Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларга мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг V. «Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф муҳит муҳофазаси» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқотлари БВ-А-ҚХ-2018-310 “Органик дехқончиликда стандартлар бўйича маҳсулот олишда мевали экинлардаги зараркунандаларга кураш чоралар тизимини ишлаб чиқиш” мавзуси доирасида бажарилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Боғларга зарар келтирувчи зарарли организмларнинг тур таркиби ва уларга қарши кураш усуллари устида кўпгина илмий тадқиқот ишлари олиб борилган бўлсада, бугунги кунда мевали боғлардан кутилган ҳосил олинмасдан қолмоқда. Марказий Осиё шароитида боғ зараркунандалари ва уларга қарши кураш тадбирларини ўрганиш юзасидан дастлаб И.В.Васильев, А.Ф.Радецкий, И.А.Севастьяновлар тадқиқотлар ўтказишган. Марказий Осиё шароитида А.Д.Архангельский кокцидларнинг 14 турини, М.Н.Нарзиқулов ўсимлик шираларининг 20 дан ортиқ турини, З.И.Стрункова ўргимчакканаларнинг 34 тури мевали боғларга зарар келтиришини асослаб беришган. Шунингдек Республикамиз шароитида мевали боғларнинг зараркунандаларини В.В.Яхонтов, В.И.Плотников, В.Пашенко, П.А.Архангельский, Б.Н.Адашкевич, Э.Абдуллаев, А. Хамраев, К.Пашенко, Р.Салихов, Т.Атамирзаева, Ж. Бердиев, Ў.Набиев, И.Рустамов, О.Эшматов, С.Дўсманов, Д.Обиджонов, А.Х.Юсупов, Х.М. Шукуров ва бошқа олимлар боғ зараркунандалари биоэкологияси ва уларга қарши кураш тадбирлари бўйича тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Баъзан иккинчи даражали зараркунанда ҳисобланган ҳашаротларнинг ёки йилига бир авлод бериб кўпаювчи зараркунандаларнинг оммавий тарзда кўпайиши бир томондан жиддий зарар етказа бошлаган бўлса, иккинчи томондан доминант зараркунандаларнинг зарари ошиб бориши мевали боғлар ҳосилдорлигини ошмаслилига сабабчи бўлди. Бу зараркунандаларга қарши турли хил кураш чоралари яъни агротехник, биологик, кимёвий, физик, механик ва бошқа усуллар устида тадқиқотлар олиб борилган, лекин уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни такомиллаштириш устида етарлича иш олиб борилмаган. Амалдаги кураш чора тадбирларининг самарасини ошириш учун боғларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган воситаларни ва усулларни такомиллаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |