Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet20/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

2.1.3. МТҲ нинг ҳаяллаш вақти


Танлаш хусусиятини таъминлаш учун МТҲ ларнинг ҳаяллаш вақтлари истеъмолчилардан манбага томон йўналишда ортиб борадиган қилиб танланади.


Иккита қўшни МТҲ ларнинг ҳаялаш вақтлари орасидаги фарққа вақт поғонаси ёки танлаш поғонаси деб аталади.
Агар МТҲ РТ-40 турдаги электромагнит ток релелари асосида бажарилган бўлса танлаш поғонаси t=0,5 с олинади.
Бир томондан манбага уланган (радиал) электр тармоғининг схемаси ва МТҲ ларнинг танлаш харитаси (2.2-расм)да келтирилган.
Электр таъминотининг манбаси 6га W1 ва W2 электр узатиш линиялари ҳамда Ю1-Ю4 юкламалар уланган. Ҳар бир линия ва юклама А1-А6 масимал ток ҳимоялари ёрдамида қисқа туташувлардан ҳимоя қилинади. Ҳар бир МТҲ ўз ҳаяллаш вақтига G га, масалан, А1 МТҲ нинг ҳаяллаш вақти t1, А6 ники эса t6.
Агар юкламалар МТҲ ларининг ҳаяллаш вақтлари t3, t4, t5 ва t6 маълум бўлса А1 ва А2 МТҲ ларининг ҳаяллаш вақтлари t1 ва t2 қуйидагича аниқланади. Масалан К3 нуқтада қисқа туташув бўлса А3 ҳимоя ишлаб Q3 виключателни узиш учун сигнал бериш керак. Қисқа туташув токи манба G дан К3 нуқтага йўналган бўлиб W1 ва W2 линиялардан ҳам ўтади, А1 ва А2 МТҲ лар ҳам ишга тушади. Лекин уларнинг вақт релелари ўз контактларини улаб улгурмасликлари, яъни t1>t3 ва t2>t3 бўлиши керак.
Агар t2 < t3 бўлса аввал А2 ҳимоя ишлайди ва Q2 виключател узилади, натижада шикастланмаган юклама Ю4 электр манбасидан узилади. Бундай ҳолга йўл қўймаслик зарур. Худди шунингдек К6 нуқтада қисқа туташув бўлганда А2 ҳимоядан аввал А6 ҳимоя ишлаши зарур, яъни t2>t6 бўлиши керак. Демак t2=max(t3;t6)+Dt бўлиши керак. Шунга ўхшаш А1 ҳимоянинг ҳаяллаш вақти А2 ва А5 ҳимояларнинг ҳаяллаш вақтларидан катта бўлиши керак, яъни t1=max(t2;t5)+Dt.



2.2-расм. МТҲ нинг ҳаяллаш вақти



Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling