Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet46/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

3.3.3. Газ ҳимояси


Газ ҳимояси трансформаторларнинг ички шикастланишидан сезгир ҳимоя сифатида кенг тарқалган. Трансформаторнинг ички шикастланиши вақтида электр ёйи ҳосил бўлади ёки унинг деталлари қизийди, натижада трансформатор мойи ва изоляция материаллари парчаланади, ҳосил бўлган газлар трансформаторнинг энг баланд қисми-кенгайтиргич томон кўтарила бошлайди. Агар катта қисқа туташув токлари ҳосил бўлса трансформатор мойи тезроқ қизийди, кўп миқдордаги газ ажралиб чиқиб кучли босим ҳосил қилади, газлар билан биргаликда трансформатор мой ҳам кенгайтиргич томон ҳаракатлана бошлайди.
Шундай қилиб, газ ҳосил бўлиши ва мойнинг кенгайтиргич томон ҳаракатланиши трансформатор ичида шикастланиш ҳосил бўлганлигининг белгиси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Газ ҳосил бўлиши интенсивлиги шикастланиш характери ва ўлчамларига боғлиқлиги шикастланиш даражасини аниқлайдиган газ ҳимоясини бажариш имконини беради. Шикастланиш даражасига боғлиқ ҳолда газ ҳимояси сигналга ёки трансформаторни манбадан узишга ишлаши мумкин.
Газ ҳимоясининг асосий элементи-газ релеси трансформатор бакини кенгайтиргич билан бирлаштирувчи трубага ўрнатилади. Газ релесининг иккита контакти бўлиб, биринчиси нисбатан кичик шикастланишларда сигналга иккинчиси эса хавфли шикастланишларда трансформаторни манбадан узишга ишлайди.






32-расм. Трансформатор реле ҳимоясининг принципиал схемаси



г) оператив занжир
32- расмнинг давоми


Аввалги вақтларда ПГ-22 турдаги газ релеси ишлаб чиқарилган, кейинчалик нисбатан мукаммал РГЧЗ-66 ва ВF 80/Q турдаги газ релелари кенг ишлатилди.
Газ релеси ўзининг ишлаш принципига асосан шикастланишлар ва хавфли бўлмаган режимлардан ташқари трансформатор бакига ҳаво кириб қолганда, мойнинг ҳар қандай сабаб билан силкинишида, трансформатор корпусининг тебраниши натижасида ҳам ишлаши мумкинлигини назарда тутиш зарур.



Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling