Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
-§ Қонунларда журналистнинг ахборот олиш ҳуқуқ ва эркинликлари
Download 50.09 Kb.
|
2 5377554429052462823
2-§ Қонунларда журналистнинг ахборот олиш ҳуқуқ ва эркинликлари
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёев бошчилигида демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида белгиланган кенг қамровли вазифалар ижросини амалга оширишда Олий Мажлис қонунчилик палатаси қўмиталари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим. XXI асрда, яъни Президентимиз таъбири билан айтганда “ахборот асрида” оммавий ахборот воситалари кишилар онги, дунёқараши, сиёсий савиясининг шаклланишига ҳисса қўшаётган энг асосий ва таъсирчан воситалардан бири бўлиб келмоқда. Хусусан, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда аxборот соҳасини ислоҳ қилиш, аxборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар танқидий баҳоланиб, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги янги қонунларни қабул қилиш ва амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Давлатимиз раҳбари томонидан 2011 йил 30 декабрда эълон қилинган “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзаллликлар бериш тўғрисида”ги ПҚ-1672-сон Қарори демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда белгилаб берилган ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишидаги тамойилларининг ҳаётдаги амалий ифодаси бўлди. Ушбу қарор билан оммавий ахборот воситалари, нашриёт, полиграфия корхоналари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларга солиқ ва божхона тўловлари бўйича катта имконият ва имтиёзлар берилгани ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг иқтисодий мустақиллиги, молиявий барқарорлигини таъминлашда алоҳида ўрин тутади. Хусусан, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) беш йил муддатга озод этилди. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари қўшилган қиймат солиғига тортилмаслиги, микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб бўлган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкалари, чоп этилган маҳсулотларни сотишдан, муҳаррирлик хизматлари, полиграфия ва нашриёт хизматларини кўрсатишдан «Ижод» Жамғармасига нашриёт ва матбаа ташкилотлари тўлайдиган мажбурий ажратмалар миқдори, газета, журналлар ва китоб маҳсулотларини чакана сотишга ихтисослашган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси пасайтирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, соҳага кўрсатилаётган бу каби юксак эътибор ва рағбат мамлакатимизни демократик янгиланиш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида журналистларнинг масъулиятини яна бир карра ошириб, оммавий ахборот воиталарининг том мънодаги мстақиллигини таъминлаш баробарида, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамият назоратини ўрнатишдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сўз эркинлигини назорат қилиб бориш усулларидан бири чоп этилиши лозим бўлган мақола, асар ёхуд китобни биринчи навбатда давлат томонидан ваколатланган орган (цензор)га ўқитиб, рухсатини олишдир. Бу усул "цензура" деб аталади. Асосий Қонунимизнинг 29-моддасида сўз эркинлиги ҳуқуқи аниқ кафолатлаб қўйилган, аммо шу билан бирга қайси ҳолларда сўз эркинлигини чеклаш мумкинлиги аниқ баён қилинган. 67-моддада эса цензурага йўл қўйилмаслиги аниқ айтиб ўтилган. Мустақилликдан сўнг қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам сўз эркинлигини кафолатлашда ҳеч қайси ривожланган давлат конституциясидан орқада қолмади. Юртбошимиз бошчилигида ишлаб чиқилган Республика Конституциясида сўз эркинлиги ҳуқуқи меъёри халқаро ҳуқуқ талабларига тўла жавоб беридан сўз эркинлиги ҳуқуқига янгиликлар ҳам киритди. Оммавий ахборот воситаларида цензурага – эълон қилинаётган хабарлар ёки материалларни олдиндан келишиб олиниши, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқлигида ифодаланади. Шу билан бирга, цензуранинг йўқлиги муҳаррир ва журналистга катта масъулият юклайди. "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасида айтилганидек, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлардан ташқари барча ҳужжатлар, материаллар ва ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонун билан тақиқланган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тасдиқланган давлат сирлари ҳисобланган объектлар рўйхатидан ташқари масалалар хусусидаги хабарлар эркин тарзда эълон қилинади. "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддасида айтилишича, "Давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйилган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳисобланади". Журналист прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов материалларини эълон қилишга, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб унинг натижаларини тахмин қилишга ҳақли эмас. Мазкур тақиқ айбсизлик презумпцияси принципи бузилмаслиги учун белгиланган. Зеро, бу принципга асосан, жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс иши судда кўрилиб айби исботланмагунча ҳамда суд қарори қонуний кучга кирмагунча айбдор, деб ҳисобланмайди. Ўзбекистонда демократия ва сўз эркинлиги ҳуқуқини таъминлашга қаратилган янгиликлардан яна бири шуки, шикоятни кўриб чиқаётган орган ёки мансабдор шахс шикоятни хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилинаётган органга ёки мансабдор шахсларга кўриб чиқиш учун жўнатиши ёки топшириши тақиқланади. Бу билан қонунда фуқаронинг бузилган ҳуқуқини уни бузган орган ёки шахс тиклаши мумкин эмас, деган янги бир норма белгилаб қўйилди. Фуқаролар шикоятни текшираётган шахсга ўзларининг далил-исботларини баён қилиш, текширишга доир материаллар билан таъминлаш ёки шикоятни кўриб чиқаётган органдан уларни сўраб олиш, шикоят юзасидан унинг натижаси тўғрисида ёзма жавоб олиш ва етказилган зарарни қонунда белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддада «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Download 50.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling