Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet9/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

ТАНҚИДГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАСИЗ?

Баoзи бирлар танқиддан тўғри хулоса чиқаришади, бошқалар пешонасини тириштиришади, лекин чидашади, учинчилар танқид қилувчилар билан фаол курашишади, бешикдаёқ уни бўғиб ташлашга интилишади. Айримлар танқид ишга ёрдам беради деса, айримлар ҳалақит беради дейишади. Айримлар танқидни қўллашни билишади, бошқалар йўқ.


Бироқ биз хоҳлаймизми йўқми, танқид ижтимоий организм ҳисобланган ҳар қандай жамоага хос бўлиб, замонавий жамоа бу ҳодисанинг мураккаб ва нозик томонлари билан таниш бўлмаслиги мумкин эмас. Таклиф қилинаётган тест сизнинг шу соҳадаги шахсий саводхонлик даражангизни аниқлашга мўлжалланган. Ўйлаймизки, тест натижалари ҳеч қандай эoтирозга ўрин қолдирмайдиган даражада бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда сизнинг ижтимоий тарақиётингизга ёрдам беради.

1. Танқидни алоҳида одам ёки жамоа ишидаги камчиликларни бартараф қилиш усули деб ҳисоблайсизми?


а) ҳа, мен танқид ҳар қандай жамоа ҳаёт фаолиятининг зарурий ва нормал элементи деб ҳисоблайман.
б) танқид жамоадаги ўзаро муносабатларни чигаллаштиради холос, шунинг учун мен уни тан олмайман.
в) танқид қилиш мумкин, лекин унинг ролига ортиқча баҳо бериб бўлмайди, шунинг учун унга камроқ мурожаат қилиш керак.
2.Ошкора танқидга қандай муносабатдасиз?
а) ошкора танқидни камчиликларни бартараф қилишнинг таoсирли шакли деб ҳисоблайман
б) камчиликни яхшиси яккама-якка, кабинетда айтган маoқул деб ҳисоблайман.
в) хизматдан ташқари шароитда, ҳазил-мутойиба шаклида айтилган танқидни маoқул кўраман.
3. Сизнингча бошлиқларни танқид қилса бўладими?
а) ҳа, албатта.
б) раҳбарнинг обрўсини тўкиб бўлмайди, шунинг учун уни ошкора танқид қилиб бўлмайди.
в) мумкин, фақат ўта эҳтиёткорлик билан
4. ўз-ўзини танқидга муносабатингиз
а) Ўзимга ва «ўз» вазифамга обoектив муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан, шунинг учун бошқалар кўрсатгунча кутиб турмай камчиликларимни очиқ тан оламан.
б) одатда ўзим ва «ўз» вазифамдаги камчиликларни биламан, лекин ўзимни танқид қилишга шошилмайман.
в) ўзингни танқид қилишни ҳожати йўқ, сени сўкадиганлар шундоқ ҳам топилади.
5.Танқидий фикр билдира туриб юмшоқ, сиполик билан, одоб билан, танқид қилинувчининг шахсиятига тегмасдан гапиришга ҳаракат қиласизми?
а) ҳа, албатта, бу ўз-ўзидан равшан
б) йўқ, танқид қилинувчининг шахсиятига қанчалик қаттиқ тегилса, танқид шунчалик таoсир қилади.
в) ҳаммаси танқид қилинувчининг «шахсияти»га боғлиқ, агар у жуда аразчи бўлса ҳисобга оламан, агар аразчи бўлмаса унчалик юз хотир қилиб ўтирмайман.
6. Танқид билан сўзга чиққанда танқид обoекти фаолиятининг ижобий томонларини ҳам кўрсатиб, «танқиднинг заҳрини» юмшатишга ҳаракат қиласизми?
а) ҳа, одатда шунга ҳаракат қиламан.
б) йўқ, бунда ҳеч қандай маoно йўқ.
в) агар танқид қилинувчини унча яхши билмасам, ёки у аразчи бўлса, шунга ҳаракат қиламан.
7. Танқид ҳажмини чеклайсизми, қандайдир меoёрга амал қиласизми?
а) ҳа, мен биттадан ортиқ камчиликни танқид қилмайман.
б) йўқ, одатда танқид обoекти фаолиятидаги ҳамма камчиликларни баён қиламан.
в) танқид доирасини муҳокама мавзуси билан чеклашга ҳаракат қиламан.
8. Танқидий нутқингизда вазиятни ўнглаш учун қандайдир таклифлар қиласизми, ёки камчиликларни кўрсатиш билан чекланасизми?
а) ҳа, мен танқид қилаётган одам қандайдир таклифлар киритиши керак, бўлмаса унинг танқид қилишга ҳаққи йўқ деб ҳисоблайман.
б) йўқ, энг муҳими муаммони очиш, камчиликларни кўрсатиш, уни қандай бартараф қилиш эса танқид қилинаётган хизматнинг, ёки бошқа орган ва мутахассисларнинг иши деб ҳисоблайман.
9. Одатда танқидга сизнинг биринчи реакциянгиз қандай бўлади?
а) ўша заҳоти жавоб беришга ҳаракат қиламан, сўз оламан ёки жойимда туриб гапираман
б) жим хафа бўлиб чидайман, жавоб сўздан ўзимни тияман.
в) танқидни мулоҳаза қилиб кўраман, жавоб беришга шошилмайман, лекин мажбуран талаб қилишса, рад қилмайман.
10. Танқидга жавоб бераётганингизда хулқингиз қандай бўлади?
а) одатда, танқид тўла ҳаққоний бўлмаса ҳам уни тан олишга ҳаракат қиламан.
б) «Танқид қилувчини-танқид қилиш» усулини қўллайман.
в) танқид менинг ва мен масoул бўлган хизматнинг обрўсини тўкаётганлиги учун ҳимояланишга, чалғитишга ҳаракат қиламан, вазиятни юмшатувчи обoектив ҳолатлар, яна бошқа айбдорларни кўрсатишга интиламан.
11. Танқид жаҳлингизни чиқарадими?
а) одатда, ҳа.
б) унчалик эмас.
в) ким ва қандай танқид қилаётганлигига қараб
12. Танқид қилаётган одамга нисбатан нохуш кайфиятни ҳис қиласизми?
а) одатда, ҳа
б) йўқ, камдан-кам
в) ҳа, агар танқид адолатсиз ва кескин, алам қиладиган шаклда бўлса.
13. Сизни танқид қилган одам билан кейинги муносабатларингиз қандай бўлади?
а) аввалгидек
б) пайти келганда «ўшандай» жавоб беришга ҳаракат қиламан ёки қўлимдан келган усуллар билан унинг манфаатларига даҳл қиламан.
в) бир қанча вақт шу одамни четлаб ўтаман, у билан учрашмасликка ҳаракат қиламан
14. Ўз-ўзини танқид қиладиганларга муносабатингиз?
а) уларни қўрқоқлар, лаганбардорлар, мунофиқлар деб ҳисоблайман.
б) бунда ҳеч қандай ўзига хос нарса йўқ
в) бундай ўзини-ўзи танқид қиилишга шошилмасликни маслаҳат бераман.
15. Танқид қилувчиларни таoқиб қилганлик учун жиноий жавобгарлик борми?
а) ҳа
б) йўқ
в) билмайман
16. Ҳазил – савол: Танқид ҳақидаги қуйидаги таoрифлардан қайси бири сизга маoқулроқ?
а) танқид – бу дори, уни қўллаш ва қабул қилишни билиш керак
б) бошқариш фаолияти ҳам бир санoат, шунинг учун менга ҳар ким эмас, балки шунга ҳуқуқи борлар баҳо беришсин
в) танқид ҳам бир мода
Ўзингиз йиққан балларни жавобларни баҳолаш шкаласи бўйича ҳисобланг:
Жавоблар вариантларини баҳолаш шкаласи




а

б

в

1

3

0

2

2

3

1

0

3

3

0

1

4

3

2

1

5

3

1

2

6

2

1

3

7

1

0

3

8

2

1

3

9

1

0

3

10

2

0

1

11

1

2

3

12

1

3

2

13

3

0

3

14

1

2

1

15

3

0

0

16

2

0

1

8 баллдан 18 баллгача


Сизнинг танқидга муносабатингиз ижобийдан кўра салбийга яқин. Сизни танқид қилишларини ёқтирмайсиз, ўзингиз танқид қила туриб меoёрни унутиб қўясиз. Танқид қилишаётганда ҳам, танқид қилаётганингизда ҳам сизда эмоционаллик кучли бўлади, осонгина асабийлашасиз, қизишишингиз мумкин, кескин фикрларга эрк берасиз. Сиз ўзингизда «барқарорлик комплекси»ни, ўз ҳаракатларингиз ва қарорларингиз ҳақлигига ишонч ҳиссини тарбиялашингиз керак, бунинг учун эса ўзингизга ортиқча баҳо бермасдан ва айни пайтда ўзингизни камситмасдан ишчанлик даражангизни фаол оширишингиз лозим.

19 баллдан 32 баллгача


Сиз танқиднинг аҳамиятини бўрттирмаган ҳолда уни бошқариш ҳаётнинг муҳим элементи деб ҳисоблаб, унга тоқат қиласиз. Сизни «танқид қилинувчи» ва «танқид қилувчи» ролида «эмоционалликни назорат қилувчи» сифатида характерлаш мумкин. Сиз камдан-кам «ўзингизни йўқотасиз» айни пайтда сизга арз ҳисси, танқид қилувчини «бир тузлаб қўйиш», хатоларни оқлаш истаги ҳам бегона.

33 дан 46 баллгача


Сиз танқидга ишчанлик нуқтаи назаридан қарайсиз, уни хотиржам идрок қиласиз, ўз хатоларингизни очиқ ва мардона тан оласиз. Аҳён-аҳёнда сиз танқиддан ранжийсиз, лекин уни яширишга ҳаракат қиласиз. Танқидий чиқишларингизда вазиятни бўямайсиз. Айбни бошқаларга ағдариб ўзингизни оқлашга ҳаракат қилмайсиз. Ўз ишингизни яхши билишингиз, ўз жойингизда эканлигингизга ишонч сизга ўз обрўйингиз ҳақида эмас, балки ишнинг фойдаси ҳақида қайғуришга имкон беради.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling