Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Download 0.88 Mb.
bet25/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

ОҒИР ФОРМАСИДА
Касалликнинг оғир формасидаги клиник симптомлар:

  • Нафас олишнинг қийинлашуви

  • ЧДД ≥30

  • SpO2 ≤ 92%

  • Эс-хушнинг пасайиши, ажитация

Гемодинамиканинг ностабиллиги (систолик АБ 90 мм сим.уст. ёки диастолик АБ 60 мм сим.уст. босимнинг пастлиги, диурез 20 мл/соатига кам миқдорда). Ўпканинг зарарланиши ≥50-75%
Оғир беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш бинолари пульсоксиметр, кислород бериш тизими ва оксигенотерапия учун бир марталик ишлатиладиган мосламалар (бурун канюлалари, Вентури маскаси ва нафас қопчали маскалар)билан жихозланган бўлиши керак.
Хар қандай беморга SpO2<90% холатида бошқа симптомлар бўлмаса ҳам, лекин оғирлашиш хавфи бўлганда зудлик билан оксигенотерапия бошлаш тавсия қилинади.
Ўз вақтида оғирлашиш белгиларини аниқлаш мақсадида, тез ривожланувчи шок холати ва нафас етишмовчилигида COVID-19 беморлари ҳолатини синчковлик билан кузатиш керак.
Иситмада : Парацетамол (peros ёки парентерал): кунига 1500- 2000 мг дан 4 маҳал ёки Ибупрофен (peros): кунига 1200 мг дан 3-4 маҳал.
Вирусга қарши препаратлар: Ремдесевир биринчи куни 200 мг, кейинги 5 кунда суткасига 100 мг дан (биринчи симптомлар пайдо бўлгандан касалликни 10 кунига қадар).
Дезинтоксикацион – регидратацион терапия
(сув балансини ушлаб туриш учун):
Кўп суюқликлар ичиш тавсия қилинади (компотлар, бульонлар,соклар, чой, сув ва бошқ.)
Тез-тез овқатланиш (4-5 маҳал)
Инфузион терапиянинг консерватив тактикаларига риоя қилиш тавсия этилади, унинг самарадорлигини 10 мл/кг гача бўлган умумий хажмда динамикада баҳоланади.
Антикоагулянтлар барча шифохонага ётқизилган беморларга, қарши кўрсатма бўлмаганда, Эноксапарин кунига 40 мг, ёки даволаш дозаси кунига 1,5 мг/кг – 1 маҳал ёки 1 мг/кг 2 махал; кам молекуляр оғирликка эга бўлган препаратлар бўлмаса Гепарин натрий кунига
5 000 МЕ дан (кунига 3 маҳал).
Антиагрегантлар: Ацетилсалицилкислотаси кунига 75-150 мг дан 1 маҳал (кўрсатма бўлганда);
Системали кортикостероидлар касалликни қуйидаги ҳолатларида тавсия қилинади:
Касалликни авжи даврида;
- С-реактив оқсил (СРБ)>18 мг/л (3 мартадан кўпроқ нормадан ортиши) ва динамикада кўтарилиши;
- доимий иситма ≥ 38,5*С;
- SpO2 <92% ёки 4 л/мин. кислород оқимига оксигенация учун ўтказилади.
Дексаметазон СРБ <30 мг/л бўлганда суткада 6-8 мг, СРБ>30 мг/л бўлганда суткада 16-24 мг эрталаб в/и ёки peros.
Антибактериал терапия вирусли пневмонияли беморларга тавсия этилмайди.
Прокальцитонин тестини ортиши (ПКТ)> 0,5 нг/мл, лейкоцитозда нейтрофильнинг силжиши билан бўлса, COVID-19 беморларида касаллик йўқлигиги, лекин бактериал пневмония бўлганда, ёки COVID-19 беморларига бактериал суперинфекция қўшилганлигини англатади.
Микробга қарши препаратларни касалликни оғир формасида тавсия қилишда бактериологик текширув натижаларига кўра коррекция қилиш зарур бўлади (балғамни экиш, томоқдан суртма ва бошқ.)
Эмпирик антибактериал терапиянинг тахминий схемаси:
Антибиотик терапияси ҳимояланган пенициллинлар, Амоксицил-лин/клавулан кислота суткасига 1000/200мг дан 3 махал в/и.
Иккинчи йўналиш сифатида Бетта лактам ҳимояланган цефалоспоринлар (2-3 авлод) ёки фторхинолонлар левофлоксацин суюқлиги суткада 500-1000 мг (бемор вазнига қараб) в/и – 5-7 кун томчилаб.
48-72 соатдан сўнг бошланғич антибактериал терапиянинг самарасизлиги-дан антибиотик алмаштирилади.
Антиоксидант ва муколитик таъсир: Ацетилцистеин парентерал суткасига 600-1200 мг дан.
Гастропротекция - омепразол, лансопразол суткасига 20 мг дан.
Аскорбин кислотаси, рух препарати асосий база терапияси мақсадида давом эттирилади.
Нафас машқлари, ўпка тўқималарини қон билан таъминлаш ва ўпка кислород алмашинувини яхшилашга қаратилган бўлиши керак:
Прон-позицияда нафас олиш (камида суткасига 16 соат). Бемор чаноқ суяги соҳасига ёстиқ қўйилади. Чуқур нафас олиш ва 5 секунд давомида нафасни ушлаб туриш, 5 мартагача қайтариш керак бўлади. 6 чисида чуқур нафас олишдан сўнг, маскага яхшилаб туфлаш керак. Бошда ёстиқ бўлган ҳолатида қоринга ётиш, 10 минут давомида секин аста чуқур нафас олинади. Бир кунда бир неча бор қайтарилади.Прон-похиция кўкрак қафасига нафас олишда енгиллик беради.
«Цитокин бўронини» даволаш:
Тоцилизумаб
Тавсия учун кўрсатма:
- гипоксемик нафас етишмовчилиги, PaO2/FiO2 <200;
- КТ да Ўпканинг сезиларли ўзгариши (50-75%)
- динамикада лаборатор маркерларнинг ортииши (СРБ>50, лимфопения <1 х 109/л ёки <15%, ферритиннинг ортиши> 500 нг/мл, АЛТ, АСТ, ЛДГ, Д-димера ортиши)
- доимий иситма ≥ 38 С
- IL 6 >5 юқори чегарадаги кўрсаткичи (агар текширув амалга оширилган бўлса)
Тоцилизумаб 4-8 мг/кг (бир маротаба 800 мг миқдорда) вена ичига секин инфузия (1соат давомида).
Самараси бўлмаганда (8 - 12 соатдан сўнг СРБ ортиши тўхтамаса) 400 мг миқдорда қайта юборилади.
Қарши кўрсатма:
- бактериал ва замбуруғли инфекция бўлганида (прокальцитонин >0,5 нг/мл);
- АЛТ, АСТ 5 N дан ортганида
- тромбоцитопения <50 х 109
- фаол туберкулез, вирусли гепатит В
Препарат юборишдан аввал қонда IL 6 миқдорини аниқланади (натижа олгунга қадар юбориш).
Ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёллардаги патогенетик даво.
Иситмани туширувчи биринчи препарат парацетамол бўлиб,
500-1000 мг дозада 4 махал кунига (суткада 4 г дан ошмаслиги керак) буюрилади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling