Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги
Download 4.22 Mb.
|
RH - maruza matn
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Трансформаторларнинг дифференциал ва газ ҳимояси
Назорат саволлари
Трансформаторларда қандай шикастланишлар содир бўлиш мумкин? Трансформаторларда қандай нормал бўлмаган режимларини биласиз? Трансформаторларда шикастланишлардан қандай ҳимоялар ўрнатилади? Ташқи қисқа туташувлардан ҳимоя қандай бажарилади ва нима учун хизмат қилади? Ўта юкланишлардан ҳимоя қандай бажарилади ва нима учун хизмат қилади? Трансформаторларнинг асосий ва резерв ҳимоялари. Ташқи қисқа туташувдан ҳимоя қандай ҳисобланади? Нима учун ташқи қисқа туташувдан ҳимоянинг ҳаяллаш вақти ўта юкланишидан ҳимоянинг ҳаяллаш вақтидан кичик бўлади? Ҳимоянинг сезгирлик коэффициенти қандай ҳисобланади? Нима учун трансформаторларда ўта юкланишдан ҳимоя ўрнатилади? 3.3. Трансформаторларнинг дифференциал ва газ ҳимояси3.3.1. Трансформаторлар дифференциал ҳимоясининг ишлаш принципи.Трансформаторлар дифференциал ҳимоясининг ишлаш принципи, линиялар ва генераторлар дифференциал ҳимояларининг ишлаш принципи каби, трансформаторнинг кириши ва чиқишидаги токларни қиймати ва йўналиши бўйича таққослашга асосланган. Нормал режим ва ташқи қисқа туташувларида, 31-расм, а да кўрсатилгандек, II ва III бирламчи токлар бир томонга йўналган ва улар орасидаги нисбат трансформаторнинг трансформация коэффициентига тенг N= III/ II Қисқа туташув трансформаторда бўлганда (31-расм, б) II ва III токлар бир бирига қарама-қарши йўналишга эга ва улар орасидаги нисбат трансформаторнинг трансформация коэффициенти тенг эмас. 31-расм. Трансформатор дифференциал ҳимоясининг ишлаш принципи Ташқи қисқа туташувларда дифференциал ҳимоя ишламаслиги ва ички қисқа туташувларда ишлаши керак. Буларни ҳисобга олган ҳолда дифференциал ҳимоянинг схемаси бажарилади. Трансформаторнинг иккала томонига ТА1 ва ТА2 ток трансформаторлари ўрнатилади, уларнинг иккиламчи чўлғамлари бир-бирига ҳар хил қутблари билан ва уларга параллел қилиб дифференциал реле уланади. Бундай уланишда реле чўлғамидан ўтадиган иккиламчи I1 ва I2 токлар нормал режимда ва ташқи қисқа туташувларда бир-бирига қарама-қарши, трансформаторда қисқа туташув бўлганда эса бир ҳил йўналишда бўлади. Агар ТТ ларнинг трансформация коэффициентларини нормал режимда иккиламчи токлари тенг бўладиган қилиб танланса, ҳимоя фақат ички қисқа туташувлардагина ишлайди. Download 4.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling