Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Download 2.61 Mb.
|
халимов
- Bu sahifa navigatsiya:
- .3.Касбий йўналтирилган масалалар бўлажак муҳандислар компетентлигини ривожлантириш воситаси сифатида
3-расм. Амалдаги математик компетенцияни аниқлашда сўровнома натижалари. Жадвалдан шуни кўришимиз мумкинки, таклиф қилинган компетенцияларнинг ҳеч бири мутаҳассислар тамонидан рад этилмаган. Ўтказилган сўровнома натижасида муҳандиснинг касбий математик компетентлиги ёш муҳандисларни бўлажак касбий фаолиятига мослаштириш учун олтита касбий аҳамиятга эга математик компетенцияларни интеграл мажмийи эканлигини аниқладик. (3 жадвал) мантиқий, аналитик компетенция - 88%; визуал-образли компетентсия -96%; ахборотли- компютерли компененция - 98%; тадқиқотчилик компетенцияси - 68%; ижодий компетенция - 93%; таҳлилий компетенцияси - 97%. Муҳандиснинг касбий компетентлиги тузилиши ва моҳиятини ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларга келдик: Муҳандиснинг касбий компетентлиги мураккаб тузилма бўлиб, унинг фаолиятини аниқлаб беради ва умуммаданий, касбий билимлар, маҳорат, кўникмалар, касбий ижодий ёндашув, шахснинг ижтимоий йўналтирилганлиги, умуман олгандакасбий вазифаларнинг самарали ечим топишини таъминловчи мажмуйи бўлиб ҳисобланади; мазмун-моҳиятига кўра, муҳандиснинг касбий компетентлигиқуйидагилардан иборат: функционал (турли фан соҳаларини ташкил этиш принциплари ҳақидаги билимлар),иш фаолиятиҳақидаги амалий билимлар (методик ва технологик)дан иборат. Ушбу билимларни эгаллаш натижасида муҳандиснинг касбий коммуникативлик маҳорати ва кўникмалари шаклланади; бўлажак муҳандиснинг касбий компетентлик даражасини ривожлантириш мажбурий фанларини ўқитиш сифатига, ва муҳим шахсий фазилатларига ҳамда индивидуал психологик хусусиятларига боғлиқ. 1.3.Касбий йўналтирилган масалалар бўлажак муҳандислар компетентлигини ривожлантириш воситаси сифатида Педагогик тадқиқотларда касбий йўналтирилган масалаларнинг бир нечта таърифлари мавжуд. Р. M. Зайкин касбий йўналтирилган масалалар- деганда инсон касбий фаолиятини у ёки бу соҳасига йўналтириш, муаммони ҳал қилишда математик воситалар ёрдамида топиладиган математик масалалар тушунилади. [46]. O. В. Бочкарева касбий йўналтирилган математик масалаларнинг шарти ва талабларини шундай тарифлайди “муҳандис касбий фаолиятида вужудга келадиган қоидалар, вазифалар, моделлашни ўзида ифодалайдиган масаладир. Бу вазиятни тадқиқ этиш математик воситалар ёрдамида амалга оширилади ва мутахассис шахсининг касбий ривожланишига имкон беради” [21]. Н. В. Скоробогатова ишларида эса “касбий йўналтирилган масала –бу муҳандиснинг касбий фаолияти вужудга келадиган қоидалар реал вазиятнинг абстракт моделларини ўз ичига олган ва математик воситалар асосида ечиладиган масала” [109]. Л. В. Васяк эса касбий йўналтирилган масала- деганда шарти ва талабига кўра касбий фаолиятда вужудга келадиган қандайдир вазиятни моделлашни ўз ичига олади. Тадқиқ этиш математик воситалар орқали амалга оширилади ва шу билан бирга мутахассис шахсининг касбий ривожланишига имкон берадиган масалаларни аниқлайди ” [26]. Ушбу таърифларни таҳлил қилиш натижасида шуни таъкидлаш мумкинки, улар учун касбий йўналтирилган масалалар қуйидаги икки йўналишга ажратиш умумий бўлиб ҳисобланади: мазмунли ва жараёнли йўналишлар масала мазмуни ва уни ечиш методлари орасида ўқишга бўлган мотивацияни ошириш, кузатувчанлик, фаолитнинг ҳар хил кўринишлари , диққатни ва бошқаларни ривожлантириш йўли билан амалга оширилади. Биринчи йўналиш кўпинча масалаларнинг мазмунини касбий тўлдириш нуқтаи назардан таснифлайди. У касбий иш фаолият билан боғлиқ аниқ вазият натижасида юзага келадиган масала сюжет орқали амалга оширилади, ёки уни моделлаштиради. Бундай масалаларга мисол бўлиб электротехникадаги “Кироф Қонуни” мавзусида масалаларни ечишда чизиқли тенгламалар системасини ечиш “стохостик” методлар ёрдамида “Қурилишда ахборат техналогиялари” фани бўйича маълумотларни кодлаш ва декодлашга оид масалаларни “стохостик” усуллардан фойдаланса, “Компютер тармоқлари” фанида тармоқдаги энг қисқа машрут аниқлаш учун оптималлаштириш масалаларини ечиш ва бошқалар киради. Иккинчи йўналиш масалани ечишда қўлланиладиган методлар билан боғлиқ. Ушбу таърифларда масала касбий фаолиятда юзага келадиган вазиятнинг модели,аммо у математик методлар билан ҳал этилади. Масалан, алгоритмнинг самарадорлигини аниқлаш масаласи логарифмик функция ёрдамида ҳал этилади. Аммо ахборот-коммуникация техналогияси соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, касбга йўналтирилган, аммо юқоридаги таърифларга мос келмайдиган масалалар пайдо бўлади.Бундай масалаларга мисол “Аниқ интегрални ҳисобланг" масаласи бўлиши мумкин Бу бўлажак муҳандисларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган масалани ечиш жараёнида вужудга келиши мумкин, аммо уни ҳал қилишда интегрални топишнинг сонли методларидан фойдаланиш керак. Муаммони ҳал қилиш учун талабаларга алгоритмни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш таклифини бериш мумкин. Шунинг учун ҳам масала билан боғлиқ вазиятларда бўлажак мутахассислар касбий фаолияти моделлаштиради, яъни масала касбий йўналтирилган масала бўлишикерак. Ҳисоблашга йўналтириш, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришга имкон беради, аммо математикани ўрганишда бўлажак муҳандисларда касбий компетенциялар билан биргаликда умумий компетенцияларни шакллантириш муҳим ҳисобланади. Шу боис касбий йўналтирилганлик масаласи таърифларига асосланга учинчи йўналиш, яъни ривожлантирувчи креатив муҳитга мувоффиқдир. Шундай қилиб касбий йўналтирилган масалалар деганда касбий фаолият вужудга келадиган, математик методлар ва бўлажак муҳандиснинг касбий фаолиятида қўлланиладиган методлар билан ҳал этиладиган ва бўлажак муҳандис шахсининг ривожланишига имкон берадиган қандайдир реал вазиятнинг абстракт моделини ўз ичига олган масалалар тушунилади. Касбий йўналтирилган масалаларни турларга ажратишда эса И.Г.Михайлова томонидан таклиф этилган таснифга амал қиламиз ва масалаларни қўйидаги иккита асосий турга ажратдик. Биринчи тур – касбий тушунчалар ва атамалар алоҳида математик тушунчалар маъносини бериши учун ишлатиладиган масалалалар. Иккинчи тур - математик материалларни қўллаш талаб этадиган, талабанинг қандайдир касбий вазиятга қўядиган масалалар. “Биринчи тур масала кўпинча метадалогик моделлаштириш кўринишда ва янги масалаларни баён этишда фойдаланилади. Иккинчи турдаги масалалар эса талабаларни касбий фикрлашга, уларни касбий фаолиятга математик воситалар билан тайёрлашга ҳамда математика машғулотларига қизиқишини оширишга имкон беради” [75] "Касбий йўналтирилган масала" -амалий масала бўлиб ҳисобланади. Амалий масала математика курсидан ташқарида қўйилган ва математик воситалар ёрдамида ҳал қилиниши керак бўлган масала сифатида тушунилади (Н. A. Терешин ва бошқалар.). Ҳар қандай касбга йўналтирилган масала амалий характерга эга, чунки у математикадан ташқарида юзага келадиган масалаларни математик методлар билан ҳал қилишга имкон беради. Касбий йўналтирилган масалалар мажмуаси - деганда биз бўлажак касбий фаолият соҳасидаги касбий аҳамиятга эга мазмунни ўз ичига оладиган олий математика фанининг ҳар қандай бўлимидаги маълум бир мавзу бўйича танланган масалаларни тушунамиз. Касбий йўналтирилган масалалар мажмуасини олий математика курсининг таълим жараёнига киритилиши учун қуйидаги қадамлар бажарилиши керак: олий математиканинг фан соҳасидан керакли назарий материалларни танлаш; математика ҳамда ихтисослик ва умумкасбий фанлар ўртасидаги фанлараро алоқаларни ўрнатиш керак. Ўқув фанларининг умумий тузилмавий элементлари ўқитишда фанлараро алоқаларни комплекс равишда амалга оширишнинг объектив асосини яратади, яъни: 1) ўрганишнинг илмий объектлари, маълумотлар; 2) тушунчалар, қонунлар, назариялар; 3) дунёқараш, ғоялари; 4) тарихий муаммолар ва фан йўллари; 5) методологик асослар ва фан усуллари; 6) билишнинг умумлашган йўллари; 7) ўзига хос кўникма ва малакалар; 8) фан тили; 9) билимларнинг ғоявий-тарбиявий жиҳатлари. Ҳар хил турдаги касбий йўналтирилган масалаларни ечиш талабаларга асосий математик тушунчаларни касбий атамалар билан биргаликда ўзлаштиришга ёрдам беради ва техника йўналиши олий таълим муассасаларида олий математикани ўқитишда касбга йўналтириш тамойилини амалга оширишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Математик тушунчалар мажмуасидан касбий атамалар билан биргаликда мунтазам фойдаланиш, математикани ўқитишда касбий йўналтиришни чуқурлаштириш имкониятини беради. Талабалар бутун олий математика курси давомида касбий йўналтирилган масалаларни ҳал қилиб, бир вақтнинг ўзида математикани ва олинган билимларни бўлажак касбий фаолиятида қўллашни ўрганадилар. Шунинг учун ҳам техника йўналиши олий таълим муассасаларидаги ўқитишнинг барча асосий босқичларида олий математика курсининг мазмунига қараб касбий йўналтирилган масалалар мажмуасини жорий этиш бўлажак муҳандиснинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга яқиндан ёрдам беради. Ўқитишнинг ҳар бир босқичида касбий йўналтирилган масалаларни қўллаш ўзининг аниқ функциясини бажаради: − янги материални ўрганиш босқичида янги касбий аҳамиятли билимлар ва ҳаракатлар усулларини ташувчи ва ва касбий йўналтирилган мазмунни тақдим этиш шакли сифатида; - техника йўналиши олий таълим муассасаларида ўқитишнинг барча босқичларида олий математикани ўқитишнинг энг муҳим методларидан бири бўлиб ҳисобланадиган математик моделлаштириш методикасини амалга ошириш воситаси; - масаланинг техник “фабулиси” ни таминлайдиган мотивацион функция. Касбий йўналтирилган масалалар, талабаларнинг билимга бўлган қизиқишларини ривожлантириш, ўқитувчининг таълимнинг барча босқичларида интеллектуал эгилувчанлигини шакллантириш воситаси бўлиб ҳисобланади. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида математикани ўқитиш жараёнини ташкил этишга нисбатан бутун ўқитиш жараёнида касбий йўналтирилган масалаларини қўллаш имконияти вужудга келади. Янги материални ўрганишда касбий йўналтирилган масалалар мотивловчи масала ролида иштирок этади. Мустаҳкамлашда эса ечим касбий фаолиятда математик методларни қўллаш орқали номоён бўлади. Аудиториядан ташқаридаги мустақил ишда эса касбий йўналтирилган масала соф математик мазмунли масалаларни ечиш малакасини қайта ишлатишдан сўнг ечиладиган топшириқнинг қисми сифатида иштирок этади. Касбий йўналтирилган масалаларни назорат босқичига киритиш талабаларнинг ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини касбий фаолиятда қўллаш имкониятини беради. Бутун ўқитиш давомида касбий йўналтирилган масалалар системасидан фойдаланиш талабалардаги юқори даражадаги ўқув материаллари қўллаб-қувватлайди. Бунга эса олий математика фанига нисбатан турғин қизиқишни шакллантириш орқали эришиш мумкин. Педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, касбга йўналтирилган масалалардан фойдаланиш математик билимларни ўзлаштиришнинг даражасини аниқлайди. Талабаларда математик компетентликни ривожлантиришга касбий йўналтирилган масалалар орқали кўрсатиладиган таъсири асосий механизмлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - талабада мотивациянинг юқори даражада бўлиши; -техника йўналиши олий таълим муассасаларида талабаларни ўқитишнинг муҳим дидактик мақсадни бажарувчи масалани график амалга ошириш; - техника йўналиши олий таълим муассасаларида математикани касбий йўналтириб ўқитишнинг дидактик модели асосида математик таълим мазмуни ва уни ўзлаштириш методларини адекват шаклда танлаш. “Касбий йўналтирилган масала” тушунчасини масалани ечиш шарти ва талаби касбий фаолиятда қўлланиладиган методлар билан тўлдиришдан, биз шундай хулосага келдикки, фақат касбий йўналтирилган масала воситалари билан, махсус касбий методлар билан амалга ошириладиган топшириқларни қамраб олиш имконияти йўқ. Бу ерда гап масалаларни ҳисоблаш техникаси воситалари билан ечиш ҳақида бормоқда.Математик жиҳатдан масалага қуйидаги бир қатор талаблар қўйилади: мазмунан тугалланганлиги; уни бажаришдаги вақтнинг чегараланганлиги; уни ечишнинг аниқ математик методлари мавжудлиги ва бошқалар. Бўлажак муҳандиснинг аудиториядан ташқаридаги мустақил ишини ташкил этишда касбий йўналтиришни фақатгина касбий йўналтирилган масалалар орқали амалга ошириб бўлмайди. Талаба етарлича катта вақт ресурисига эга бўлиб (аудитория юкламасига нисбатан 50 %) катта ҳажимли топшириқларини бажариш имкониятига эга бўлади. Буни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш методидан фойдаланишни мақсадга муофиқ деб ҳисобладик. Шундай қилиб биз касбий йўналтирилган масала тушунчалардан умумийроқ тушунчаларни, яъни касбий йўналтирилган топшириқ тушунчасини батафсил ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. Касбга йўналтирилган топшириқ - бу топшириқни бажариш жараёнида бўлажак мутахассис шахсининг касбий фаолиятидаги моделлаштирилган топшириқдир. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида қуйидаги 3 (уч) типдаги касбий йўналтирилган топшириқларни ажратиш мумкин: 1) касбий йўналтирилган масалалар; 2) лоборатория ишларини бажариш учун топшириқлар ва 3) касбий йўналтирилган лойиҳалар. Топшириқларнинг ҳар бир тури профессор-ўқитувчининг ўзига хос метод ва воситалари қўлланилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг аниқ шаклида фойдаланилапди. Топшириқларнинг ҳар бир тури ўз функциясини бажариб, ўқув мотиевацияси ва математик билим, кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган ўз механизмларига эга. Айнан шу сабабга кўра касбий йўналтирилган топшириқларнинг уч турини кўриб чиқамиз, гарчи уларнинг барчаси умумий белги, яъни математиканинг махсус фанлар ва бўлажак касбий фаолият билан алоқаси орқали бирлаштирилган бўлса ҳам. Талабаларнинг аудиториядан ташқаридаги мустақил ишини ташкил этишда касбий йўналтирилган масалаларни ечиш ва касбий йўналтирилган лойиҳаларни бажариш эвазига амалга оширилади. Лойиҳа –деганда аниқ вақт оралиғида таълимий махсулотни олиш бўйича барча иштирокчиларнинг мажмуавий характери кўзда тутиладиган ўқув фаолиятини ташкил этиш шакли тушунилади. Бу таъриф А. В. Хуторский томонидан берилган [150-152]. Лойиҳаларнинг кўпгина таснифлари орасида Е. С. Полат томонидан таклиф этилган тасниф етакчи бўлиб, унда лойиҳалар тадбиқий ва амалий йўналган лойиҳаларга ажратилади [96-97]. Будай лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжудбўлиб, аввал бошидан аниқ белгилангаништирокчиларнинг ижтимоий манфаатларига йўналтирилган фаолият натижаси ҳисобланади. A. В. Хуторский томонидан лойиҳага берилган таърифни ўрганиш билан бирга M. И. Махмутов томонидан аниқланган касбий йўналтирилганлик талабларини эътиборга олган ҳолда касбий йўналтирилган лойиҳа учун қуйидаги ишчи таърифни қабул қиламиз. Касбий йўналтирилган лойиҳа – деганда биз бўлажак муҳандисни касбий фаолиятидаги аҳамиятга эга бўлган математик моделни яратиш, тадқиқ этиш ва амалга ошириш бўйича бўлажак муҳандиснинг ўқув фаолиятини ташкил этиш шаклидир. Бундай касбий йўналтирилган лойиҳа устида ишлаш бўлажак муҳандисларда ўз касбининг муҳим жиҳатларини қисқа вақт ичида ўзлаштириш ва такомиллаштиришга имкон беради. Биз ўз тадқиқотимизда техника йўналиши олий таълим муассасаларида олий математика фанини касбий йўналтириб ўқитишда икки хил кўринишдаги касбий йўналтирилган лойиҳаларга таяниб ўрганишни лозим топдик, яъни мазмунли ва жараёнли. Мазмунли лойиҳа – деганда биз турдош махсус фаолиятлар мазмунида математик моделлаштиришни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни тушунамиз.Жараёнли лойиҳада эса касбий фаолиятда қўлланиладиган методлар орқали қурилган математик моделларни амалга оширишни кўзда тутамиз. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида олий математика курсиникасбга йўналтиририб ўрганиш тизимида касбий йўналтирилганлойиҳалар қуйидаги функцияларни бажаради: - таълимий: назарий материални математикмасалаларни ечиш усуллари орқали ўзлаштириш, муҳандиснинг математик тайёргарлигини мустаҳкамлайди, тегишли фанлардан назарий материални ўзлаштиришга яқиндан ёрдам беради; - ривожлантирувчи: тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиради, талабада алгоритмик фикрлаш қобилиятини шакллантиради ва бўлажак муҳандиснинг касбий муҳим сифатларини ривожлантиради; - тарбиявий: бўлажак муҳандисда натижа учун жавобгарлик ҳиссини оширади, мустақил ва жамоада ишлаш кўникмасини шакллантиради ва касбий маданиятининг ривожланишига олиб келади; - мотивацияловчи: бўлажак муҳандисларнинг ўқув мотивациясини оширади, математика ва тегишли махсус фанларга когнитив қизиқишни ривожланади. Математик билим, кўникмаларни ривожлантиришни қуйидаги касбий йўналтирилган лойиҳаларнинг шаклланишига таъсири этувчи механизмлар орқали амалга ошириш мумкин: - лойиҳаларни амалий йўналтириш ва талабаларни касбий фаолият соҳасига киритиш орқали юқори даражали мотивацияни таъминлаш; - бўлажак муҳандисларни математик жиҳатдан касбий йўналтириб ўқитишнинг дидактик мақсадларига эришишга қаратилган математика ва махсус фанлар мавзулари ўртасидаги мослик графиклари жорий етилади; - бўлажак муҳандиснинг математик билим, кўникмаларни муваффақиятли ривожлантиришшароитида қўллаш мумкин бўлади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling