Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицей


ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ ВА КЕТМА – КЕТЛИГИ


Download 269.5 Kb.
bet4/18
Sana15.06.2023
Hajmi269.5 Kb.
#1483998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3.5. Фуқаролик ва оила ҳуқуқи МВД

ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ ВА
КЕТМА – КЕТЛИГИ

Умумтаълим фанлари:
Тарих, Ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон Конституцияси, Оила психологияси, Шахс ва жамият.
Умумкасбий ва махсус фанлар:
Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Фуқаролик процессуал ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ, Меҳнат ҳуқуқи, Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар.


ФАННИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Замонавий ахборот технологиялари: Фуқаролик ва оила ҳуқуқи дарслиги, мультимедия воситалари, компьютер воситалари, нотбук, проектор, овоз кучайтиргич, принтер, сканер, нусха кўчириш воситалари, слайдлар асосида ўқитилади.
Замонавий педагогик технологиялари: Дарс жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланилган ҳолда “Кластер” методи, “ФСМУ”, “Кейс-стади”, “Амалий ўйин”, “Ролли ўйин” технологиялари, “Муаммо” техникаси ва бошқа шу каби педагогик технологиялар қўлланилади.


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Фан бўйича баҳолаш жорий, оралиқ ва якуний назоратлар ҳамда мустақил иш шаклида амалга оширилади. Мазкур баҳолаш усуллари ўқувчиларнинг билим даражасини, танқидий ва таҳлилий фикрлаш, нотиқлик, ўз фикр ва мулоҳазаларини мустақил асослаб бериш ва ҳимоя қилиш, уларни ёзма шаклда тизимли ва самарали баён этиш кўникмаларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича баҳолаш турларига белгиланган баллар қуйидаги ҳолатларда қўйилади:
– ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишдаги давомати ва фаоллиги;
– семинар машғулотларгатайёргарликдаражаси;
– фан бўйича асосий манбаларни конспектлаштириш;
– долзарб мавзулар бўйича рефаратлар ёзиш, тест саволлари тузиш, схемалар тайёрлаш ва назорат иши ёзиш;
– мустақил таълим учун берилган назорат ишларини бажариш;
– фанга оид кўргазмали қуроллар тайёрлаш.
Жорий, оралиқ ва якуний назоратлар машғулотлар жараёнида амалга оширилиб, унинг доирасидаўқувчи қуйидагиларни намойиш этади:
– ўзлаштирилган ўқув материалларини чегараланган вақт доирасини эътиборга олган ҳолда самарали баён этиш қобилияти;
– гуруҳда ишлаш ва амалий мисолларга таянган ҳолда хулосалар чиқариш ёки далиллар келтириш;
– танқидий фикрлаш, тарафларнинг фикрини эшитиш ва ўзининг жавобларини тегишли ҳуқуқий терминлардан фойдаланган ҳолда асослаб бериш;
– муайян масалаларни ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқ нормаларини қўллай олиш кўникмалари ва бошқалар.
– фуқаролик ва оила ҳуқуқига оид масалаларни аниқлай олиш қобилияти;
– мустақил тарзда тадқиқот олиб бориш;
– ўзи томонидан илгари сурилган фикрларни мантиқий изчилликда ва мазмунан тўғри ҳолатда ёзма шаклда баён этиш;
– тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги нормаларни тўғри қўллаш ва шарҳлаш;
– ўзлаштирган ўқув материаллари бўйича билимларини намоён этиш;
– мантиқий ва тизимли фикрлаш;
– тўғри жавобга мўлжал олиш ва уни топиш қобилияти;
– фуқаролик-ҳуқуқий ҳодисаларни билиш ва тушуниш.
– тегишли ҳуқуқий атамалардан фойдаланган ҳолда, масалани адабий ва юридик тилда баён қилиш;
– ўз жавобини тегишли ҳуқуқ манбаси ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда асослаш;
– ўртага ташланган масалани тизимли ва мантиқий баён қилиш.



Download 269.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling