Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet27/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари

  1. Қандай ҳимояга йўналтирилган ҳимоя дейилади?

  2. Йўналтирилган ҳимоя қандай линияларда қўлланилади?

  3. Қувват релесининг ишлаш принципи?

  4. Қувват релеси қандай схемалар бўйича уланиши мумкин?

  5. Қувват релесининг ички силжиш бурчаги қандай аниқланади?

  6. Қувват релесининг максимал сезгирлик бурчаги деб қандай бурчакка айтилади?

  7. Қувват релеси қандай схемалар бўйича уланиши мумкин?

  8. Йўналтирилган МТҲнинг схемаси оддий МТҲнинг схемасидан нима билан фарқ қилади?

  9. Нима учун қувват ва ток релеларининг контактлари кетма-кет уланади?

2.5. Ерга туташувдан ҳимоя.

2.5.1. Ерга туташувдан ҳимоянинг ишлаш принципи


Hейтрали ерга уланган ва нейтрали ерга ёй сўндирувчи чўлғам орқали уланган электр тармоқларида бир фазали ерга туташув вақтида нисбатан кичик сиғим токларигини ҳосил бўлиши сабабли қисқа туташув бўлиб ҳисобланмайди. Фазалар орасидаги кучланишга уланган истеъмолчилар нормал ишлашда давом этади. Ерга туташувни тезлик билан узиш талаб қилинмайди. Ҳаракатланувчи механизмлар, қуввати катта генераторлар, хавфсизлик техникаси талабларига кўра тезлик билан узиш талаб қилинадиган объектлар бундан мустасно.


Лекин ерга туташмаган фазаларда кучланишнинг ортиб кетиши бошқа фазада ҳам ерга туташув ҳосил бўлиш эҳтимолини орттиради. Иккита ҳар-хил фазаларда ерга туташувни ҳосил бўлиши икки фазали қисқа туташувга олиб келади. Шунинг учун электр тармоғида бир фазали ерга туташув бўлганда узоқ вақт давомида ишлашига йўл қўйилмайди. Ерга туташув нуқтаси икки соат давомида аниқланиши ва узилиши зарур.
Ерга туташув вақтида ҳосил бўладиган ток ва кучланишлар 2.14-расмда кўрсатилган. Ерга туташган фазанинг ерга нисбатан кучланиши 0 гача пасаяди (2.14-расм, а) ва ерга туташмаган фазаларнинг ерга нисбатан сиғимларидан линия кучланиши таъсири остида сиғим токлари Iв(с), Iс(с) ўта бошлайди.
Нормал режимда фаза кучланишлари ва сиғим токлари орасидаги бурчак 90° га тенг (2.14-расм, б). Ерга туташув вақтида эса нол кетма-кетлик кучланиши ва токи (2.14-расм, в) ҳосил бўлади.
Бир фазали тўла (металл) ерга туташувнинг характерли белгилари қуйидагилар:
1) ерга туташган фазанинг ерга нисбатан кучланиши нолгача пасаяди;
2) ерга туташмаган фазалардаги кучланишлар марта ортади;
3) нол кетма-кетлик кучланиши 3Uо ва нол кетма-кетлик токлари 3Iо ҳосил бўлади.
Юқоридаги белгиларда ерга туташувдан реле ҳимояларини бажаришда фойдаланилади.




2.14-расм. Ерга туташув вақтида ҳосил бўладиган ток ва кучланишлар

Ерга туташувдан ҳимояга қуйидаги талаблар қўйилади: ҳимоя сигналга ишлаш керак; сезгирлиги катта бўлиш керак; ҳимоя танлаш хусусиятига эга бўлиши, яъни ерга туташган линияни тўғри аниқлаш керак.



Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling