Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ток отсечкаси


Download 4.22 Mb.
bet24/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

2.3.2 Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ток отсечкаси


ТО ишламаслиги мумкин бўлган зонани камайтириш учун ҳимояланаётган линияга ҳаяллаш вақтига эга бўлган ТО (2.6-расм) А1 ўрнатилади ва унинг ҳимоя зонаси кейинги линиянинг ҳам бир қисмини ўз ичига оладиган қилиб бажарилади. Кейинги линияга эса дарҳол ишлайдиган А2 ток отсечкаси ўрнатилади. Hатижада А1 ҳимоя W1 линияни тўлиқ ҳимоя қилади. Кейинги W2 линиянинг бошланиш қисмида қисқа туташув бўлганда аввал А2 ҳимоя ишлаб, А1 ҳимоянинг нотўғри ишлашига йўл қўймайди.







2.6-расм. Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ТО

Дарҳол ишлайдиган А2 ток отсечкасининг ишлаш токи қуйидагича олинади


IА2ҳи= Кз IК2.мах
бу ерда Кз=1,2-1,3 - заҳира коэффициенти; IК2.мах - ҳимояланган линия сўнгидаги максимал қисқа туташув токи.
Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ТО нинг ишга тушиш токи
IА1ҳи= Кз IА2ҳи
бу ерда Кз = 1,2-1,3 - заҳира коэффициенти. Унинг ҳаяллаш вақти
tА1= tА2 +t
бу ерда Dt=0,3…0,6 танлаш поғонаси.
Дарҳол ишлайдиган ток отсечкасининг ҳаяллаш вақти
tА2=0,06…0,08 с.
Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ТО нинг схемаси МТҲ нинг схемаси билан бир хил.


Назорат саволлари

  1. МТҲ билан ТО орасидаги фарқ нимадан иборат?

  2. ТО қандай линияларда фойдаланилади?

  3. ТОнинг танлаш хсусияти қандай таминланади?

  4. ТО ни линиянинг асосий ҳимояси сифатида ишлатиш мумкинми?

  5. Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ТО нинг ишлаш зонаси қандай олинади?

  6. ТО ишламаслиги мумкин бўлган зонани қандай йўл билан камайтириш мумкин?

  7. Дарҳол ишлайдиган ТО нинг ишлаш токи қандай ҳисобланади?

  8. ТО ишлаш токи қандай токлардан четлаштирилади?

  9. ТО нинг схемаси МТҲ нинг схемасидан нима билан фарқ қилади?

  10. Расмда кўрсатилган А1 дарҳол ишлайдиган ТО нинг ишлаш токи қайси нуқтадаги қисқа туташув токидан четлаштирилади?





Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling