Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги
Download 4.22 Mb.
|
RH - maruza matn
3.4.5. Ўта юкланишдан ҳимояЎта юкланишдан ҳимоя фақат технологик жараёнда ўта юкланиш эҳтимоли бўлган электр двигателларга ўрнатилади ва у, асосан, сигналга ишлайди. Агар ўта юкланишни бошқа йўллар билан бартараф қилишнинг имконияти бўлмаса ўта юкланиш ҳимоя электр двигателни тармоқдан узишга ишлайдиган қилиб бажарилиши ҳам мумкин. Ўта юкланиш ҳимоя ток релесининг ишга тушиш токи қуйидагича аниқланади Iр.иК3 Iдв.ном/(Кқ КI), бу ерда К3=(1,11,2) – заҳира коэффициенти, Кқ=0,8 – ток релесининг қайтиш коэффициенти, КI – ток трансформаторининг трансформация коэффициенти. Агар ток трансформатори ишлатилмаган бўлса КI =1 деб олинади. Ўта юкланиш ҳимоя электр двигател ишга тушаётган вақтда ишламаслиги керак. Шунинг учун унинг ҳаяллаш вақти 1020 секунд олинади, яъни ҳимоянинг ҳаяллаш вақти двигателнинг ишга тушиш вақтидан катта бўлиши керак. РТ-80 индукцион ток релеси ёрдамида двигателнинг реле ҳимояси бажарилса, юқоридаги иккала ҳимоя учун фақатгина битта РТ-80 релесидан фойдаланиш мумкин. РТ-80 реле индукцион элементи қисқа туташувлардан ҳимоя учун хизмат қилади ва унинг ишга тушиш токи қуйидагича ҳисобланади Iр.ин= Кс.х К3 Iдв.ном/(Кқ КI) бу ерда К3=1,2 – заҳира коэффициенти, Кқ=0,8 – ток релесининг қайтиш коэффициенти, КI – ток трансформаторининг трансформация коэффициенти. РТ-80 реле электромагнит элементидан ўта юкланишлардан ҳимояни бажариш учун фойданилади ва унинг ишга тушиш токи Iр.эл= Ксх К3 Iию/ КI) бу ерда Кс.х- схема коэффициенти; К3=1,4-заҳира коэффициенти; Iю- двигателнинг юргизиш токи. Iр.эл ва Iр.ин токларнинг нисбати nнис= Iр.эл / Iр.ин ҳисобланади. Ҳаялаш вақти ҳам РТ-80 реле ёрдамида қўйилади. Агар ўта юкланиш вақтида двигателни узиш керак бўлса РТ-82 ёки узиш керак бўлмаса РТ-84 реледан фойдаланилади. РТ-84 реледа икки жуфт контакт бўлиб, уларнинг бири қисқа туташув вақтида электр двигателни манбадан узиш учун (реленинг электромагнит элементи ишлаганда уланади), икинчиси эса ўта юкланиш тўғрисида сигнал бериш учун (реленинг индукцион элементи ишлаганда уланади) ишлатилади. Ўта юкланиш вақтида электродвигател чўлғамининг ҳарорати ортади. Шунинг учун ток ҳимояси ёки ҳарорат ҳимоясини қўллаш мумкин. Ток ҳимояси электромагнит релелар ёки иссиқлик релелари ёрдамида бажарилади. Download 4.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling