4.3. Машинасозликда ишлатиладиган асосий материаллар ва уларни танлаш.
Машинасозликда ишлатиладиган материалларнинг ъили жуда кўп бўлиб, уларни уч группага бўлиш мумкин: 1) қора металлар; 2) рангли металлар; 3) металмас материаллар. Булардан энг кўп ишлатиладиган қора металлар-пўлат ва чўяндир.
Қора металларнинг кўп ишлатилишига сабаб шуки, улар мустаҳкам бўлиш билан бирга, нисбатан арзон туради, қора металларнинг салбий томони зичлиги катта бўлиб, коррозияга унча чидамли эмаслигидир.
Машинасозликда ишлатиладиган асосий материалларнинг химиявий таркиби ва хоссалари металшунослик ва бошқа махсус курсларда ўрганилганлиги сабабли бу ерда уларни танлаш масалалари хақидаги, шунингдек, сўнгги йилларда кенг қўламда ишлатила бошлаган пластмассалар хақидаги маълумотларларгина баён этилади.
Машиналар лойиъалашда уларнинг деталлари учун материал танлаш инженер-конструкторнинг энг маoсулиятли вазифаларидан биридир.
Машина деталлари учун материалл танлашда унинг фақат хоссаларигагина ахамият бермай, балки буни ъар томонлама ўрганиш лозим.
Материал танлашдаги асосий талаб шуки, танлаб олинган материал аввало, деталнинг ишга лаёқатли бўлишини таoминлаши ҳамда нисбатан арзон туриши керак.
-
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Детал, узел, механизм, машина, кучланишлар, деталларни ишлаш лаёқати ва уларни таoминлаш омиллари: мустахкамлик бикрлик, иссиқбардошлик, титрашга ва ейилишга чидамлилик, қотишмалар.
|
САВОЛЛАР.
Деталларнинг ишлаш лаёқати ва уни таoминлаш омиллари нималардан ташкил топган?
Таoсир этувчи нагрузкалар.
Рухсат этилган кучланишлар.
Машинасозликда ишлатиладиган асосий материаллар ва уларни танлаш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |