Ûзбекистон республикаси олий ва ûрта махсус
-жадвал Айланма барабанли саралагичларнинг т
Download 5.49 Mb.
|
Уск.усл.кул.бак.-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ҳисоб тенгламалари.
- 4. Керакли хом ашъё, моддалар ва асбоб ускуналар.
- 5. Ишни бажариш тартиби.
- 6. Ҳисоботни тузиш.
- 7. Назорат саволлари.
- 8. Адабиётлар рўйхати.
14-жадвал
Айланма барабанли саралагичларнинг техникавий характеристикаси
3. Ҳисоб тенгламалари. Саралашнинг унумдорлиги ва самарадорлигига барабаннинг айланиш тезлиги таъсир этади. Тезликни маълум бўлган чегарагача оширилганда унумдорлик хам ортиб кетади. Тезлик ўта юқори бўлганда марказдан қочма кучлар материални саралагич деворига қисиб қўяди ва натижада саралаш тўхтаб қолади. Саралагичнинг энг юқори самарадорлиги барабаннинг шундай айланиш тезлигига тўғри келадики, бунда материал барабан баландлигининг учдан бирига кўтарилиши керак бўлади. Амалда саралагич барабанининг айланиш тезлиги қуйидагича қабул қилинади: Бу ерда n- барабаннинг бир манутига айланишлар сони; R- барабан радиуси, м, барабанли саралагич панжарасининг чизиқли тезлигига мос равишда тўғри келади v= 0,6 1,25 м/сек. Барабаннинг қиялиги материалнинг барабандан ўтиш тезлигини оширади. Бунда материал қатламининг қалинлиги камаяди ва бу ўз навбатида самарадорликни оширади. Амалда саралаш самарадорлиги ва унумдорлигига тўғри келувчи оптимал қияликлар аниқланган, булар 1:10 ёки 8. Саралаш унумдорлиги проф. Л.Б. Левенсон таклиф этган тенглама орқали хисобланиши мумкин: т/час Бу ерда - материални солиштирма оғирлиги, кг/м3; n- барабаннинг бир минутдаги айланишлар сони; R- барабан радиуси, м; h- барабандаги материал қатламининг энг юқори қалинлиги, м. Унумдорликни тахминий хисоблари учун қуйидаги эмпирик тенгламадан файдаланиш тавсия этилади , бунда хам юқорида келтирилган тенгламалардаги белгилашлар ишлатилган. 4. Керакли хом ашъё, моддалар ва асбоб ускуналар. Лаборатория машғулоти ўтиладиган корхонада мавжуд бўлган, айрим технологик жараёнларни бажаришда қўлланиладиган жихоз ва ускуналар, лаборатория машғулотлари мавзуси доирасидаги зарур хом ашё, материаллар, асбоб ва ускуналардан фойдаланиб бажарилади. Айланувчан барабанли саралагич корхонада бўлмаган тақдирда ўрнига бошқа саралагичлар – қўзғалмас саралагич, инерцион колосникли саралагич, вибрацион – инерцион кабилардан фойдаланиш мумкин. Асосий ўлчовлар секунд ўлчайдиган соат, чизғич, штангенциркуль, рулетка, тахометр, тароз, тошлар ва идишлар ёрдамида бажарилади. 5. Ишни бажариш тартиби. Хавфсизлик техникаси қоидалари талаблари бажарилган холда, иложи бор бўлган маълумотлар ўқитувчининг назорати остида йиғилади. Ҳисоб учун зарур бўлган қолган маълумотлар, жихознинг паспорти, корхонанинг марказий лабораторияси техникавий бўлимларидан ва махсус адабиётлардан олинади. Хар бир ишни бажарилиш тартиби дарс олиб борувчи ўқитувчи томонидан талабаларга белгиланиб берилади. 6. Ҳисоботни тузиш. Машғулот бажарилишида тўпланган, жихознинг техникавий паспортидан, махсус адабиёт ва справочниклардан маълумотлар олиниб назарий қисмида келтирилган тенгламалар ёрдамида хисоботлар бажарилади. Бажарган хисоботлар натижалари адабиётларда мавжуд бўлган маълумотлар билан солиштирилади. Зарурий хисобот жадваллари, уларнинг шакли ва хажми хар бир ишга мос равишда дарс олиб борувчи ўқитувчи томонидан талабаларга тақдим этилади. 7. Назорат саволлари. 1. Айланма барабанли саралагич қандай материаллар олиш учун қўлланилади? У бошқа саралагичлардан қандай параметрлари билан фарқланади? 2. Саралагичдан ўтган заррача қандай таркиб ва ўлчамларга эга бўлиши мумкин? 3. Саралаш жараёни деб қандай жараёнга айтилади ва унга қандай куч таъсир кўрсатади? 4. Саралагичнинг асосий конструктив қисмларини санаб беринг? 5. Айланма барабанли саралагич учун қандай ўлчовларни бажариш зарур бўлади? 6. Саралагич унумдорлигини аниқлаш формуласини келтиринг. 8. Адабиётлар рўйхати. 1. Ж.Ш. Шарипов, А.А. Исматов. «Силикат ва қийин эрийдиган материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналар ускуналари ва уларни лойихалаш асослари». Ўқув қўлланма.- Тошкент: ТошКТИ, 2003.-Б.4-8. 2. Ж.Ш. Шарипов. «Ускуналар ва лойихалаш асослари». Маърузалар матни.- Тошкент: ТошКТИ, 2000.-Б.4-9. 3. А.А.Исматов.«Силикат ва зўрғасуюлувчан материаллар технологияси». 1 том. Маърузалар матни.- Тошкент: ТошКТИ, 2000.-Б.45-46. 4. А.П. Ильевич. «Машины и оборудование для заводов по производству керамики и огнеупоров».- Москва: Высшая школа, 1979.- 339 с. 5.Н.Е Дроздов. «Механическое оборудование керамических предприятий». Масква: Машиностроение, 1975.- 247 с. 6. С.Г. Силенок. «Механическое оборудование предприятий строительной индустрии». – Москва: Стройиздат, 1973. – С. 61-76. 7. М.Я. Сапожников. «Механическое оборудование заводов по производству строительных материалов, изделий и конструкций». – Москва: Высшая школа, 1971. – С. 205-209. 8. М.Я.Сапожников, Н.Е. Дроздов. Справочник по оборудованию заводов строительных. –Москва: Стройиздат, 1970. –С.95-96. 9. Оборудование для производства строительных материалов. Справочник.-Москва, -С.36-37. 10. Общая технология силикатов / Под общей редакции Пащенко А.А.-Киев: Вища школа, 1983, -С.91-99. 11. А.А.Исматов. Силикат ва қийин эрийдиган материаллар технологияси. Дарслик. -Тошкент: ТКТИ 2002, -С.44-45. 12. А.З.Золотарский, Е.Ш.Шейнман. Производство керамического кирпича.-Москва: Высшая школа, 1989. –С.47-50. 13. И.С.Кашкаев, Е.Ш.Шейнман. Производства глиняного кирпича. –Москва: Высшая школа, 1974, -С.59-64. Мундарижа
Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling