Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet18/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари

  1. Оператив ток деб қандай токка айтилади?

  2. Қандай занжирларга оператив занжирлар дейилади?

  3. Оператив ток манбаларига қандай талаблар қўйилади?

  4. Ўзгармас ва ўзгарувчан оператик ток.

  5. Аккумулятор батареяларининг афзалликлари ва камчиликлари.

  6. Нима учун аккумулятор батареялари ишончли таъминлаш блоки бўлиб ҳисобланади?

  7. Аккумулятор батареяларининг камчиликлари нималардан иборат?

  8. Ўзгарувчан оператив ток манбалари сифатида қандай трансформаторлардан фойдаланиш мумкин?

  9. Расмда кўрсатилган схема қандай ишлайди?



  10. Оператив занжирларни олдиндан зарядланган конденсаторнинг энергиясидан фойдаланиб таъминлаш қандай амалга оширилади?



2-боб. Электр узатиш линияларининг

реле ҳимояси ва автоматикаси

2.1. Ток ҳимоялари

2.1.1. Электр узатиш линияларида қўлланиладиган асосий ҳимоялар.


Электр узатиш линияларида асосан қуйидаги ҳимоялар қўлланилади.


1. Ток ҳимоялари. Ток ҳимояси деб ҳимояланаётган объектда ток олдиндан белгиланган маълум қийматлар чегарасидан чиққанда ишлайдиган ҳимояга айтилади. Ток ортганда ишлайдиган ток ҳимоялари максимал ток ҳимояси (МТҲ) (оддий ва йўналтирилган) ҳамда ток отсечкаси (ТО) га бўлинади ва улар электр қурилмаларни ҳимоя қилишда асосий ёки резерв ҳимоя сифатида кенг қўлланилади.
2. Дифференциал ҳимоялар. Дифференциал ҳимоялар бўйлама ва кўндаланг диференциал ҳимояларга бўлинади. Бўйлама дифференциал ҳимоянинг ишлаш принципи ҳимояланаётган объектнинг кириши ва чиқишидаги токларни таққослашга асосланган. Бўйлама дифференциал ҳимоя асосий электр қурилмалар ва узунлиги 20 км гача ҳамда кучланиш 35 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларида қўлланилади. Кўндаланг дифференциал ҳимоя параллел линиялардаги токларни таққослашга асосланган ва узунлиги катта параллел линияларда қўлланилади.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling