Ûзбекистон республикаси олий ва ûрта махсус


Download 5.49 Mb.
bet16/26
Sana28.10.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1729633
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
Уск.усл.кул.бак.-2007

еттинчи лаборатория иши
«тебранувчан тегирмон» тузилиши, иш тарзи
ва Ҳисоблари
1. Ишдан кўзланган мақсад.
«Тебранувчан тегирмон»нинг тузилиши ва иш тарзини ўрганиш. Унинг ҳисоб асосларини бажариш. Тегирмоннинг қувват сарфи ва унумдорлигини бажарилган тажриба асосида ҳисоблаш. Жихозни тузилишини 2 ёки 3 кўринишини бажариш.
2. Назарий қисм.
Тебранувчан тегирмонларни темир бетон буюмлари, керамика, шиша, блоклар ва бошқа турдаги буюмларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган материалларни махсус майин кукунлашда ишлатилади.
Ушбу тегирмонларни оддий майин кукунлаш учун хам ишлатса бўлади, бироқ бу холда тебранувчан тегирмонларнинг самарадорлиги оддий золдирли тегирмонларнинг самарадорлигидан унча юқори бўлмайди.
Тебранувчан тегирмонларни тузилиши бўйича икки турга бўлинади:
1) инерцион тебранувчан тегирмонлар (12-расм), бу турдаги тегирмонларда кукунланаётган материаллар ва корпуснинг биргаликдаги тебранишини инерциянинг марказдан қочма кучлари юзага келтиради;
2) гирацион тебранувчи тегирмонлар, бундай тегирмонларда тегирмон корпусининг ва майдаланаётган материалларнинг биргаликда айланма тебраниши тегирмон корпусига монтаж қилинган эксцентрик ўқнинг айланиши натижасида юзага келади. Бу тегирмонлар кенг қўлланилмайди шунинг учун уларни бу ерда кўриб чиқилмаган.
Тегирмон корпусининг майдаланаётган жисмлар билан тўлдирилиш коэффициенти 0,7-0,8 га тенг.
Тебранувчан тегирмонларни қўлланиш сохаси:
1) рационал – материал зарраларнинг асосий массасини 60 мкм дан майда қилиб майдаланиши;
2) эффектив – материал зарраларнинг асосий массасини 10-20 мкм дан майда қилиб майдаланиши;
3) махсус эффектив, кенг тарқалган тегирмонлар (золдирли, жували ва х.к.) ёрдамида бунга эришиб бўлмайди – зарраларни 1-3 мкм дан майда бўлган зарраларга майдаланиши.



12-расм. Тебранувчан тегирмон кўриниши.
9- жадвал
Тебранувчан тегирмонларнинг техник характеристикаси

Характеристика элементлари

Модель

М10-3

М230-1,5

М1000-1

М2700-0,6

Корпуснинг хажми, м3

0,01


0,23


1


2,7


1 секунддаги тебранишлар частотаси

50

25

16

10

Тебранишлар амплитудаси, м10-3

3

4

-

14

Дебаланс моменти, нм

130


650-700


-

-

Майдалаётган жисмларнинг массаси кг:













Пўлат золдирлар ёки жувалар

36

740

-

-

Чинни золдирлар

11

240

-

-

Майдаланаётган жисмларнинг массаси кг:

-

80

-

-

Майдалаётган жимларсиз массаси, кг

-

-

6300

13300

Электродвигателнинг қуввати, квт.

4,5

28

160

420

Унумдорлиги, кг/соат

20

500

4000

9000-15000

Габарит ўлчамлари, м:













узунлиги

1,1

2,3



3,8

6,9

кенглиги

0,5

0,8

2,5

2,7

баландлиги

0,8

1

1,8

2,8

3. Ҳисоб тенгламалари.
Тебранувчи тегирмонларда қувват сарфи қуйидаги тенгламалар ёрдамида хисобланади ; ; вт. Бу ерда - Nюк- юклаш харакатига сарф этиладиган қувват, вт; Nвибр- вибратор подшипникларида йўқотиладиган қувват, вт; К- Тегирмоннинг тебраниш частотасига, корпус шаклига ва майдаланган материал характерига боғлиқ коэффициент (10- жадвалга қаранг); - бурчак тезлик рад/сек; М- вибратор моменти нм; Q- Тебранишлар частотаси, майдаланаётган жисмлар тури ва майдаланган материалнинг характерига боғлиқ бўлган коэффициент (10- жадвалга қаранг); g- оғирлик кучининг тезланиши м/сек2;  - юклашнинг нисбий вазни; Gмт- майдалётган жисмларнинг массаси, кг; Gм- тегирмондаги материал массаси, кг; Gтм- тебранаётган массаларнинг вазни кг; f- подшипникдаги ишқаланиш коэффициенти (10- жадвалга қаранг); n- вибраторнинг 1 секунддаги айланишлар сони; d- чайқалиш пошипниклари ички халқасининг диаметри, м; - 0,85 га тенг бўлган электродвигательнинг фойдали иш коэффициенти.
Дебаланс натижасида юзага келувчи инерциянинг марказга интилма кучи (Pм) қуйидаги тенглама орқали хисобланади- н. Бу ерда G1- дебаланснинг оғирлик кучи, н; R- айланиш ўқидан дебеланснинг мувозанатланмаган қисмининг оғирлик марказигача бўлган масофа, м.
Вибрацияланаётган массаларга таъсир этадиган куч қуйидаги тенглама орқали хисобланади (Pвибр)- н. Бу ерда G2- тегирмоннинг тебрантирувчи қисмларининг оғирлик кучи, н; e- тебранишлар амплитудаси, м. Дебаланс моментини (М) қуйидаги тенглама орқали хисобланади- нм. Бу ерда G3- вибратор корпусининг оғирлик кучи, н; G4- золдирларнинг оғирлик кучи, н; G5- материалнинг оғирлик кучи, н; k- юклашни бирлаштирувчи коэффициент: қуруқ майдалаш учун k= 0,10,15, =314 рад/сек бўлганда; k= 0,250,4, =157 рад/сек бўлганда; нам майдалаш учун k= 0,20,4, =314 рад/сек бўлганда, k= 0,60,8, =157 рад/сек бўлганда.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling