Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент давлат стоматология институти


Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 371.21 Kb.
bet2/13
Sana09.06.2023
Hajmi371.21 Kb.
#1476092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ИШЧИ ДАСТУР 4 курс БС БЖС 14.06.2022

Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни.

Ушбу ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда беморларни ташхислаш ва қабул қилишга замин яратилади.


Дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба горизонтал ва вертикал интеграция жараёнларида олган билим ва амалий кўникмаларни клиник уйғунлаштириб, етук, рақобатбардош, мустақил клиник фикрлаш қобилиятига эга бўлган умумий амалиёт стоматологи бўлиб шаклланади.
Болалар жарроҳлик стоматологияси фани умумий амалиёт стоматологининг тиббий билимлар асосини шакллантиришда муҳим ахамиятга эга. У бошқа замонавий фанлар билан биргаликда стоматология тўғрисида яхлит маълумот бериш, шу билан бирга талабада клиник фикр юритишни ривожланишини таъминлайди.
Болалар жарроҳлик стоматологияси фани ихтисослик фанларини ўзлаштириш учун асос бўлади. Фанда маҳаллий ва умумий оғриқсизлантириш техникаси, болалар юз-жағ соҳасиниг жароҳатлари ва ҳосилалари клиник ва диагностик хусусиятлари, болаларга амбулатор жарроҳлик ёрдам кўрсатиш ва госпитализация қилишга кўрсатмаларни аниқлаш, операциядан кейинги реабилитация тартиблари тўғрисида маълумот беради.
Мазкур фан ўқув режадаги биокимё, анатомия, гистология, цитология ва эмбриология, физиология, патологик анатомия, патологик физиология, хирургия, клиник фармакология, оториноларингология, фармакология, оператив жарроҳлик ва топографик анатомия, офтальмология, неврология, дерматовенерология, тиббий биология, умумий генетика фанларидан ўзлаштирилган билимларга асосланади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад - билим ва кўникмаларини ўзлаштирганҳолда амбулатор ва стационар шароитда юз-жағ соҳаси касалликларинингэтиологияси,патогенези, клиник ва махсус усуллар билан ташҳислаш важаррохдик усули билан даволовчи мутахассиларни тайёрлаш,бакалавриатйўналишидаги умумий амалиёт шифокор-стоматологларинишакллантиришдир.
Умумий стоматолог ва Давлат таълим стандарти квалификационтавсифномаси асосида талабаларни клиник фикрлаш қобилиятини ўстиришгақаратилган услубларни замонавий педагогик технологиялар орқали, яъни яллиғланиш касалликлари, травматик жарохатлар, ўсма касалликлари,юз-жағ соҳасида туғма ва орттирилган нуқсон ва деформациялари,уларнингкелиб чиқиш сабаблари (этиологияси), ривожланиш механизмлари (патогенез), клиникалари, ташҳис ва қиёсий ташҳислари ва даволашусуллари ҳамда уларни олдини олиш (профилактика) чора-тадбирлариниўргата бориш ва уларда амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Стоматология йўналишида таълим олаётган талабаларнинг билим ва
кўникмаларни шакллантириб, мустақил клиник фикрлаш қобилиятиниўстиришдан иборат.

Download 371.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling