Курс ишининг мақсад ва вазифалари. Ҳозирги кунда мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва уларда хизмат қилаётган – ижодкорларнинг эркин, кенг қамровли, ошкора фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қолаверса, Олий Мажлис томонидан бир қатор қонунлар қабул қилиндики, улар ҳар оммавий ахборот воситалари ва ҳар бир журналист учун дастуриламал, ўзига хос ҳимоя воситасидир.
Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни мамлакатимиздаги барча газета ва журналлар, радио ва телевидение воситаларини дунё миқёсига олиб чиқиш учун хизмат қилувчи асосий воситадир. Ана шу қонун асосида Оммавий ахборот воситалари ривожланмоқда. Бугун бу ривожланиш улар тарқатаётган ахборотларнинг тезкор ва холислиги билан белгиланмоқда.
Курс ишининг объекти ва предмети. Мазкур курс ишининг объектини босма ва электрон оммавий ахборот воситаларидаги информацион жанрлар ҳисобланади. Унинг предмети эса мазкур ОАВ саҳифаларидан ўрин олган репортаж жанридаги материаллар ташкил этади.
Курс ишининг амалий аҳамияти. Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, ўрганилганларнинг илмий мақола шаклида турли даврий нашрларда ёки илмий тўпламларда чоп этиш мумкин. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек: “Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш, бунинг учун алоҳида давлат фондини тузиш мақсадга мувофиқ”3. Ўз касбининг устаси бўлган журналист халқни маълум бир таъсир доирасига олиб кириш қудратига эга, бу ҳам шараф, ҳам масъулиятдир. Бўлаётган ҳодисалар моҳиятини чуқур англаш, содир бўлган воқеликга тўғри ва ҳаққоний муносабат билдириш амалий аҳамиятга эга.
Курс ишининг тузилиши. Кириш, уч фасл, хулоса, таклиф ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |