Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги
Download 4.22 Mb.
|
RH - maruza matn
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1.3. Тез тўйинувчи ток трансформаторлари
1.1.2. ТрансреакторларЭлектр станциялар ва системалар қувватининг ортиши натижасида қисқа туташув токлари ва уларнинг даврий бўлмаган ташкил этувчиларнинг сўниш вақт доимийсининг ортиши ўтиш жараёни вақтида ток трансформаторларининг тўйиниши, бирламчи ток трансформациясининг бузилиш ва реле ҳимоясининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин. Тўйинишни камайтириш учун трансреакторлардан, яъни магнит ўзагида ҳаволи оралиқ бўлган трансформаторлардан фойдаланиш мумкин. Трансреакторнинг бирламчи чўлғами худди ток трансформаторлари сингари бирламчи ток занжирига кетма - кет уланади (1.1-расм ). Трансреакторнинг иккиламчи чўлғамига катта юклама қаршилиги уланади, яъни трансреактор ток трансформаторларидан фарқли равишда салт юриш режимига яқин режимда ишлайди. Иккиламчи ток жуда кичик бўлганлиги сабабли Ф магнит оқимни фақат бирламчи - чўлғамнинг магнитловчи кучи I W ҳосил қилади деб ҳисоблашимиз мумкин Ф = I W / Rм Трансреакторнинг иккиламчи чўлғамида Ф1 оқим Е2 Э.Ю.К ни ҳосил қилади e2=4,44 W1 Ф1м = К1 Ф1м=КI1. Индукция конунига асосан Е2 вектор Ф1 ва I1 векторлардан 90°га фарқ қилади, комплекс шаклда Е=-jкI1. Ҳаволи оралиқ нинг мавжудлиги трансреактор магнит ўзаги магнит қаршилиги Rм нинг катта бўлишига ва магнит оқим Ф1 нинг камайишига олиб келади. Натижада магнит узакнинг туйиниши чекланади. 1.1-расм. Трансреактор ва унинг вектор диаграммаси 1.1.3. Тез тўйинувчи ток трансформаторлариДифференциал ҳимоя даврий бўлмаган токлар таъсирида нотўғри ишлаши мумкин. Бунинг олдини олиш учун дифференциал реле тез тўйинувчи ток трансформатори (ТТТ) орқали уланади. ТТТ нинг параметрлари даврий бўлмаган токларни ўтказмайдиган ва синусоидал (даврий) токларни яхши ўтказадиган қилиб танланади. ТТТ нинг бирламчи чўлғамидан ток ўтганда (1.2-расм, а) унинг иккиламчи чўлғамида индукция конунига асосан Е2 э.ю.к. ҳосил бўлади E2=-dФ/dt Даврий бўлмаган ток Iдб таъсирида t вақт ичида магнит оқимининг ўзгариши ‑ Фдб жуда кичик бўлади. (3-расм,б), яъни E2=-dФ/dt=0 Даврий (синусоидал) ток Iд таъсирида магнит оқимининг ўзгариши нисбатан катта, яъни даврий ток Т Т Т орқали яхши трансформацияланади. Натижада ТТТ орқали уланган диференциал ҳимоя қисқатуташув токи таркибида даврий бўлмаган ташкил этувчилар бўлганда ишламай туради ва улар сўниб фақат даврий ташкил этувчилар қолганда тўғри ишлайди. 1.2-расм. Тез тўйинувчи трансформатор ва унинг характеристикаси Download 4.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling