Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги
Download 4.22 Mb.
|
RH - maruza matn
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. РҲ ва А қурилмаларининг элементлари
Назорат саволлари:
Реле ҳимояси қандай вазифани бажаради? Реле ҳимояси қачон ишга тушади? Автоатик қурилмалари нима учун хизмат қилади? Реле ҳимоясига қандай асосий талаблар қўйилади? Автоматика қурилмалари қандай асосий қурилмалар киради? Ҳимоянинг танлаш хусусияти деганда нимани тушунасиз? Нима учун реле ҳимоясидан тезкорлик талаб қилинади? Ҳимоянинг сезгирлиги қандай коэффициент билан характерланади? Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг ишлаш принциплари қандай? 10. Нисбий танлашга эга бўлган ҳимояларга қандай ҳимоялар киради? 11. Реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари қандай функционал қисмлардан ташкил топган бўлади? 1-боб. РҲ ва А қурилмаларининг элементлари1.1. Ўлчаш ўзгарткичлари1.1.1. Ток ва кучланиш трансформаторлариРеле ҳимояси қурилмалари ўлчовчи, мантиқий ва ижро этувчи қисмлардан иборат. Юқори кучланишли электр тармоқларида реле ҳимоясининг ўлчовчи қисмига ток ва кучланиш ўлчаш трансформаторлари, жумладан,, ток ва кучланиш трансформаторлари ёрдамида келтирилади. Ўлчаш трансформаторларининг вазифалари қуйидагилар: реле ҳимоясининг ўлчовчи қисмини ва ўлчаш приборларини юқори кучланишли бирламчи занжирдан гольваник ажратиш; номинал бирламчи кучланиш ва токнинг қийматидан қатъий назар стандарт иккиламчи кучланиш ва ток ҳосил қилиш. Амалиёт натижалари ва уларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, реле ҳимояси қурилмаларини таъминловчи ток трансформаторларининг хатолиги, уларнинг бирламчи чўлғамидан ўтиш эҳтимоли бўлган максимал қисқа туташув токлари ўтган вақтда ҳам, ток бўйича 10% дан ва бурчак бўйича 7° дан катта бўлмаслиги керак. Ток трансформаторлари 0,5;1;3;10 ва Р аниқлик классларида тайёрланади. Аниқлик класслари реле ҳимоясини таъминловчи ток трансформаторларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Чунки, улар кўрсатилган аниқлик классини бирламчи ток ва юклама номиналгача бўлганида таъминлайди. Махсус реле ҳимояси учун Р аниқлик классдаги ток трансформаторлари тайёрланади. Ҳимояланаётган объектнинг юклама токи, кучланиши ва реле ҳимоясининг турига асосан ток трансформаторлари танланади. Катта бирламчи токларда аниқ ишлаши талаб қилинадиган ҳимоялар масалан, дифференциал ҳимоя учун Р аниқлик классдаги ток трансформаторлари ва нисбатан кичик бирламчи токларда аниқ ишлаши талаб қилинадиган ҳимоялар учун 1,3 ва 10 аниқлик классига эга бўлган ток трансформаторлари танланади. Download 4.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling