Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарғона давлат университети психологиядан методик
Download 0.63 Mb.
|
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР
2-тест
ХАРАКТЕРИНГИЗ КУЧЛИМИ? Сизнинг муомалангиз атрофдагиларга қандай таoсир кўрсатаётганлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? а) жуда кам б) кам в) тез-тез г) жуда кўп 2. Қайсарлик туфайли ўчакишиб ёки обрўни сақлаш учунгина ўзингиз ҳам ишонмайдиган нарсани гапирган ҳолатларингиз бўлганми? а) ҳа б) йўқ 3. Қуйидаги санаб ўтилган одамлардаги қайси сифатларни кўпроқ қадрлайсиз? а) тиришқоқлик, қатoиятлик б) тафаккур кенглиги в) таассурот туғдириш, «ўзини кўрсатишни» эплашни 4. Педантизм (аниқ пухталик) ка мойиллигингиз борми? а) ҳа б) йўқ 5. Ўзингиз билан содир бўлган кўнгилсизликларни тез унутасизми? а) ҳа б) йўқ 6. Ўз муомалангизни таҳлил қилишни яхши кўрасизми? а) ҳа б) йўқ 7. Ўзингизга яхши таниш бўлган одамлар даврасида: а) шу даврада қабул қилинган муомала тарзини сақлашга ҳаракат қиласиз б) ўз хоҳлаган ҳолатингизда қоласиз 8. Қийин вазифани бажаришга кириша туриб сизни кутаётган қийинчиликлар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиласизми? а) ҳа б) йўқ 9. Қуйидаги санаб ўтилган таoрифлардан қайси бири фикрингизча сизга мос келади а) хаёлпараст б) содда, дали-ғули в) меҳнатда тиришқоқ г) аниқ, тартибли, пухта д) кенг маoнодаги файласуф е) ивирсиган одам 10. У ёки бу маслани муҳокама қилиш пайтида а) кўпчиликникидан фарқ қилса ҳам, ўз фикрингизни айтасиз б) ўз фикрингизга эга бўлсангиз ҳам айни вазиятда жим туриш керак деб ҳисоблайсиз в) ўз фикрингизда қолган ҳолда кўпчиликни қўллайсиз г) ўйланиб, ўзингизни қийнамасдан кўпчиликнинг фикрига қўшила қоласиз 11. Кутилмаганда раҳбарнинг чақириб қолиши сизда қандай ҳиссиёт уйғотади а) ғашингизга тегади б) хавотирга солади в) ташвишга солади е) ҳеч қандай ҳиссиёт уйғотмайди 12. Тортишув пайтида рақибингиз ўзини тўхтатолмай қолиб шахсиятингизга тегса, сиз ўзингизни қандай тутасиз? а) ўша оҳангда жавоб берасиз б) бу фактни эoтиборсиз қолдирасиз в) намойишкорона хафа бўласиз г) танаффус қилишни таклиф қиласиз 13. Агар ишингизни яроқсиз деб топишса бу нарса сизда: а) ўкинч, алам уйғотади б) уят уйғотади в) хасад уйғотади 14. Агар панд еб қўлга тушсангиз, биринчи навбатда кимни айблайсиз? а) ўз-ўзингизни б) қисматга ёзилган омадсизликни в) бошқа «обoектив» ҳолатларни 15. Атрофингиздагилар, улар раҳбарлар, ҳамкасблар ва қўл остингиздагилар бўладими, сизнинг қобилият, билимларингизга етарлича баҳо беришмаётгандек бўлиб туюладими? а) ҳа б) йўқ 16. Агар дўстлар ёки ҳамкасабаларингиз сизга тегажоқлик қила бошласа сиз нима қиласиз? а) жаҳлингиз чиқади б) жуфтакни ростлашга ҳаракат қиласиз в) ғашингиз келмай уларга жўр бўласиз г) кулгу билан жавоб бермайсиз, гўёки умуман жавоб бермайсиз д) ўзингизни бепарво тутасиз, ҳатто жилмаясиз, лекин дилингизда аччиқланасиз 17. Шошиб турган пайтингизда портфелингиз (зонтик, қўлқопингиз…)ни қўйган жойингиздан тополмайсиз, шунда сиз нима қиласиз? а) индамай қидиришни давом эттирасиз б) йўл-йўлакай уйдагиларни тартибсизликда айблаб, қидирасиз в) зарур нарсасиз кетасиз 18. Сизни нима тезроқ мувозанатдан чиқаради? а) қабулдаги узун навбат б) жамоат транспортидаги ур-тўполон в) битта жойга бир хил масала билан бир неча марта келиш 19. Тортишувни тугатиб, уни дилингизда фикрингизни ҳимоя қилиш учун янги ва янги далиллар келтириб давом эттирасизми? а) ҳа б) йўқ 20. Агар шошилинч ишни бажариш учун сизга ёрдамчи танлаш имконияти берилса, мумкин бўлган номзодлардан қайси бирини танлардингиз? а) ижрочи, лекин ташаббуссиз одамни б) билимдон, лекин қайсар ва жанжалкаш одамни в) иқтидорли, лекин дангаса одамни Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling