклар танланади (пиперациллин/тазобактам, цефепим/сульбактам, меропенем, дорипенем, имипенем/циластатин, цефтолозан/тазобактам, цефтазидим/авибактам, тигециклин, азтреонам, амикацин, телаванцин ва бошқ.).
Ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёлларда антибактериал терапияни хусусиятлари
Эмпирик антибиотиклар билан даволашни пневмония ташхиси қўйилгандан сўнг 4 соат давомида, пневмониянинг оғир кечишида – 1соат давомида амалга ошириш керак. Касаллик оғир кечган беморларга антибактериал препаратлар вена ичига юборилади.
Иккиламчи вирусли-бактериал пневмонияларда (Streptococcus pneumoniae, Staphylococcus aureus ва Haemophilus influenza қўзғатувчилари аниқ бўлганда) антибиотикотерапия схемаси қуйидагича бўлади:
• III авлод Цефалоспорин ± макролид;
• Ҳимояланган аминопенициллин ± макролид;
Учламчи бактериал пневмонияда (метициллинрезистент штаммлар Staphylococcus aureus, Haemophilus influenza аниқ бўлганда) қуйидаги препаратлар асосида (турлича комбинацияда) тавсия қилинади:
• IV авлод Цефалоспорин ± макролид;
• Карбапенемлар;
• Ванкомицин.Версия 9 (26.10.2020)
• Линезолид.
Хомиладорликда ишлатиш мумкин бўлмаган антибактериал препаратларга тетрациклинлар, фторхинолонлар, сульфаниламидлар киради.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling