Назорат саволлари
Ҳозирги вақтда реле ҳимояси ва автоатикада қандай микросхемалар кенг қўлланилади?
Интеграл микросхема (ИМС) қандай элементлардан ташкил топган?
Рақамли микросхемалар реле ҳимояси ва автоматиканинг қандай қисмини бажаришда қўлланилади?
Операцион кучайтиргичлари нималардан иборат?
Аналог ва рақамли микросхемалар бир-биридан нима балан фарқ қилади?
ОК қандай киришларга эга?
ОК нинг қандай ишлаш режимлари бор?
ОК ёрдамида компаратор қандай бажарилади?
Расмда кўрсатилагн схемада R1=2кОМ, R2=10кОМ ва =1 В бўлса чиқиш кучланиши Uчиқ неча вольт бўлади?
Расмда кўрсатилган схемадан қандай элемент сифатида фойдаланиш мумкин?
1.5.1. Оператив ток манбаларининг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар.
Оператив ток деб оператив занжирларни таъминловчи токка айтилади. Оператив ток занжирларига : виключателларни масофадан бошқариш, яъни уларни улаб-узиш занжирлари, реле ҳимояси, автоматика ва телемеханиканинг оператив ҳамда сигнал занжирлари киради.
Оператив занжирларни, айниқса, шикастланган элементларни узишга алоқаси бўлган занжирларни, ток билан таъминлаш юқори ишончлиликка эга бўлиши керак. Шу сабабли оператив ток манбаларига қўйиладиган талаблар қуйидагича: қисқа туташув ва нормал бўлмаган режимлар вақтида оператив ток манбаси тармоғидаги кучланиш ва қувват реле ҳимояси ва автоматиканинг ишлаши ҳамда виключателларни ишончли узиш ва улаш учун етарли бўлиши керак.
Оператив ток манбалари ўзгармас ва ўзгарувчан оператив ток манбаларига бўлинади. Ўзгармас оператив ток манбаси сифатида аккумулятор батареяларидан ва ўзгарувчан оператив ток манбаси сифатида ток, кучланиш ва ўз эҳтиёж трансформаторларидан фойдаланилади.
Ток ва кучланиш трансформаторларининг қувватидан тўғридан тўғри фойдаланиш билан бир қаторда улар ёрдамида олдиндан зарядланган конденсаторнинг энергиясидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |