Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet26/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

6.4.СИМПТОМАТИК ДАВО

Симптоматик даволашда:


• Иситмани тушириш (иситма туширувчи препаратлар, масалан,
парацетамол);
• Ринит ва/ёки ринофарингитга комплекс даво (намлантирувчи/ Элиминацион препаратлар, назал деконгестантлар);
• Бронхитга комплекс даво (мукоактивлар, бронхолитик ва бошқ.).
Иситма туширувчи препаратлар тана харорати > 38,0-38,5 ºС бўлганда ишлатилади. Иситма синдромини ёмон ўтказувчилар , бош оғриғида, тахикардия ва артериал босимнинг кўтарилишида (асосан юрак ритмини бузилишида ва ишемиясида) иситма туширувчи препаратлар харорат сал кўтарилганда ишлатиш мумкин. Энг хавфсиз препарат парацетамолдир. Ринит, фарингит, бурун битганда ёки кўп суюқлик ажралганда махаллий даво тавсия қилинади. Бунда гипертоник ва изотоник эритмалар ишлатилади, агар таъсири деярли билинмаса назал деконгенстантлар тавсия қилинади.
Ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёлларда симптоматик даво.
Хомиладорликнинг II ва III триместрида, туғруқдан кейин ва абортдан кейинги даврда муколитик воситаларни mesh-небулайзер ёрдамида (амброксол 2-3 мл 2 мл изотоник суюқлик билан кунига 3 маҳал) ва бронходилататорлар (ипратропия бромид + фенотерол 20 томчидан 2-4 мл кунига 2 маҳал изотоник суюқлик билан) қабул қилиш тавсия қилинади. Шу билан бирга сальбутамол 2,5-5 мг кунига 2 маҳал яхши таъсир қилади.
Етарли нафас олишни бир маромда ушлаб туриш комплекс давонинг асосий таркибий қисми хисобланади. Ҳомиладор аёлларда сатурация кўрсаткичи ўткир респиратор касалликлар ва пневмония клиникаси билан мос тушиш керак. Беморларни интенсив даволаш бўлимига ўтказишга кўрсатма бўлиб тез ривожланаётган ЎНЕ (НС > 1 мин 25, SpO2 < 92%, ва бошқа тарафдан органлар етишмовчилиги ( SOFA- шкаласи бўйича 2 ва ундан ортиқ балл) хисобланади.


6. Катта ва кекса ёшдаги беморларни даволаш хусусиятлари.

Катта ва кекса ёшдаги беморларда касалликнинг биринчи белгиларидан делирий бўлиши мумкин, у касаллик ривожланган сари кучайиб бораверади.


Беморни шифохонага ётқизганда, интенсив терапия бўлимида сунъий нафас олиш (ИВЛ)аппаратига улаганда делириянинг кучайиш хавфи ортади.Бу эса бу ёшдаги беморларни даволашда кўшимча қийинчиликлар туғдиради.
Тавсиялар:
1. COVID-19билан шифохонага ётқизилган катта ва кекса ёшдаги беморларни делирия скринингидан доимий ўтказиш.
2. COVID-19билан шифохонага ётқизилган катта ва кекса ёшдаги беморларга делирия профилактикаси учун триггерлар ёрдамида амалга ошириш тавсия қилинади.
Профилактик чоралари: беморнинг ўз ичида шахсини мунтазам тан олиши, вақт ва маконга нисбатан, ич қотишни олдини олиш, оғриқларни даволаш, бактериал пневмонияни даволаш(COVID-19 билан касалланганларни катта ва кекса ёшдагилари учун юқори хавф хисобланади) , оксигенотерапияни қўллаш, сийдик тутилишини профилактикаси, хамроҳ касалликларни даволашда делирия хавфини оширувчи препаратларни кам дозада тавсия қилинади.Вя 9 (26.10.2020)
3. Энг аввало хулқнинг ўзгарганлигини баҳолаб, делирияни ривожланишини триггерлар билан коррекция қилиш. Бундай даволаш самара бермаса мутахассис билан маслахатлашиб асосий давони қўллаш керак.
4. Тез таъсир қирувчи транквилизаторлар тавсия қилишда уларнинг хаёт учун мухим кўрсаткичларга таъсир қилувчи ножўя таъсирларини мониторинг қилиш керак. Нафас харакатлари частотаси, сатурация, артериал босим, юрак уриши, гидратация ва онг даражасини хар соатда стабил яхши тарафга ўзгаргунга қадар кузатиш лозим. Бенздиазепинлар, галоперидол дозасини максимал кўтариш (2 мг/суткада), рисперидон (1 мг/суткада бир неча маротаба), лоразепама (2мг/суткада) нафас олишни қийинлаштириши мумкин.
COVID-19билан шифохонага ётқизилган катта ва кекса ёшдаги беморларда овқатланишни етишмовчилиги юқори хавф бўлиши мумкин. Бунда касалликнинг клиник симптомларидан- таъм ва хид билишнинг йўқолиши, иштаханинг пастлиги, диарея, иситма, беҳоллик, ўз-ўзини изоляция қилиш ва бошқа ҳодисалар хавфни кучайтириши мумкин. Катта ва кекса ёшдаги беморларда овқатланишни етишмовчилиги саркопенияни ривожланишига олиб келиш хавфи юқори хисобланади. Узоқ вақт сунъий нафас олиш аппаратида бўлиш овқатланишни етишмовчилиги натижасида мушаклар кучини ва вазифасини пасайтиради. Шифохонадан жавоб берилгандан сўнг овқатланишни коррекция қилиш натижасида касалликни оқибати яхшилик билан якунланади.
Тавсия қилинади:
1. COVID-19билан шифохонага ётқизилган катта ва кекса ёшдаги беморларга овқатланишни етишмовчилиги хавфини аниқлаш учун скрининг ўтказиш керак.
2. Скрининг натижаларига кўра «овқатланишни етишмовчилиги хавфи» ёки «овқатланишни етишмовчилиги» бор деб аниқланган беморларга перорал ва энтерал овқатлантириш билан коррекция қилинади.
3. Катта ва кекса ёшдаги беморларга овқатланиш рационининг энергетик қиймати хисобланади, тана вазнига нисбатан суткасига 30 ккал/ кг , оқсилни суткалик эхтиёжи тана вазнига нисбатан 1.0-1.2 г , оғир ҳолатларда эса 2,0 гр/кг ни ташкил қилади.
4. Организмга оқсил миқдорининг 30 г/суткасига ва энергиянинг 400 ккал-суткасига тушиши учун перорал ва энтерал овқатлантиришни таъминловчи препаратлар тавсия қилинади. Бундай препаратлар ошқозон-хазм трактини тўла вазифасини таъминлаши керак.
5. Агар перорал овқатлантиришни иложи бўлмаса, зонд орқали энтерал(ЗЭП) овқатлантирилади.
6. Шифохонадан уйга рухсат беришда бундай беморларнинг бир ой давомида перорал ва энтерал овқатланиши керак бўлади ва унинг самараси 1 ойда билинади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling