Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 0.96 Mb.
|
СУННАТ 25 йенги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг апробацияси
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги
- Ҳисоботнинг тузилиши ва ҳажми
- I.боб. НОК БОҒЛАРДА УЧРАЙДИГАН СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ (адабиёт таҳлили) 1.1-§. Нок боғларининг сўрувчи зараркунандалари
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Тошкент вилояти шароитида нок боғларнинг сўрувчи зараркунандалари ўрганилганлиги, асосий доминант турларнинг тарқалиш ареали, биоэкологик хусусиятлари, фенологияси ва сўрувчи зараркунандаларнинг зарар келтириш даражасини аниқланганлиги ҳамда табиий кушандаларнинг зараркунандаларни миқдорини камайтиришдаги ўрни ва нисбатини аниқланганлиги билан изоҳланган. Зараркунандаларга қарши фаол кураш чорасини ишлатиш учун уларнинг иқтисодий зарари миқдор мезони аниқланганлиги назарий аҳамиятга эга.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти нок боғларида сўрувчи зараркунандаларга қарши (йўлдошларини ҳам назарда тутиб) дарахтларни ҳимоя қилишнинг: агротехник, биологик, ҳамда кимёвий усулларини қамраган уйғунлашган тизимини такомиллаштириб, янги юқори самарали, атроф муҳитга кам зиён етказувчи тадбир-чоралари катта аҳамиятга эгадир. Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та, жумладан 1 та халқаро ва 1 та Республика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтди ва ЎҲҚИТИ олимлари томонидан апробациядан ўтказилиб ижобий баҳоланди. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Ҳисобот мавзуси юзасидан 2020 йилда 3 та илмий мақола чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларининг илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 2 та мақола, жумладан 1 таси республика ва 1 таси хорижий журналда, 1 та Республика конференцияларида нашр этилган. Ҳисоботнинг тузилиши ва ҳажми. Ҳисобот таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ҳисоботнинг ҳажми 46 бетни ташкил этган. I.боб. НОК БОҒЛАРДА УЧРАЙДИГАН СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ (адабиёт таҳлили) 1.1-§. Нок боғларининг сўрувчи зараркунандалари Марказий Осиё шароитида мевали дарахтлар турли хил зараркунанда ва касалликлар билан кучли зарарланади. Бунинг сабаби табиий иқлим шароитининг қулайлиги ва озуқа манбаасининг мўллигидир. Олма дарахтида озиқланиши жиҳатидан турли гуруҳ бўғиноёқли ҳайвонлар, жумладан барг, новда, мева ва илдиз зараркунандаларини учратиш мумкин. Бундан ташқари улар Марказий Осий ва МДҲ мамлакатларида ҳам кенг тарқалган. Кўпчилик олимлар томонидан бу зараркунандаларни ўрганишга оид айрим кўрсаткичлар ва ўз даврига муносиб кураш чоралари ишлаб чиқилган. Нок боғларида бир неча юзлаб турдаги фитофаглар ҳаёт кечиради, лекин улардан 150 тури зараркунанда сифатида иқтисодий аҳамиятга эга. Улар орасида кенг тарқалган кўплаб зарар келтирувчилар сони 25-30 тур атрофида бўлиб, бу зараркунандаларга қарши кураш чора тадбирлари ишлаб чиқилган бўлсада, кейинги йилларда уларнинг келтирадиган зарари юқорилигича қолмоқда. Нок боғларига зарарли ҳашарот ва каналардан республикада кенг тарқалиб жиддий зарар етказадиган мевахўрлар, ўсимлик ширалари, қалқондорлар, гулхўрлар ва ўргимчакканаларнинг бир неча турлари бугунги кунда олинадиган ҳосилни 50-60 % гача қисмини нобуд қилмоқда. Айрим ҳудудларда бу зараркунандалар таъсирида катта майдонлардаги боғларнинг қуриб қолиши кузатилмоқди. Бу эса серҳосил навларни чет элдан келтирилиб янги ташкил қилинаётган боғлар ва ҳозирда мавжуд боғлар учун жуда хавфли ҳисобланади. В.В. Яхонтов келтирган маълумотларга кўра, Марказий Осиё шароитида мевали боғларга 150 турдан ортиқ зараркунанда бўғиноёқлилар зарар келтиради. Муаллифнинг фикрича улар ичида 50 тури биринчи даражали зараркунанда ҳисобланади Нок боғларидан иборат барқарор яшаш муҳитига эга агробиоценоз уларнинг турли аъзоларини (илдиз тизими, новдалар, барглар, мевалар) зарарловчи сўрувчи зараркунандаларнинг доимий кўпайиши ва тўпланиши учун шарт-шароит яратади. Ўзбекистон шароитида боғ ўсимликлари, жумладан нок дарахтларининг зараркунандаларидан кўп учрайдиган 18 турини аниқланган. Улардан: нок шиш ҳосил қилувчи канаси (Eriophyes pyri Pagst.), мева ўргимчакканаси (Tetranychus viennensis Zacher.), боғ ўргимчакканаси (Tetranychus crataegi Hirst.), Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг ҳамма жойида кенг тарқалган. Нок шираси (Psylla vasilievi Sulz.) ва унга авлоддош бўлган Psylla pyricola Forst. тури Марказий Осиёда учрайди. Барг ширалари (Aphidoidea) Марказий Осиёнинг барча боғдорчиликка ихтисослашган хўжаликларида тарқалган. Илмий адабиётларда ширалар тўғрисида бир-бирини инкор этувчи маълумотлар берилади. Марказий Осиёда шираларини тадқиқ этиш ишлари мазкур ҳудудда кенг тарқалган хавфли зараркунанда шафтоли шираси (Pterochloroides persicae Chol.) ни ўрганилиши билан бошланган. А.А.Кан Ўзбекистонда илдиз шираларининг фаунаси, морфологияси ва биологик хусусиятларини ўрганган. Ширалар ажратиб чиқарган суюқликлар баргларнинг устица (оғизча) ларини беркитиб қўяди, натижада фотосинтез ва моддалар алмашиниши секинлашади. Бу эса ўсимликнинг ўсишига ва ривожланишига салбий таъсир қилади. Кокцидлар (Cocodea) бинафша рангли ва вергулсимон қалқондорлар дунё бўйлаб кенг тарқалган. Калифорния қалқондори Жанубий Тожикистоннинг боғдорчиликка ихтисослашган туманларида борлиги аниқланган. Олма қандаласи (Stephanitis oshanini Vas.), олма қандаласига авлоддош бўлган S. puri F. тури Марказий Осиёнинг ўзига хос бўлган ҳашаротлари бўлиб ҳисобланади. Республикамиз шароитида нок боғларининг сўрувчи зараркунандаларига тасниф бериб, ўргимчакканалар билан бирга қалқондорларнинг турлари ва уларнинг зарари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтган. Муаллифлар калифорния қалқондорини ички карантин объекти ҳисоблайди. Марказий Осиё шароитида мева дарахтларга зараркунанданинг бу тури жуда катта зарар келтиради. Республика шароитида бу зараркунанда бир мавсумда икки авлод беради. Оқ тусли нок қалқондори кўпинча нок дарахтларида жойлашиб олиб, уларнинг ривожланишини сусайтириб қўяди. Дарахт новдалари ва танасида озиқланади, шу сабабли бу зараркунанда кўпайиб кетганидан дарахтнинг пўстлоғи оҳак суртиб қўйилганга ўхшаб оқариб кўринади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling