Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


Download 0.63 Mb.
bet7/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

КОММУНИКАБЕЛP (КИРИШИМЛИ) МИСИЗ?

16 та саволнинг ҳар бирига «ҳа», «йўқ», «баoзан» деб жавоб беришингиз мумкин.


1.Олдингизда иш юзасидан ўзига хос учрашув турибди. Уни кутиш сизни ҳолдан тойдирадими?
2.Врачга боришни касаллигингиз зўрайгунча орқага сурасизми?
3.Бирон мажлис, йиғилиш ёки тадбирда сўзга чиқишни топширишганда сизда норозилик, саросималик пайдо бўладими?
4.Сизга, сиз ҳеч қачон бормаган шаҳарга хизмат сафарига боришни таклиф қилишди. Сиз бормаслик учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қиласизми?
5.Сиз ким билан бўлмасин ўз кечинмаларингизни ўртоқлашишни яхши кўрасизми?
6.Кўчада нотаниш одам йўл кўрсатишни, вақтни айтиб бериш, бирон бир саволга жавоб бериш каби илтимослар билан мурожаат қилса жаҳлингиз чиқадими?
7. «Оталар ва болалар» муаммосининг мавжудлигига, турли авлод вакиллари бир-бирини тушуниши қийинлигига ишонасизми?
8. Танишингизга, сиздан бир неча йил олдин олган 1000 сўмни қайтаришни унутиб қўйганлигини эслатишга уяласизми?
9. Ресторан ёки ошхонада сизга сифатсиз овқат беришди, сиз тарелкани жаҳл билан суриб қўйиб, индамай қўя оласизми?
10. Бегона одам билан ёлғиз қолганда сиз суҳбатни у бошлагунча кутиб вақтни чўзаверасиз. Шундайми?
11. Қаерда бўлмасин: магазиндами, библиотекадами, кинотеатр кассасидами узун навбат сизни ваҳимага солади. Сиз навбатга тургандан кўра, ўз ниятингиздан воз кечишни маoқул кўрасизми?
12. Зиддиятли вазиятларни кўриб чиқадиган комиссия ишида қатнашишдан қўрқасизми?
13. Сизнинг санoат, адабиёт, маданият асарларини баҳолашда ўзига хос мезонингиз бор ва бу ҳақдаги бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашмайсиз. Шундайми?
14. Қаердадир сизга аниқ маoлум бўлган масала юзасидан хато фикрни айтишди, эшитиб тортишмасдан индамай қўя қоласизми?
15. Бировнинг ўқув мавзуси ёки хизмат масаласи юзасидан ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати сизни изтиробга соладими?
16. Сиз оғзаки айтгандан кўра ёзма ҳолда ўз фикрингизни эркинроқ баён қила оласизми?

Энди жавобларингизни баҳолаб чиқинг:


Ҳар бир «ҳа» жавобига – 2 балл, «баoзан» жавобига – 1 балл, «йўқ» жавобига – 0 балл берилади.


Умумий қийматни топинг.

30-32 балл


Сиз умуман коммуникабел (киришимли) эмассиз, бу сиз учун кулфат, чунки бундан ўзингиз кўпроқ азият чекасиз. Яқинларингизга ҳам осон эмас. Гуруҳ бўлиб бажариладиган ишларда сизга ишониб бўлмайди. Ўзингизни назорат қилинг, киришимли, дилкаш бўлишга ҳаракат қилинг.
25-29 балл
Сиз камгап, одамовисиз, ёлғизликни ёқтирасиз, шунинг учун эҳтимол дўстларингиз ҳам оз бўлса керак, янги иш ва янги одамлар билан алоқа қилиш зарурати сизни ваҳимага солмаса ҳам, ҳар ҳолда анча вақтгача мувозанатдан чиқаради. Сиз характерингизнинг бу хусусиятини биласиз ва ўз тақдирингиздан норози бўласиз. Лекин фақат норозилик билан чекланманг, характерингиз хусусиятини ўзгартириш ўз қўлингизда. Баoзан бирор ишга иштиёқ билан киришганингизда сиз жуда киришимли бўласиз-ку. Шунинг учун озгина ўзингизни ғафлатдан уйғотсангиз бўлди.
19-24 балл
Маoлум даражада сиз киришимлисиз ва нотаниш вазиятда ўзингизни дадил тутасиз. Янги муаммолар сизни қўрқитмайди. Лекин янги одамлар билан хавфсираб муносабатга киришасиз. Тортишув ва мунозараларда оғриниб иштирок этасиз.
14-18 балл
Сизда меoёрдаги киришимлилик бор. Сиз қизиқувчансиз, қизиқарли суҳбатдошни жон-жон деб эшитасиз, бошқалар билан мулоқотда етарлича тоқатлисиз, қизиққонлик қилмасдан ўз фикрингизни ҳимоя қила оласиз. Кўнгилсиз ўй хаёлларсиз нотаниш одамлар билан учрашувга тайёрлана оласиз. Шу билан бирга ғала-ғовур ўтиришларни ёқтирмайсиз, олифталик ва лақмалик жаҳлингизни чиқаради.
9-13 балл
Сиз анчагина киришимлисиз (баoзан айтиш мумкинки, ҳаддан ташқари киришимлисиз). Қизиқувчан, сўзамолсиз, ҳар хил масалалар бўйича ўз фикрингизни билдиришни яхши кўрасиз, бу нарса баoзан атрофдагиларнинг ғашига тегади. Янги одамлар билан жон-жон деб танишасиз. Диққат марказида бўлишни яхши кўрасиз, ҳар доим бажаролмасангиз ҳам бировнинг илтимосини қайтармайсиз. Баoзан ўзингизни тутолмай ҳам қоласиз, лекин тезда ўзингизни қўлга оласиз. Сизнинг камчилигингиз – қунт, тоқат ва янги одамлар билан тўқнашганда журoатнинг етишмаслигидир. Агар қасд қилсангиз ўзингизни чекинмасликка мажбур қила оласиз.
4-8 балл
Сиз дали – ғули, кўнгли очиқ одамсиз (ғалати туюлса ҳам бу тушунчани аёлларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин). Киришимлилик жони-дилингиз, сиз ҳамма нарсадан хабардорсиз. Ҳар қандай муноазарада қатнашишни яхши кўрасиз, шу билан бирга ҳар қандай жиддий масала сизда бош оғриғи ва хунобингизни оширади. Юзаки тасаввурга эга бўлсангиз ҳам ҳар қандай масала юзасидан сўз олишни ёқтирасиз. Ҳамма ерда ўзингизни яхши ҳис қиласиз, охиригача муваффақиятли ҳал қила олмасангиз ҳам ҳар қандай ишни зиммангизга олаверасиз. Шунинг учун ҳам ҳамкасбларингиз ва раҳбарларингиз сизга маoлум даражада хавфсираб ва ишонқирамай муносабатда бўлишади. Шу фактлар устида ўйлаб кўринг.
3 ва ундан оз балл
Сизнинг киришимлигингиз деярли касаллик даражасида, сиз кўп гапирадиган, лақмасиз, ўзингизга алоқаси бўлмаган ишларга ҳам бурнингизни суқаверасиз. Ўзингиз бутунлай бехабар , ҳаққингиз бўлмаган нарсалар ҳақида ҳам баҳо бераверасиз. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз атрофингизда турли зиддиятлар келиб чиқишига сабаб бўласиз, қизиққон, аразчи, кўп ҳолатларда адолатсизсиз. Сиз жиддий иш учун туғилмагансиз. Ишда ҳам, уйда ҳам ва умуман ҳамма ерда атрофингиздагиларга қийин. Сизга ўзингиз ва характерингиз устида ишлаш вақти етди. Аввало ўзингизда вазминлик ва сабр-тоқатни тарбияланг ва ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг- эслаб қолинг, бундай турмуш «усули» изсиз кетмайди.

6-тест


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling