Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet16/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
халимов

Биринчи боб бўйича хулосалар
Бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асосларини педагогик-психологик таҳлил қилиш бўйича қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

  1. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш муаммоси таълим тизимида ўзига хос долзарблик касб этади. Мазкур муаммонинг назарий ва методик асосларини ишлаб чиқиш, уларни назарий ҳамда амалий жиҳатдан асослаш, шунингдек, муҳандисларнинг компетентли бўлишига эришиш, сўз юритилаётган жараённинг самарали ташкил этилишига имкон беради.

2. Бўлажак муҳандисни касбий жиҳатдан тайёрлаш сифатини яхшилаш, бевосита муҳандислик таълими мазмунига узвий боғлиқлиги асосланди.
3. Техника йўналиши олий таълим муассасаларида муҳандисни тайёрлашнинг назарияси ва методикасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ диссертация муаммосини ҳал қилишнинг мезонлари ҳамда педагогик жараён моҳияти изоҳланди. «Муҳандиснинг математик компетентлиги» тушунчасининг мазмуни очиб берилди.
4. Бўлажак муҳандиснинг математик математик компетентлигини ривожлантиришда компьютер воситасида амалга ошириладиган электрон дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланди.
5. Математик компетентликни ривожланиш жараёнининг қонуниятлари билан танишиш натижасида муҳандиснинг математик компетентлиги даражаси қуйидаги мезонлар ёрдамида белгилаш мумкин деган хулосага келинди: Мотивацион – қадриятли , когнитив – фаолиятли, амалий-ижодий ва рефлексив..
II-БОБ. БЎЛАЖАК МУҲАНДИСЛАРНИНГ МАТЕМАТИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ.
2.1.Бўлажак муҳандислар математик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари.
Тадқиқотдаги методологик асоси сифатида аниқланган ёндашувларни, биз фалсафада методологиянинг “назарий ва амалий фаолиятни ташкил этиш ва қуриш тамойиллари ва усуллари тизими”-деб ва шунингдек, педагогикада эса –“илмий билиш фаолиятининг тамойиллари, шакллари ва усуллари тўғрисидаги таълимот” сифатида таърифланишдан келиб чиқиб асосладик. Бу биринчидан, тадқиқотнинг бир-бири билан қонуний боғлиқ бўлган асосий параметрлари (муаммо, мақсад, объект) ни аниқлашга, иккинчидан, тадқиқотчилик масалаларини ечиш жараёнида илмий иш босқичларининг кетма-кетлиги тўғрисида тасаввурни шакллантиришга имкон беради. Бу эса тадқиқотимизда барча педагогик шарт-шароитларни ишлаб чиқиш учун асосий ёндошувлар бўлиб тизимли ва фаолиятли ёндошувлар эканлигини билдиради.
“Тизим” умумий (грекча. systema – бутун, қисмлардан ташкил топган бирлашма) маънода – маълум яхлитликни, ягоналикни ташкил этувчи бир - бири билан муносабат ва бахолашга бўлган элементлар мажмуасидир. Тадқиқотимизда биз Г. Н. Сериков таърифига асосланамиз, у сўз этимологиясига асосланиб, тизим- деганда яхлит қисмни ташкил этувчи (ҳар бир қисми ва уларнинг тўплами билан таққослаганда)алоҳида қисмларнинг ўзаро боғлиқлигидан, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган сифатни қараш керак дея таъкидлайди. Демак хар бир тизим уни ташкил этган қисмларнинг хеч бирида топиш имкони бўлмаган бир қатор алохида характерическага эга. Тизимни ташкил этган қисмлар унинг элементлари ёки компонентлари деб номланади. Натижада хар бир тизимни ўзаро боғлиқ элементларнинг (компонентларнинг) боғланишини умумлаштириш сифатида ифодалаш мумкин [75]. С. Д. Смирновнинг фикрига кўра тизим компоненти унинг бошқа бўлаклари билан маълум муносабатга киришган ихтиёрий бўлагидир. Шу билан бирга тизимнинг хар бир компоненти қаралаётган тизимда бир вақтда хам элемент (тизим доирасида ажралмайдиган деб хисобласа бўладиган минимал бирлик) сифатида хам қисм тизими(тизимнинг ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсирдаги элементлардан иборат қисми) сифатида қатнашиши мумкин [77]. Бизнинг тадқиқотимизга нисбатан бу бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини унинг мустақил тизимли янги фазилатлари ва техника олий таълим муассасаларида касбий тайёргарликнинг яхлит педагогик тизим элементи сифатида талабанинг математик тайёргарлигини тизим элементи сифатида қарашни англатади.
Бундан ташқари, тизимли ёндошув ҳар қандай педагогик тизимга хос бўлгани учун ечиш мазмунли, процессуал ва натижали жиҳатда бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигиривожлантириш жараёнини кузатишга имкон беради. Мазмунан педагогик тизим қуйидаги характерическага эга бўлган яхлит объектни ўз ичига олади; ички ва ташқи алоқалар тизимидан иборат компонентли таркиб, функционаллик, интегративлик, умумлаштирилганлик ва бошқалар.
Процессуал жихат эса педагогик тизим ишлашининг жорий холатини акс эттиради ва дидактик, когнитив, бошқарув, назоратли-коррекцион, лойихали жараёнларни шунингдек ўзаротаъсирлашувчи, профессор-ўқитувчи томонидан касбий такомиллаштурувчи ва таълим олувчининг касбий ривожланиш динамикасини тавсифлайди. Педагогик тизимнинг натижали жихати мазмунан мақсадга эришганлик билан аниқланади ва тизимнинг ишлаш хусусиятлари, жараёнда содир бўлаётган ходисалар билан характерланади. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини биз, тизимли ёндошув нуқтаи назаридан ишлаб чиқишда В. А. Беликовнинг фикрига таянамиз. У турли объектларни, шу билан бирга педагогик объектларни хам ўрганишда қуйидаги сабабларни назарда тутган ҳолда тизимли ёндошувни қўллашни тавсия қилади: биринчидан, объектни тизим сифатида қараш; иккинчидан, тизимнинг таркибли элементларини ажратиш; учинчидан, хар бир элементни алохида ўрганиш; тўртинчидан, элементлар орасидаги барча боғланишлар (биринчи навбатда тизимни ташкил этувчиларни) ва муносабатларни ажратиш ва қараш; бешинчидан, тизим ишлаши ва уни бошқариш талаб этади. Тизимли ёндошув инструменти эса моделлаштириш методлари, эвристик методлардан иборат мураккаб объектларни ўрганиш методлари ва йўллари мажмуасини ўз ичига олган тизимли тахлилдан иборат.
Тизимли ёндошувни қўллаш унумдорлиги албатта қуйидаги тамойилларнинг тўлақонли амалга ошиши билан боғлиқ:а) бир вақитда тизимни бир бутун ва шу билан бирга юқори поғоналарда турадиганлар учун қисм тизим сифатида қараш имконини берувчи яхлитлик тамойили; б) қуйи поғона элементларнинг юқори поғона элементларига нисбатан жойлашган элементлар (камида иккита) тўпламининг мавжудлиги яъни иерорхик тузилиш тамойили; в) структуралаштириш тамойили, бунда тизимнинг ишлаш жараёни қоидага кўра, унинг алоҳида элементларининг хусусияти билан эмас, балки тузилманинг ўзига хос хусусиятлари билан шаклланган ва муайян ташкилий тузилма доирасидаги тизим элементлари унинг ўзаро муносабатларини таҳлил қилишга имкон берадиган тизимлар тамойили; г) алохида элементларни ва тизимни тўлиқ таърифлаш учун кибернетик, иқтисодий ва математик моделлар мажмуасини қўллаш имконини берувчи мужасамлик тамойили; д) объектнинг тизимга тегишли барча тамойилларига эгалик хоссасини акс этувчи тизимлиликтамойили каби тамойинлардир.[22].
Юқорида баён қилинганлардан қуйидаги хулоса келиб чиқади: тизимли ёндошувнинг асл мохияти шундан иборатки, яхлитлаш асосида мустақил компонентга эмас, балки тизимдаги бошқа мавжуд компонентлар билан ўзаро алоқаларда қаралади. Тизимли ёндошув тизим масалалари асосида элементларнинг умумий хоссалари ва сифатларини шунингдек, хар бир элементнинг алохида функционал ўрнини чуқурроқ ўрганиш мақсатида тизим элементлари ўртасидаги мажуд объектив боғланишларни аниқлаш имконини беради. Тизимли ёндошув бизнинг тадқиқотимизнинг барча босқичларида етакчи бўлиб, у бўлажак муҳандисларда математик компетентлик тузилиши ва мазмунини аниқлаш, математик компетентлик компонентларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитлар мажмуасини ишлаб чиқиш имконини беради.
Педагогик шарт-шароитлар ва математик компетентлик компоненталари ўртасидаги мослик 2-расмда келтирилган.

Педагогик шарт-шароитларлар

1.Бўлажак муҳандисларнингматематик тайёргарлик мотивацияси асосида касбий ахамиятга эга математик билимларни фаоллаштириш усулларини эгаллаш

Талабалар математик компетентлик компоненталари

1.Мотивацион - қадриятли компоненти



2.Когнитив -фаолиятли компоненти





2.Ижодий лойиха топшиниқларни бажариш жараёнида бўлажак муҳандислани мустақил билиш фаолиятига жалб этиш





3.Бўлажак муҳандислар математик янги қадриятларни излаш усулларини намунага узатишда кайта алгоритмлашни мустақил тузиш бўйича интерфаол ўқитишнингдиалогик шакли орқали касбий аҳамиятли қадрият сифатида англаши.


3.амалий -ижодий компонент



4. Рефлексив компонент





Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling