Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet23/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари

  1. МТҲ қандай ҳолларда ишлаши ва қандай токлар таъсирида ишламаслиги керак?

  2. МТҲнинг ишга тушиш токини ҳисоблашда нима учун ток релесининг қайтиш коэффициенти ҳисобга олинади?

  3. МТҲнинг сезгирлиги қандай ҳисобланади?

  4. МТҲнинг икки фазали схемаси қандай электр тармоқларида кенг қўлланилади?

  5. МТҲ уч фазали схемасининг камчиликлари нималардан иборат?

  6. Икки фазали бир релели схемани электродвигателларни ҳимоя қилиш учун қўллаш мумкинми?

  7. Кўрсаткич реле нима учун хизмат қилади?

  8. Ҳаяллаш вақти токка боғлиқ бўлмаган характеристикали МТҲ қандай релелар ёрдамида бажарилади?

  9. МТҲ схемасидаги оралиқ реленинг вазифаси нима?

  10. Расмда қандай схемали МТҲ кўрсатилган?


2.3. Ток отсечкаси

2.3.1. Ток отсечкасининг ишлаш принципи


Ток отсечкаси (ТО) қисқа туташувни тезлик билан узишни таъминловчи ток ҳимоясининг бир туридир.


ТО, асосан, манбага яқин бўлган линияларда қўлланилади. Чунки бундай линиялардан катта қисқа туташув токларининг узоқ вақт давомида ўтиши хавфли. МТҲ билан ТО орасидаги фарқ уларнинг танлаш хусусиятини таъминлаш усулидадир.
ТО нинг танлаш хусусияти унинг ишлаш зонасини чеклаш йўли билан амалга оширилади, яъни у кейинги линияда қисқа туташув бўлганда ишламаслиги керак. Бунинг учун ТО нинг ишлаш токи ҳимояланаётган линиянинг сўнгги нуқтасида қисқа туташув бўлганда ҳимоядан ўтадиган максимал токдан катта бўлиши керак. ТО нинг ишлаш зонаси (2.5 –расм)да кўрсатилган.
ТО нинг ишлаш токи
Iҳи= Кз Ik.мах
бу ерда Iкмах - ҳимоя қилинаётган объектнинг манба томонидан ҳисоблаганда сўнггида қисқа туташув. бўлганда ҳосил бўладиган энг катта ток; Кз - заҳира коэффициенти, РТ-40 реле қўлланилган бўлса,Кз=1,2...1,3.
ТО нинг схемаси МТҲ нинг схемасидан фақат вақт релесининг йўқлиги билан фарқ қилади. ТО нинг ишлаш вақти ток ва оралиқ релеларининг ишлаш вақтлари йигиндисига тенг бўлиб, одатда, t = 0,04 - 0,06 с ни ташкил қилади.

2.5-расм. ТО нинг ишлаш зонаси

Ўта кучланишлардан найсимон разрядниклар ёрдамида ҳимояланган линияларда ТО учун ишлаш вақти 0,06 - 0,08 с га тенг бўлган оралиқ релелар олиниши керак.


ТО максимал қисқа туташув токларидан четлаштирилганлиги сабабли минимал қисқа туташув режимида унинг ишлаш зонаси қисқаради. Агар ТО линиянинг 20% дан ортиқ қисмини ҳимоя қилса, уни ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
ТО линияни тўлиқ ҳимоя қила олмаслиги сабабли уни асосий ҳимоя сифатида ишлатиш мумкин эмас. ТО фақат МТҲ билан биргаликда ишлатилади.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling