Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Фойдаланиш ва сервис хизматини кўрсатиш фаолиятида


Download 2.61 Mb.
bet12/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
халимов

Фойдаланиш ва сервис хизматини кўрсатиш фаолиятида:1) турар-жой, жамоат ва саноат биноларини муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларини монтаж қилиш, созлаш, синаш ва фойдаланишга топшириш қоидалари ва технологиясини билиши; 2) технологик таъминлаш жиҳозлари, ускуналари ва воситаларни синов текшириши усулларини эгаллаган бўлиши; 3) турар-жой, жамоат ва саноат биноларининг муҳандислик коммуникация тизимлари ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини текшириш ва қолдиқ ресурсини баҳолаш усулларини эгаллаган бўлиши; 4) муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи соҳалари корхона ва ташкилотларга объектларни қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатиш; 5) муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларини монтаж қилиш, созлаш, синаш ва фойдаланишга топшириш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш; 6)муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларидан фойдаланиш,таъмирлаш, синаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.
Касбий компетенциялар: 1) миёрий-хуқуқий хужжатларни ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан касбий фаолиятда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш; 2) ташкилий тузилмаларни оптималлаштириш, кадрларни бошқариш стратегиясини қўллаш, тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш қўникмаларига эга бўлиш; 3) музокаралар, учрашувлар, ишбилармонлик ёзишмаларини олиб бориш ва онлайн алоқаларини амалга ошириш; 4) муҳандислик коммуникация тизимлари жихозларини лойиҳалаш ва эксплуатацияси, ҳамда тизимдаги ишчи жараёнларини бошқариш кўникмаларига эга бўлиш; 5) муҳандислик коммуникация тизимлари ва жихозлари муҳандислик ҳисобларини амалга ошириш қўникмаларига эга бўлиш; 6) стратегик тахлил қилиш, рақобатбардошликни таминлашга қаратилган ташкилот стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиш; 7) турар жой жамоат ва саноат биноларида иссиқлик таъминоти, газ таъминотини, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимларини лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш ва мантаж қилишни билиш;8) муҳандислик коммуникация тизимлари ва жихозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни билиш; 9) турар жой жамоат ва саноат биноларининг муҳандислик коммуникақияларида техник хужжатларни (ишларни бажариш графиклари, йўриқномалар, режалар, сметалар, материал ва жихозларга буюртмалар) тузишни билиш; 10) намунавий техналогик жараёнларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш; 11) илмий ва амалий фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва муҳитларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш; 12) муҳандислик коммуникация тизимларининг фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш кўникмаларига эга бўлиш; 13) муҳандислик коммуникация тизимларини бошқаришда замонавий ахборат техналогилари тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ техналогик жараёнларини маниторинги ва сифатини бахолаш услублари ва механизимларини ишлаб чиқишни билиш; 14) ахборат техналогиялари тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари маниторинги ва сифатини бохолаш методлари ва механизимларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиш;
Юқорида келтирилган фаолият турларини этиборга олиб, касбий математик компетентликнинг тузилишини аниқлаш учун математикадан фойдаланиш соҳасини таҳлил қилдик.
Касбий фаолият мақсатидан келиб чиқиб, муҳандисга қўйиладиган талабларни тушуниб, биз лойиҳавий компетентлик фаолият учун зарур бўлган қуйидаги математик билим ва малакаларни аниқлаймиз: 1) математик моделларни қура олиш; 2)лойиҳавий компетентлик масалаларини ечиш учун фаразни текширишнинг математик методларини қўллаш; 3) таҳлил қилиш ва моделлаштириш методларидан фойдаланиш қобилиятлилик; 4) замонавий амалий дастурлар тўпламидан фойдаланган ҳолда коммуникация тузилишининг схемалари ва элементларини ҳисоблаш малакасига эга бўлиш; 5) ўрганилаётган объектни таҳлил қилиш учун математик аппаратдан фойдаланишга тайёрлиги; 6) мантиқий ва эҳтимолли ёндашувларга асосланган оператсияларни оқилона танлай олиш; 7) оптималлаштириш методларидан фойдаланиб коммуникация тузилмаларининг оптимал иш режимларини аниқлай олиш.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling