Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


К.2. Реле ҳимояси ва автоматика техникасининг тараққиёти


Download 4.22 Mb.
bet2/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

К.2. Реле ҳимояси ва автоматика техникасининг тараққиёти


Электр системасида қисқа туташув кўпчилик ҳолларда токнинг кескин ортишига олиб келади. Шу сабабли дастлаб ток ҳимоялари ишлатилган. Бундай ҳимоялар ҳимояланаётган элементдаги ток олдиндан белгиланган токдан ортиб кетганда ишлайдиган қилиб бажарилади. Ток ҳимоясини тайёрлаш учун эрувчан сақлагичлар ёки релелардан фойдаланиш мумкин. Электр қурилмаларини қисқа туташувлардан ҳимоя қилиш учун эрувчан сақлагичлардан фойдаланиш XIX асрнинг иккинчи ярмида бошланган. Аммо, тез орада эрувчан сақлагичлар, айрим ҳолларда ўз вазифасини қониқарли бажармаслиги маълум бўлган ва улар электромагнит ток релелари билан алмаштирила бошлаган. Кейинчалик эрувчан сақлагичларнинг конструкциялари такомиллаштирилиб борилган ва улар ҳозирги вақтда ҳам фақатгина кучланиши 1000 В гача бўлган электр тармоқлари билан бир қаторда нисбатан юқори кучланишли тарқатиш тармоқларида ҳам муваффақиятли тарзда ишлатилмоқда.
Ҳимоя учун релелар XX асрнинг бошларида кенг қўлланила бошлаган. Индукцион ток релелари 1901 йилда тайёрланган. Реле ҳимояси учун дифферинциал ток принципи 1905-1908 йилларда ишлаб чиқилган. Йўналтирилган ток ҳимоялари 1910 йилдан қўлланила бошлаган. Шу йилларда масофа релеларини тайёрлаш йўналишидаги ишлар бажарилган ва улар XX асрнинг 20 - йилларида масофа ҳимояларини тайёрлаш имконини берган. Реле ҳимоясида электроникани, хусусан, ҳимояланаётган линия симлари орқали узатилувчи юқори частотали токлардан фойдаланиш йўналишидаги биринчи қадамлар 1923-1928 йилларда қўйилган.
Электр узатиш линияси орқали юқори частотали сигналларни узатиш бўйича муфассал ишлар ва линияга юқори частотали токларни киритиб тайёрланган ҳимоянинг тавсифи 1932 йилда эълон қилинган.
Ҳар хил турдаги релеларни электрон лампалар ёрдамида тайёрлаш бўйича бажарилган ишларнинг натижалари 1934 йилда эълон қилинган. Шу йилларда электрон лампаларда масофа ҳимояси ишлаб чиқарилган. Лекин бу йўналишдаги кейинги йилларда бажарилган ишлар ҳимоя қурилмаларида электрон лампаларни қўллаш истиқболли эмаслигини кўрсатган.
Тўғриланган токда ишлайдиган релеларни бажариш учун ярим ўтказгичларни, жумладан,, купрокс ва селенли тўғрилагичларни қўллаш ХХ асрнинг 30 йилларидан бошланган. Кейинчалик 40-йилларнинг сўнггида транзисторлардан ҳам фойдаланиш имконияти пайдо бўлган. Ярим ўтказгичлар ёрдамида контаксиз релелар билан бир қаторда айрим реле ҳимоялари ҳам тайёрланган. Аналог ҳисоблаш техникасининг элементлари, жумладан,, операцион кучайтиргичлардан реле ҳимоясининг элементларини тайёрлашда фойдаланиш 60-йилларда бошланган. Кейинчалик реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг комплексларини яратиш рақамли ҳисоблаш техникаси элементлари истиқболли эканлиги аниқланди. Ҳозирги вақтда реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларини бажаришда вақт синовидан ўтган электромеханик элементлар ҳам, аналог ва рақамли элементларда бажарилган элементлар ҳам ишлатилмоқда.



Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling