Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик


САЛОМАТЛИК ДАРАЖАСИ ВА ЎЗ ЁШИГА МУНОСАБАТНИ АНИҚЛАШ


Download 0.63 Mb.
bet8/32
Sana23.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1224023
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР

САЛОМАТЛИК ДАРАЖАСИ ВА ЎЗ ЁШИГА МУНОСАБАТНИ АНИҚЛАШ


Ўзингизни ҳақиқатда қандай ҳис қилаётганлигингизни билишни хоҳлайсизми?


Бунинг йўллари кўп, уйингиз атрофида югуриб чиқишингиз, телевизордан эрталабки гимнастика машқларини тўла бажаришингиз ёки бизнинг саволларимизга жавоб беришингиз мумкин.
Сизга ҳар уччала усулни ҳам таклиф қиламиз. Лекин олдинги иккита усулни бажаришга киришишдан олди назарий жиҳатдан ўзингизнинг шу усулларни бажаришга тайёр эканлигингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар тестни бажариш чоғида узоқ ўтириб чарчасангиз, сизда демак олдинги иккита ўз-ўзини текшириш усулидан фойдаланиш учун сабаблар бор.
1.Агар автобус сиздан олдинроқ бекатга етиб боришига ишонч ҳосил қилсангиз нима қиласиз?
а) оёғингизни қўлингизга олиб, қувиб етасиз.
б) кейингиси келади деб, ўтказиб юборасиз
в) эҳтимол кутиб турар деб, қадамингизни бирмунча тезлатасиз.
2.Ўзингиздан анча ёш одамлар билан табиат сайрига борасизми?
а) йўқ, сиз умуман табиат сайрига бормайсиз.
б) агар улар сизга озгина бўлса ҳам ёқса борасиз
в) бу сизни чарчатиши мумкин. Шунинг учун хоҳламайроқ борасиз
3. Агар кунингиз одатдагидан оғирроқ ўтган бўлса, кечқурун олдиндан ўйлаб қўйган бирор нарса билан шуғулланиш истаги йўқоладими?
а) умуман йўқолмайди
б) истак йўқолади, лекин сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қилишга умид боғлаб фикрингиздан қайтмайсиз
в) истак йўқолади, чунки фақат дам олиб лаззатланиш мумкин деб ҳисоблайсиз.
4. Бутун оилангиз билан туристик сайрга бориш ҳақидаги фикрингиз?
а) бошқалар шундай қилганда сизга ёқади
б) сиз жон-жон деб уларга қўшилган бўлардингиз
в) бундай сайрда ўзимни қандай ҳис қилишимни билиш учун бирор марта бориб кўрсам бўлади, деб ўйлайсиз
5. Чарчаганингизда нимани тезроқ ва иштиёқ билан бажарасиз?
а) уйқуга ётасиз
б) бир чашка иссиқ кофе ичасиз
в) тоза ҳавода узоқ сайр қиласиз
6. Яхши кайфиятни сақлаш учун нима қилиш муҳимроқ
а) кўпроқ овқатланиш керак
б) кўпроқ ҳаракат қилиш керак
в) кўп чарчамаслик керак
7. Доим дори ичиб турасизми?
а) ҳатто касал бўлсангиз ҳам ичмайсиз
б) йўқ, жуда бўлмаса витамин ичасиз
в) ҳа, ичиб турасиз
8. Қайси овқатни яхши кўрасиз ва қуйида саналганлардан қайси бирини кўпроқ истеoмол қиласиз?
а) дудланган гўштли нўхат шўрва
б) салат билан кабоб
в) кремли пирожний
9. Дам олишга кетаётганингизда сиз учун муҳим нарса нима?
а) ҳамма қулайликларнинг бўлиши
б) мазали овқат
в) спорт билан шуғулланиш учун озгина бўлса ҳам имкониятнинг бўлиши
10.Ҳаво ўзгаришини ҳис қиласизми?
а) шу туфайли ўзингизни бир неча кун бемордек ҳис қиласиз
б) ҳаво алмашганини пайқамайсиз ҳам
в) агар толиққан бўлсангиз ҳис қиласиз
11. Агар яхши ухламаган бўлсангиз сизнинг умумий аҳволингиз қандай бўлади?
а) бемаза, ёмон
б) бир-икки марта тўйиб ухламасангиз ҳамма нарса издан чиқиб кетади.
в) сиз бунга шунчалик ўрганиб қолгансизки, умуман эoтибор бермай қўйгансиз

Жавобларга мос баллар:






А

Б

В

1

10

5

6

2

2

10

0

3

10

6

2

4

1

10

4

5

6

4

9

6

1

9

5

7

6

9

3

8

4

10

1

9

0

2

10

10

0

10

6

11

0

7

2

80 баллдан юқори


Ажойиб, сизнинг кайфиятингиз ҳақиқатдан ҳам аoло. Сизнинг организмингиз соғлом бўлса керак, чунки сиз фақат соғлом турмуш тарзи одами бўлмай, амалиётда ҳам шунга амал қиласиз. Бундай ҳолатда сизга яхшиси, маслаҳатнинг кераги йўқ.
50 дан 80 баллгача
Кайфиятингизда қўрқинчли нарса йўқ, лекин баoзан жаҳлингиз чиқади ёки чарчайсиз, елкангизга оғир юк тушади, лекин сиз унга етарлича чидай оласиз. Шубҳасиз шунинг учун янгича ҳаётни бошлашни кейинги кун, ой, йилга сурмасдан ҳозироқ киришганингиз маoқул
50 баллдан оз
Сиз ишга кўмилиб кетгансиз, баoзан бошингизни қаерга қўйишингизни ҳам билмайсиз. Шундай ҳолатда табиийки, ўз соғлигингиз билан шуғуллана олмайсиз ва одатда шу билан ўзингизни юпатасиз. Бизга ишонинг, ўзингизга ишонмаслигингиз нотўғри мулоҳаза, агар сиз ўз жисмоний ҳолатингиз билан озгина кўпроқ шуғуллансангиз, қолган барча ишларингиз ўнгланиб кетади.
7-тест

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling