Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet40/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари



  1. Кучланиши 1000 В гача бўлган нейтрали ерга уланган тўртта симли электр тармоқларидаги шикастланишларнинг асосий турлари.

  2. Нима сабадан нол симининг узилиши хавфли?

  3. Кучланиши 1000В гача бўлган электр тармоқларида қисқа туташувлардан ҳимояларга қўйиладиган талаблар.

  4. Нейтрали ерга уланган тўртта симли электр тармоқларида бир фазали шикастланишлардан ҳимоя.

  5. ФО-0,4 турдаги ҳимоянинг авфзалликлари.

  6. Сақлагичлар қандай электр тармоқларида қўлланилади?

  7. Қандай электр тармоқларида ерга қисқа туташувдан ҳимоя нол кетма-кетлик фильтридан фойдаланиб бажарилади?

  8. Ҳаво линиялари учун характерли шикастланишлар.

  9. ФО-0,4 турдаги ҳимоянинг сезгирлиги нима учун катта?

  10. ФО-0,4 турдаги ҳимоя қандай ишлайди?

3-боб. Электр станциялари, подстанциялари ва электр истеъмолчиларнинг реле ҳимояси ва автоматикаси

3.1. Синхрон генераторларнинг реле ҳимояси ва автоматикаси

3.1.1. Шикастланиш турлари ва нормал бўлмаган режимлар


Синхрон генераторларнинг ишлаш жараёнида статор ёки ротор чўлғамининг шикастланиш ва нормал бўлмаган режимларнинг юзага келиши мумкин.


Синхрон генераторлар электр тизимининг асосий элементларидан бири бўлиб ҳисобланади ва улар ишончли ҳамда эффектив реле ҳимояси ва автоматик бошқариш қурилмалари билан таъминланиши лозим. Синхрон генераторда фазалар орасида қисқа туташув, фаза ўрамлари оралиғида қисқа туташув, бир фазани корпус орқали ерга туташув каби шикастланишлар юзага келиши мумкин. Фазалар оралиғида қисқа туташув вақтида генератор чўлғамлардан катта токлар ўтиши натижасида изоляция ва статорнинг магнит ўзагида қайта тикланиши қийин бўлган шикастланишлар ҳосил бўлиши мумкин. Ўта юкланиш ва кучланишнинг ортиб кетиши каби нормал бўлмаган режимлар ҳам генератор учун хавфли. Ташқи қисқа туташувлар вақтида ҳам генераторнинг статор чўлғамидан катта қисқа туташув токлари ўтиши мумкин. Ташқи қисқа туташув нуқтаси узилгандан кейин ёки бошқа сабаблар билан юклама кескин камайганда кучланишнинг ортиб кетиши ва ротор тезлигининг синхрон тезликка нисбатан ўзгариши мумкин.
Бир фазали ерга туташиш токининг қиймати 5 А дан кичик бўлса ҳимоя сигналга, акс ҳолда генераторни узишга ишлаши керак. Генераторларда шикастланишлар статор чўлғамидан ташқари, ротор (қўзғатиш) чўлғамида ҳам кузатилиши мумкин. Ротор чўлғами ер билан изоляцияланган. Шунинг учун битта нуқтада ер билан туташиш токи генератор иш режимига таъсир қилмаслиги мумкин, Лекин икки нуқтада корпус орқали ер билан туташиш ротор чўлғамида ўрамлар оралиғида қисқа туташувга олиб келади. Бу шикастланиш ротор чўлғами изоляциясини емирилишига, магнит майдони симметриклигининг бузилишига ва вибрацияга сабаб бўлади. Синхрон генераторларга ўрнатилган ҳимоя шикастланиш ёки нормал бўлмаган иш режими юз берганда сигнал режимида ишлаш керак ва автоматик ростлаш орқали шикастланиш ёки нормал бўлмаган иш режимининг олдини олиш имкони бўлмаганда генераторни узиш режимида ишлаши керак. Генераторни узиш учун мосланган ҳимоя генераторни ташқи истеъмолчи билан боғловчи тармоқдан узиши, роторга ( қўзғатиш чўлғамига) ток беришни тўхтатиши ва магнит майдонини сўндириш қурилмасини ишга тушириши керак.
Генераторларнинг статор чўлғамларида фазалар оралиғидаги қисқа туташув токларидан ҳимоялаш учун тез ишловчи бўйлама дифференциал ҳимоялар қўлланилади.
Статор чўлғамининг шикастланиш турлари қуйидагилар:
a) кўп фазали қисқа туташувлар;
б) бир фазали ерга туташув;
в) бир фаза ўрамлари орасидаги туташув.
Ротор чўлғамининг шикастланишига асосан унинг бир ёки икки нуқтада ерга туташуви киради.
Синхрон генераторларнинг асосий нормал бўлмаган режимлари:
а) симметрик ўта юкланиш;
б) симметрик бўлмаган ўта юкланиш;
в) ташқи қисқа туташув ;
г) кучланишнинг ортиб кетиши;
д) асинхрон режим;
е) ротор чўлғамининг қўзғатиш токи билан ўта юкланиши.
Кўп фазали қисқа туташувлар хавфли бўлганлиги сабабли улардан ҳимоя генераторни узишга ишлайди. Ерга туташувдан ҳимоя ерга туташув токи 5 А гача бўлса сигналга, 5А ёки ундан катта бўлса генераторни узишга ишлаши керак.
Генераторни узишга ишловчи ҳимоялар виключателни узиш билан биргаликда қўзғатиш токини узишга, яъни майдон сўндирувчи автоматни узишга ҳам ишлаши керак.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling