Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet29/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари



  1. Нейтралли ерга уланган электр тармоқларида бир фазали ерга туташув вақтида қандай токлар ҳосил бўлади?

  2. Бир фазали тўла(металл) ерга туташувнинг характерли белгилари

  3. Ерга туташувдан ҳимояга қўйиладиган талаблар

  4. Изоляцияни назорат қилиш қурилмаси нима учун хизмат қилади?

  5. Ерга туташган линияни аниқлайдиган ҳимоянинг ишлаш принципи қандай?

  6. Изоляцияни назорат қилиш қурилмаси ёрдамида сигнал олингандан кейин ерга туташган линия қандай аниқланади?

  7. Изоляцияни назорат қилиш қурилмасининг камчиликлари нималардан иборат?

  8. Ерга туташган токлари линиялар орасида қандай тақсимланади?

  9. Ерга туташгун линияни аниқланган ҳимоянинг ишга тушиш токи қандай ҳисобланади?

  10. Кабел линияларда ерга туташган линияни аниқланган ҳимояни бажариш учун қандай ток трансформаторларидан фойдаланилади?

2.6. Дифференциал ток ҳимояси

2.6.1. Дифференциал ҳимояларнинг турлари


Дифференциал ҳимоя тез ишлайдиган ва абсолют танлашга эга бўлган ҳимоя ҳисобланади. Дифференциал ҳимоялар бўйлама ва кўндаланг дифференциал ҳимояларга бўлинади. Бўйлама дифференциал ҳимоялар, асосан, трансформаторлар, қуввати катта электродвигателлар, генератор ва узун бўлмаган линияларда қўлланилади. Кўндаланг дифференциал ҳимоялар эса икки ёки ундан ортиқ параллел линияларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.


2.6.2. Бўйлама дифференциал ҳимоя.


Бўйлама дифференциал ҳимоя ҳимояланаётган элементнинг бошланиш ва сўнггидаги токларни таққослашга асосланган. Токлар қиймати ва фазаси бўйича таққосланади.


Электр узатиш линиясининг бошланиши II ва сўнгидаги III токларни кўрайлик. Нормал режим ва ташқи қисқа туташувлар вақтида, масалан, К1 нуқтада (2.17-расм, а) бу токлар бир-бирига тенг

II=III


Ҳимояланган линияда қисқа туташув (К2 нуқтада) бўлганда (2.17-расм, б) III=0 бўлиб, тенглик бузилади, яъни


II III


Икки томондан манбага уланган линияларда (2.17-расм, в) ҳам нормал ва ташқи қисқа туташувларда токлар тенг


II = IIIК1


Ҳимояланаётган линияда қисқа туташув бўлганда токлар ҳам қиймат ҳам йўналиши бўйича фарқ қилади


II IIIК2


Демак, токлар тенглигининг бузилиши линияда қисқа туташув бўлганлигини билдиради. Бу белгидан бўйлама дифференциал ҳимояни бажариш учун фойдаланилади.





2.17-расм. Бўйлама дифференциал ҳимоянинг ишлаш принципи

Бўйлама дифференциал ҳимояни бажариш учун линиянинг бошланиш ва сўнггига бир хил трансформация коэффициентига эга бўлган ток трансформаторлари ўрнатилади (2.17-расм, г). Уларнинг иккиламчи чўлғамларидан ўтадиган токлар нормал режим ва ташқи қисқа туташувлар вақтида КА ток релеси (дифференциал реле) чўлғамидан қарама-қарши йўналишда ўтадиган қилиб уланади. Натижада реледан ўтадиган ток нолга тенг бўлади.


Лекин амалда бу ток нолга тенг бўлмайди. Нобаланс токлари ҳосил бўлади. Бунинг сабаблари қўйдагилар: ток трансформаторларининг магнитлаш характеристикалари идеал бир хил бўлмайди; қисқа туташув токида даврий бўлмаган (апериодик) токларнинг мавжудлиги: юкламасиз куч трансформатори манбага уланаётган вақтда ҳосил бўладиган магнитлаш токининг сакраши ва бошқалар .
Бўйлама дифференциал ҳимоянинг нотўғри ишлашини олдини олиш учун нобаланс токлари (Iнб) ҳисобга олиниши керак.
Дифференциал реленинг ишга тушиш токи

IризIнб ҳис мах/КI


бу ерда Кз=1,3-заҳира коэффициенти;


КI- ток трансформаторларининг трансформация коэффициенти;
Iнб ҳис. мах - ҳисобий максимал нобаланс токи

Iнб ҳис. мах= iКaпКб Iқ.max,


бу ерда i=0,1- ток трансформаторининг хатолигини ҳисобга олувчи коэффициент ; Кaп- қисқа туташув токининг даврий бўлмаган ташкил этувчисини ҳисобга олувчи коэффициент, РТ- 40 турдаги реле қўлланилган бўлса 2га ёки РНТ турдаги реле ишлатилса 1,3га тенг; Кб-ток трансформаторларининг бир хиллигини ҳисобга олувчи коэффициент, агар улар бир хил бўлса Кб=0,5 ва ҳар хил бўлса Кб=1; Iқ.max- ҳимояланаётган объектнинг манба томондан ҳисобланганда сўнггидаги максимал қисқа туташув токи.


Ҳимоянинг сезгирлиги

Кс=Iк.min/(Ксх Iҳ.u),


бу ерда Iқ.min- ҳимоя зонасидаги минимал қисқа туташув токи;


Ксх- схема коэффициенти; IҳиI Iри- ҳимоянинг ишга тушиш токи.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling