Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИНГ БИРЛАМЧИ БОСҚИЧИДА COVID–19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯСИ


Download 0.88 Mb.
bet31/35
Sana08.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1442826
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
COVID-19 ҚЎЛЛАНМА 2021.Word

9. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИНГ БИРЛАМЧИ БОСҚИЧИДА
COVID–19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯСИ

Тиббий реабилитация -3 та босқичда ўтказилади:


1-босқич - дорилар билан даволаш бошланган кунидан шифохонанинг реанимация ва интенсив даволаш бўлимида бошланади. Асосан нафас олиш машқлари ўтказилади. 3 дан 14 кунгача давом этади.
2-босқич - тиббиёт муассасасининг стационар бўлимида ўтказилади. Нафас гимнастикаси билан жисмоний машқлар (турган жойида юриш, велоэргометрия, аэробик) ўтказилади.
3-босқич - ОП, ҚВП,ҚОП, уйда ва санаторий шароитида 2-3 ой давомида ташкил этилади. Масофавий тарзда амалга ошириш ҳам мумкин.
Тиббий реабилитациянинг 3-босқичи канча эрта бошланса, касалликни тезда енгишга имкон беради, реабилитацион даволашнинг вақтини қисқартиради ва қуйидаги натижаларга эришилади:

  • пневмониядан сўнг ўпка фаолиятини тўлиқ тиклайди

  • узоқ давом этадиган йўтал каби қолдиқ аломатларнинг йўқ қилади

  • бириктирувчи тўқима тарқалиши, пневмофиброз ва плевра бўшлиғида чандиқлар шаклланишини олдини олади

  • яллиғланишдан сўнг юзага келган иммун танқисликни яхшилайди

  • антибиотиклар билан даволаш натижасида келиб чиққан дисбактериозни бартараф этади

  • ўпкада яллиғланиш жараёнининг қайта ривожланишини олдини олади.

Реабилитациянинг асосий усуллари:



  • нафас ва аэробик гимнастика

  • рационал диетотерапия

  • физиотерапевтик муолажалар

  • эрталабки бадантарбия

  • дорилар билан даволаш (кўрсатмаларга асосан)

  • руҳий кўмак

  • санатор-курорт даволаш


9.2. КВИ ОҒИРЛИГИГА ҚАРАБ РЕАБИЛИТАЦИЯ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Беморларга зарарли одатлардан, хусусан, чекишдан воз кечишнинг ижобий таъсири ҳақида маълумот бериш;


Реабилитация жараёнида учта муҳим жиҳатни-тананинг ҳолатини, реабилитациянинг эрта бошланиши ва даврийлигини ҳисобга олиш;
Шахсийлаштирилган ёндашувга аҳамият бериш;
Сатурацияга 95% дан кўп бўлиши, нафас олиш частотаси (40/ дақиқадан) кам бўлмаслиги, систолик қон босими 140/90 юқори бўлмаслиги;
Нафас олиш машқларини бажараётганда, ҳансираш юзага келишининг олдини олиш учун бемор учун қулай ўтириш ёки ярим ўтириш ҳолати танланади.
Бемор бўшашган ҳолда бўлиб, кўкрак қафаси кенгайгунча оғиз орқали нафас олиши ва бурун орқали нафас чиқариши керак.
Албатта, танаффус қилиш керак. Машқнинг давомийлиги 15 дан 45 дақиқагача. Чарчоқ ҳис қилинса, машқлар тўхтатилади.
Тромбоз ривожланишининг олдини олиш учун оддий юриш тавсия этилади.
Реабилитация тадбирларига қарши кўрсатмалар:

  • Тана ҳарорати 38°C дан юқори;

  • Хансирашнинг кучайиши, НОС 30/дақиқадан юқори;

  • Кислородли терапия даврида SpO2 <93%;

  • Систолик қон босими 180 мм сим. уст. дан юқори ёки 90 мм сим. уст. дан пастга тушиши;

  • Аритмия пайдо бўлиши;

  • Шок ривожланиши;

  • Онг пасайиши.

  • Реабилитация қилиш учун ўтказиладиган текширувлар

  • ЭКГ мониторинги, эхокардиография;

  • нафас олиш функциясини спирография орқали баҳолаш;

  • пульсоксиметри билан SpO2 сатурациясини баҳолаш;

  • УҚТ, СОЭ, тромбоцитлар сони, коагулограмма;

  • C-реактив оқсил, креатинин;

  • УПТ ва оқсил йўқотилишини баҳолаш.

  • Реабилитация самарадорлигини мониторинг қилиш усуллари
    Тинч ҳолатда ва машқ пайтида SpO2 баҳолаш;

  • Борг шкаласи бўйича жисмоний машқларга чидамлиликни баҳолаш;

  • МРC шкаласи бўйича мушаклар кучини баҳолаш;

  • Касалхонадаги хавотир ва депрессия шкаласи (HADS) бўйича хавотир ва депрессия интенсивлигини баҳолаш;

  • Кундалик вазифаларни бажаришда қийинчиликларни, ҳансирашнинг бошланғич (BDI) ва динамик индекси (ТDI) бўйича зарур ҳаракатлар даражасини баҳолаш;

  • Ҳаёт сифати бўйича Европа сўровномаси EQ-5 натижаларига кўра ҳаёт сифатини баҳолаш




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling