Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги
Кучланиши 1000 В га бўлган генераторларнинг
Download 4.22 Mb.
|
RH - maruza matn
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.3. Кучланиш 1000 в дан юқори
- 3.1.4. Кучланиши 1000 В дан юқори генераторларнинг статор чўлғамида ерга туташувдан ҳимоя
3.1.2. Кучланиши 1000 В га бўлган генераторларнингреле ҳимоясиКучланиши 1000 В гача бўлган генераторларнинг нейтрали ерга уланади. Бир фазали ерга қисқа туташувдан ҳимоя генераторларни узишга ишлайди. Қуввати 150 кВт ва ундан кичик генераторларнинг қисқа туташувлардан ҳимоясини эрувчан сақлагичлар ёрдамида бажариш мумкин. Қуввати 1 мВт гача бўлган генераторларни ҳамма турдаги шикастланишлар ва нормал бўлмаган режимлардан автоматик виключателлар ёки коммутация аппаратлари, масалан, контакторлар мавжуд бўлса, МТҲ ёрдамида ҳимоя қилишга рухсат берилади. Бошқа генераторлар билан ёки энергосистема билан параллел ишлайдиган генераторларнинг йиғма шиналарга чиқиш томонига ҳаяллаш вақтига эга бўлмаган ток отсечкасини ўрнатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 3.1.3. Кучланиш 1000 в дан юқоригенераторларнинг ҳимоясиКучланиш 1000 в дан юқори, қуввати 1 мВт гача бўлган генераторлар учун кўп фазали қисқа туташувлардан, генераторнинг йиғма шиналар томонга чиқишларига ток отсечкаси ўрнатилади. Ток отсечкасининг сезгирлиги 2 дан кичик бўлса бўйлама дифференциал ҳимоя қўлланилади. Қуввати кичик якка ишлайдиган генераторлар учун нейтрал томонга ўрнатиладиган МТҲ дан фойдаланишга рухсат берилади. Агар генератор фазаларининг нейтрал томонда чиқишлари бўлмаса, кўп фазали қисқа туташувларда минимал кучланиш ҳимоясидан фойдаланиш мумкин. Қуввати 1 мВт дан катта генераторлар учун кўп фазали қисқа туташувлардан асосий ҳимоя бўлиб бўйлама дифференциал ҳимоя ҳисобланади, унинг схемаси 28 - расмда келтирилган. Ҳимоя РТ- 40 турдаги релелар (КА1 ва КА2) ёрдамида бажарилган. Hобаланс токларини камайтириш учун улар 5...10 Ом га тенг бўлган КR1 ва КR2 қаршиликлар орқали уланади. 28-расм. Генератор бўйлама дифференциал ҳимоясининг схемаси 3.1.4. Кучланиши 1000 В дан юқори генераторларнинг статор чўлғамида ерга туташувдан ҳимояБевосита шиналарга ишлайдиган генераторларда ерга туташувдан ҳимоя сифатида нол кетма - кетлик ток ҳимояси қўлланилади. Ҳимоя генераторнинг шиналар томонга чиқишларига ўрнатилган нол кетма - кетлик ток трансформаторига уланади. Статорда ерга туташув ҳосил бўлганда тармоқдан ерга туташув нуқтаси томонга йўналган нол кетма - кетлик токлари 3Iоэк ҳосил бўлади. У ток генератор кучланиши занжирдаги ҳамма шикастланмаган элементларнинг умумий сиғими билан белгиланади. Ташқи ерга туташувларда генератордан тармоқ йўналишда генераторнинг сиғими билан белгиланувчи 3Iог нол кетма - кетлик токи ҳосил бўлади. Ушбу ток одатда умумий нол кетма-кетлик токидан кичик бўлади 3Iоэк > 3Iог. Демак ҳимояни генераторнинг хусусий сиғим токидан четлаштириб, танлаш хусусиятига ва етарли сезгирликка эга бўлган ерга туташувдан ҳимояни бажариш мумкин. Генератор статор чўлғамига ўрнатиладиган ерга туташувдан ҳимоянинг схемаси 29-расмда кўрсатилган. Ҳимоя қўшимча магнитлашга эга бўлган ТАZТ нол кетма- кетлик ток трансформаторига уланган. Қўшимча магнитлаш ишчи зонани магнит ўзак магнитланиш характеристикасининг бошланғич чизиқли бўлмаган қисмидан чизиқли қисмига кўтариш учун хизмат қилади. 29-расм. Генераторнинг ерга туташувдан ҳимояси Ташқи кўп фазали қисқа туташув вақтида ҳимояда катта нобаланс токлари ҳосил бўлади. Бу токлардан четлаштириш ҳимоянинг сезгирлигини йўл қўйиб бўлмас даражада камайтирмаслиги учун КL1 реле ёрдамида блакировка қилинади. Лекин бу ҳолда ҳимоя икки нуқтада ерга туташув бўлганда ишламаслиги мумкин. Шунинг учун қўшимча бири генератордан ташқарида бўлган икки нуқтада ерга туташувда ҳам ишлайдиган ҳимоя ишлатилади. Одатда бундай ҳимоя генераторнинг ерга туташувдан ҳимояси билан бирлаштирилади. Натижада ҳар хил сезгирликка эга бўлган иккита ток релеси (КА1 ва КА2) битта нол кетма-кетлик ток трансформаторига уланган ҳимоя ҳосил бўлади, яъни ҳимоя сезгир ва сезгир бўлмаган комплектлардан иборат бўлади. Ерга туташувдан ҳимоя сезгир комплектининг (КА1, КТ ва КН2 релелар) ишга тушиш токи қуйидагича аниқланади Iҳи1=(к1Iҳ,с+к2Iнб)/кқ , бу ерда к1=2…3 ва к2=1,3…1,5 – сиғим токининг сакрашини ва нобаланс токларини ҳисоблаш хатоликларини ҳисобга олувчи коэффициентлар, Iҳ,с-генераторнинг хусусий сиғим токи (генераторларнинг паспорт маълумотларида берилади, масалан, ТГВ-300 турдаги генератор учун Iҳ,с=4,56А), Iнб - ТНП турдаги нол кетма-кетлик ток трансформаторининг бирламчи томонига келтирилган нобаланс токи (кабел турдаги ТНПдан фойдаланилганда Iнб≈1А олинади), кқ=0,8-ток релесининг қайтиш коэффициенти. Ҳимоянинг сезгир бўлмаган комплекти (КА2 реле) бири генераторда иккинчиси эса генератордан ташқарида бўлган икки нуқтада ерга туташув содир бўлганда тезлик билан (ҳаяллаш вақтисиз) генераторни узишга ишлайди. Унинг ишга тушиш токи одатда Iҳи2= 100200А олинади. Назорат саволлари Статор чўлғамининг шикастланиш турлари. Ротор чўлғамининг шикастланиш турлари. Синхрон генераторларнинг нормал бўлмаган режимлари. Кучланиши 1000 Вгача ва 1000 В дан юқори генераторларда қандай ҳимоялар қўлланилади? Статор чўлғамининг ерга туташувдан ҳимояси қандай бажарилади? Қувватли 150 кВт ундан кичик генераторларнинг қисқа туташувлардан ҳимояси қандай бажарилади? Қуввати 1 МВт гача бўлган генераторларнинг ҳимояси. Қуввати 1 МВт дан катта генераторларнинг ҳимояси. Генераторнинг ерга туташувда ҳимояси нима учун унинг хусусий ерга туташув токидан четлаштирилади? Статор чўлғамининг ерга туташувдан ҳимояси ташқи кўп фазали қисқа туташувлар вақтида қандай ишлайди? Download 4.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling