Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Кўндаланг дифференциал ҳимоя


Download 4.22 Mb.
bet30/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

2.6.3. Кўндаланг дифференциал ҳимоя


Кўндаланг дифференциал ҳимоя бир хил параметрларга эга бўлган параллел линияларда қўлланилади ва унинг ишлаш принципи линияларнинг бир хил номли фазаларидаги токларни қиймати ва фазалари бўйича таққослашга асосланган. Линияларнинг қаршиликлари тенг бўлганлиги сабабли бу токлар бир-бирига тенг (2.18-расм, а), яъни

II =III


Линиялардан бирида қисқа туташув бўлганда бу тенглик бузилади (2.18-расм, б), линияларнинг бошланишида бу токларнинг фазалари бир хил лекин қийматлари тенг эмас, линиянинг сўнггида эса қийматлари бир хил лекин қарама-қарши йўналишга эга, яъни

II  III


Шундай қилиб параллел линиялардаги токлар тенглигини бузилиш линиялардан бирида қисқа туташув бўлганлигини билдиради.


Параллел линияларнинг битта фазаси учун кўндаланг дифференциал ҳимоянинг схемаси (2.18-расм, в)да кўрсатилган. Ток трансформаторлари иккиламчи токларнинг фарқи КА дифференциал реле ( ток релеси ) нинг чўлғамидан ўтадиган қилиб уланади. Нормал режим ва ташқи қисқа туташувларда бу фарқ нолга тенг, реле ишламайди, линиялардан бирида қ.т бўлганда эса иккиламчи токлар тенг бўлмайди ва реле ишлайди.



2.18-расм. Кўндаланг дифференциал ҳимоянинг ишлаш принципи

Кўндаланг дифференциал ҳимоя нинг ишга тушиш токини ҳисоблаш бўйлама дифференциал ҳимояни ҳисоблашга ўхшаш, фақат линиялар сони иккита бўлганлиги учун нобаланс токининг ярми олинади


Iнб.ҳис.max=iКбКаn Iк.max/2;


Iҳиз Iнб.ҳис.max;
Iри=IҳиI .

Параллел линияларнинг сўнггида қисқа туташув бўлганда токлар фарқи кам бўлиши сабабли ҳимоя ишламаслиги мумкин. Ҳимоя ишламаслиги мумкин бўлган зонанинг узунлиги


Lиз=(Iҳи/Iк)L,
бу ерда L-линиянинг узунлиги;Iк=Iк.min - линиянинг сўнггидаги минимал қисқа туташув токи.
Lиз ≤ 0,1L бўлса ҳимоя эффектив ҳисобланади.



2.14-расм. Подстанциянинг шиналарига умумий виключател орқали уланган параллел линиялар реле ҳимоясининг принципиал схемаси: а — ток занжирлари; б — оператив ток занжирлари


Подстанциянинг шиналарига умумий виключател орқали уланган параллел линиялар реле ҳимоясининг принципиал схемаси 2.14-расмда келтирилган. Линиялардан бирида қисқа туташув юзага келганда умумий виключател иккала линияни ҳам тармоқдан узади. Истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш учун шикастланган линия ўзининг ажраткичи (QS1 ёки QS2) ёрдамида тармоқдан узилиб ремонтга чиқарилади ва шикастланмаган линия уланади.
Параллел линиялардан фақат биттаси ишлаганда кўндаланг дифференциал ҳимоя нотўғри ишлайди. Бунинг олдини олиш учун ажраткичларнинг ёрдамчи контактлари SQS1 ёки SQS2 ёрдамида кўндаланг дифференциал ҳимоянинг оператив занжири узиб қўйилади.
Кўндаланг дифференциал ҳимоянинг камчилиги унинг линиялар сўнггидаги маълум зонада линиялардаги токларнинг қийматлари бир-бирига яқин бўлиши сабабли ишламаслиги мумкинлигидир. Шу сабабли кўндаланг дифференциал ҳимоя асосий ҳимоя бўлиб хизмат қила олмайди ва қўшимча ҳимоя ўрнатиш зарур. Бундай ҳимоя сифатида одатда максимал ток ҳимояси қўлланилади (2.14-расмда KAT1 ва KAT2 релелар воситасида бажарилган).

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling