Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana06.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1433912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
b181941d-d577-c01c-e53d-626cbf35bb8c

фойдалана олиши; 
- таниқли теле ва радиожурналистлар ижодини таҳлил қила олиш; 
- топшириқдан – эфиргача амалга ошириладиган жараёнлар; 
- кўрсатув ва эшиттириш тайёрлаш асносида муаллифга юкланадиган 
асосий вазифаларни бажариш; 
- тўғридан-тўғри эфирда ишлаш муаммоларини аниқлаш ва бунда 
журналистга юкланадиган топшириқларни бажара олиш кўникмаларига эга 
бўлиши; 
- телевизион сценарий ёзиш; 
- ахборот жанрида телевизион маҳсулот тайёрлаш; 
- таҳлилий жанрлардаги мураккаб чиқишларни уюштириш; 
- бадиий-публицистик жанрларда ижод қила олиш малакаларига эга 
бўлиши керак. 
 
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
 
“Аудиовизуал журналистика” – ихтисослик фани ҳисобланади. Мазкур 
дастурни амалга ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган
“Масс-медиа типологияси, техникаси ва иқтисоди”, “Жаҳон журналистикаси 
асослари”, “Замонавий хорижий ОАВ” фанларидан билим ва кўникмаларга 
эга бўлиши талаб этилади. 
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни 
 
Электрон ОАВ, хусусан радио ва телевидение соҳасининг жадал 
тараққий этиши, аудиториянинг чиқишларга бўлган талаби ва эҳтиёжи 
ўсганлиги натижасида соҳага янгича нуқтаи назар билан қараш кучайди. 
Аудиовизуал журналистиканинг фан сифатида намоён бўлиши, ёзилаётган 
радио ва телевизион сценарийлар, эфирга узатиладиган маҳсулотларга 
аудитория берган баҳо билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан фан муҳим 
рол ўйнайди. 
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар 
 
Талабаларнинг 
“Аудиовизуал 
журналистика” 
курсини
ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан 
фойдаланиш, янги информацион - педагогик технологияларни тадбиқ қилиш 


5
муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий 
қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон манбалар, 
виртуал стендлар, дарс мазмунли ва фойдали бўлиши учун аудио ва 
видеотехникадан, интернетдан фойдаланилади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling