Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Download 2.61 Mb.
|
халимов
Амалий-ижодий компонент шахс йўналганлигини акс эттиради ва талабаларнинг ўқув фаолиятида ва ижтимоий ҳаётда математик тайёргарлик тажрибаларни амалга оширишда математик билим, қўникма ва малакаларни ўзлаштириш, фойдаланиш ва такомиллаштиришдаги тайёрлигида (эхтиёж, қобилият ва қатъиятлилик) намоён бўлади. Бундан ташқари математик компетентлик амалий-ижодий компоненти кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: ижтимоий ҳаётда ва касбий фаолиятда талабанинг ўзлаштирган коммуникатив кўникмалардан фойдаланиш қобилияти; жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор меъёрларига риоя қилиш; борлиқни бир бутун тушунча сифатида кўриш ва идрок қилиш; жамиятдаги ўз ўрнини англаш ва қўйилган барча марраларга эришиш учун воситаларни таминлашни амалга ошириш. Бу компонент шунингдек талабанинг ўқув фаолиятида математик компетентлик ижодий муносабатни акс эттиришини ҳам билдиради.
Рефлексив компотент - талабаларнинг қуйидаги қобилятларга эга эканлигидан далолат беради: вазиятни тўғри таҳлил қилиш; ўз фаолиятини баҳолаш, башорат қилиш; статистик масалаларни ечиш ва янги масалаларни шакллантириш; муаммони кўриш ва мос ечимни қабул қилиш; у ёки бу ҳодисанинг мохиятини ва унинг вужудга келиш сабабини тушуниш; маълум катталикларнинг ноъмалум жиҳатларини топиш; муаммоларни ечишда янги ёндошувларни топиш; қабул қилинган қарорлар натижасини олдиндан кўра билиш ва натижани таҳрирлаш. Ушбу компонентлар ҳар бири ўзига хос бўлиб, бошқаларидан фарқ қилувчи функцияларни бажаради: масалан мотивацион-қадриятли компонент талабаларда ижтимоий аҳамиятга эга қадриятга йўналтиришда математик компонентликни ривожлантиришдаги устувор қоидаларни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминлашни рағбатлантиради, когнитив – фаолиятли компонент эса талабаларда математик билим, кўникма ва малакалар тизимини шакллантириш ва математик қобилиятни, шунингдек мустақил билишдаги компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган. Амалий-ижодий компоненти ижтимоий аҳамиятга эга шахс сифатларини ва фаол ижтимоий ҳаракат тажрибасини, мустақил ижодий лойихалаш-тадқиқотчиликг фаолият кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга имкон берувчи боҳолаш, коммуникатив ва эвристик функцияларни бажаради; ревлексив компонент- ўз фаолиятини объектив баҳолаш кўникмасини ривожлантиришни рағбатлантирувчи аҳамиятга эга функцияларни бажаради. Бу функциялар эса, ўқув жараёнининг мазмунини, методлари, воситалари ва шаклларини танлашни шарт қилиб қўяди ва шу билан бирга бўлажак муҳандисларда математик компетентлик ривожланиш кўрсаткичлари ва даражаларини аниқлашга имкон беради. Математик компетентликнинг компонентли таркибини ўрганиб чиқиб, биз ўз тадқиқотимиз учун қуйидаги ишчи таърифни қабул қилдик: техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг математик компетентлиги- бу мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий- ижодий ва рефлексив компонентлардан ташкил топган ва касбий аҳамиятли математик билим, кўникма ва малакалар тизимини эркин эгаллашда, мазмунан турли йўналишли фаолиятни мустақил амалга ошириш ва мураккаблик даражаси юқори бўлган касбий масалаларни ижодий ечиш қобилятида намоён бўладиган мутахассининг интеграл сифатидир. Муҳандис муваффақиятли фаолияти учун ўзи қизиққан объектининг мураккаблик даражасини, ушбу объектнинг хусусиятлари ва табиатининг хилма-хиллигини, атроф-муҳит билан ўзаро алоқасини тушуниш ўта муҳим ҳисобланади. Касбий муаммоли масалаларни ҳал қилишда ва атроф муҳитдаги борликда рўй берадиган ҳодисаларини математик жихатдан моделлаштиришга катта эътибор беради. Европа муҳандислар Миллий ассоциацияси Федерацияси томонидан замонавий муҳандиснинг касбий компетентлик шартлардан бири қуйидагича шакллантирилган: муҳандис “физик жараёнлардаги ходисаларни аввалдан башорат қилиш имконини берувчи назарий моделларни яратиши ва ушбу моделлардан фойдаланишга қобилятли бўлиш керак. Замонавий илм-фан томонидан ўрганиладиган иқтисод билан боғлиқ техник бошқа тизимларни анъанавий назарий метод билан ўрганиб бўлмайди, шунинг учун ҳам математик моделлаштириш илмий-техник тараққиётнинг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Математик моделлаштириш ҳар қандай вазиятда объектнинг хусусиятлари ва табиатини тезда, катта харажатларсиз ўрганишга имкон беради. Математик методлар муҳандисга касбий вазиятда етарлича ҳаракат қилишга имкон беради, чунки "математика- бу универсал тил, реал дунё билан аниқ ва самарали алоқадир, инсон эриша оладиган дунёвий билимларнинг манбаидир” [132]. Шундай қилиб, биз замонавий таълимни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишини белгилайдиган объектив омил сифатида математик модернизациялаш (фан, технология, иқтисод) жараёнлари интеграцияси муқаррарлиги ва компетентли ёндашувни асослашга келамиз. Г.И.Илларионова [67], М.С. Казанчян [69], О.В.Аверина [1], С.Г.Афанасева [16], С.А.Севостянова [127] ишларида олий таълимда касбга йўналтирилган математик тайёргарлик муаммолари кўриб чиқилган. Мазкур тадқиқотлар тахлили шуни курсатадики техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётгант бўлажак муҳандисларнинг касбий математик компетентлигини ривожлантириш жараёнига етарлича эътибор берилмаган. Буларнинг барчаси математика соҳасида мустақил билиш, малака ошириш, касбий масалаларни ҳал қилиш учун математик тил рефлексив жараёнларни ривожлантиришга йўналтирилган шахснинг математик фаолиятини эгаллаш даражаларини тавсифловчи шахснинг интенсиф фазилатлари сифатида ифодалаш мумкин бўлади. Илмий манбаларни ўрганишлар шуни кўрсатадики, сўнгги йиллардаги тадқиқотларда асосий урғи тизимни ташкил этувчи омилларга қаратилга, тизимининг ўзига эмас, ёки бўлмаса кенг қамровда тушунадиган фаолиятга қаратилган. (П.Я.Гальперин, В.В. Давыдов, А.Н.Леонтьев, А.Л.Никифоров, э.Г.Юдин ва бошқалар). Бўлажак муҳандисларда машғулотлар шаклланиш давомида фаолият усуллари кўникмаларга, фикрлаш усуллари эса ҳаттоки шахс хусусиятларига айланади.Чунки фаолиятнинг тузилиши қандай бўлса реалликнинг психикаси сифатида онгнинг тузилиши ҳам худди шундай бўлади [87]. Касбий фаолиятни амалга оширишда мутахассис ўзидаги тажрибасига таянади ва “идрок муаммоси шахс онгида оламнинг кўп ўлчовли оброзини яратиш муаммоси сифатида қўйилиши керак деб ҳисоблайди” [88]. Касбий математик компетенлик кўрсаткичлари асосига мутахассиснинг долзарб ва потентциал фаолиятининг характеричискасига қўйилиши мумкин [56]. Кўриниб турибдики, математик фаолият ва муҳандис фаолиятини таҳлил қилиш, техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришнинг мумкин бўлган йўлларини белгилашга имкон беради. Бизнинг тадқиқотимиз доирасида қарайдиган бўлсак математик фаолиятга нисбатан алоҳида қизиқиш пайдо бўлади. А.А.Столяр математик фаолиятни қуйидагича давом этувчи ақлий фаолият сифатида аниқлайди: 1) эмпирик ва индуктив методлар - кузатиш, тажриба, индуксия, аналогия, умумлаштириш ва абстраксиялаш ёрдамида эмпирик материални тахрирлаш (аниқ вазиятларни математик тавсифлаш); 2) мантиқ методлар ёрдамида математик материални мантиқий ташкил этиш (фаолиятнинг биринчи босқичи натижасида тўпланган); 3) математик назарияни қўллаш (фаолиятнинг иккинчи босқичи натижасида қурилган математик ва амалий ҳарактердаги муаммоларни ҳал қилиш ёрдамида). А.А.Столяр математик фаолиятнинг учта асосий босқичгаажратади: 1) кузатиш, тажриба, индукция, умумлаштириш ёрдамида далилларни тўплаш; 2) тўпланган материаллардан дастлабги тушунчалар ва аксиомалар тизимини шакллантириш ҳамда, уларга асосланган дедуктив қуриш назариясини асослаш; 3) назарияни қўллаш (математик билимлар тизимни янги вазиятларга узатиш) [134]. Математик фаолиятнинг биринчи босқичида реал вазият билан боғлиқ бўлган кўргазмали-оброзли, амалий-самарали, индуктив фикрлашлар устунлик қилади. Қандайдир бир реал объектни идрок этиш жараёнида муҳандис ундаги энг муҳим деталлар ва белгиларни ажратади, натижада унда объектга нисбатан онглиэмоционал муносабат пайдо бўлади. Сўнгра эса, фикрлашнинг мантиқий компоненти, оператцион нуқтаи назардан эса баён этишнинг аналитик стили ва синтетик табиати, умумлаштирилганлик ва мавҳумликнинг энг юқори даражаси устунлик қилади. Математик фаолиятни тавсифлаш учун юқори фикрлаш, яъни “фазода” йўналишни талаб қиладиган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ақлий фаолиятнинг ўзига хос типида амалга ошади.Бу эса реал объектларнинг фазовий хусусиятлари ва муносабатларини ёки уларнинг график тасвирларини таҳлил қилишга асосланган. Математик компетентликкасбий фаолиятнинг кўп ҳолатларида қўлланилади ва шунинг учун ҳам муҳандис фаолиятининг калити бўлиб ҳисобланади. Бу унинг шаклланиши ва ривожланиши муҳимлигидан далолат беради. Касбий математик компетентли фаолиятининг тузилиши қуйидаги компоненталарнинг яхлитлиги сифатида тавсифланади: когнитив, фаолиятли-операцион ва рефлексив. Ҳар бир компонентнинг шаклланиши унинг тавсифи ва хусусиятларини яхлит тизимининг бир қисми сифатида шаклланиши билан боғлиқ. Когнитив компонент математик методларни жалб қилган ҳолда моделлаштиришга тизимли ёндашувни ишлаб чиқишгаимкон беради, шунингдек, бўлажак муҳандиснинг касбий тайёргарликдаражасини назарий асослайди. Фаолиятли-оператцион компонент бўлажак муҳандиснинг касбий ўсиши ва мустақил таълим олиш қобилияти билан боғлиқ. Ушбу компонент ўрганилаётган моделни математик тилга ўтказишга ва янги (ёки мавжуд бўлган) математик моделни қуришга ёрдам беради. Рефлексив компонент рефлексив фаолият натижаларини баҳолашда инсонни ўраб турган муҳитга мумкин бўлган ўзаро таъсирларни этиборга олишда ифодаланади. Касбий математик компетентлик ва унинг компонентларининг ўзаро боғлиқ жиҳатларини кўриб чиқиш натижасида биз, унинг шаклланиш даражасини қуйидаги мезонлар бўйича баҳолаймиз: касбий вазиятларни ҳал қилишда математик билимлардан фойдаланиш (когнитив компонент); математик фаолиятни амалга ошириш, янгини қабул қилиш ва таклиф қилиш қобилияти, ижодкорликни бошқариш (фаолият-оператцион компонент); ҳам ақлий, ҳам амалий фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва назорат қилиш (рефлексив компонент). Бундай касбий математик компетентликни баҳолашнинг умумий мезони, бўлажак муҳандисларда касбий сифатларнинг ривожланиш даражасини аниқлаш учун дастлабги қадам бўлиб ҳисобланади. Бошқа фаолиятлар кабимуҳандис ишлайдиган тизимҳам бир нечта талабларга асосан ўзига хос хусусятларга эга. Муҳандис касби моддий меҳнат маҳсули остидаги фаолият воситалари сифатидақараш мумкин ва атроф муҳитдаги объектларини ишлаб чиқариш билан тавсифланадиган яъни, “инсон ва техника” (Е.А. Климов) каби касблар гуриҳига киради. Муҳандислик фаолиятининг тузилиши ижтимоий техник эҳтиёжлар, илмий ва эмпирик билимлар, ишчиларнинг моддий ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаклланади.Асосан фаолият қуйидаги тўрт босқичдаифодаланади (Рубикон модели): 1) олдиндан ҳал қилиш босқичи (ниятни шакллантириш); 2) ҳаракатга қадар босқич (ниятни амалга ошириш шартларини излаш); 3) натижа босқичи (баҳолаш босқичи); 4) кейинги таъсир босқичи (баҳолаш босқичи) [144]. Шу билан бирга муҳандислик фаолияти ўзига хос хусусиятларга ҳам эга: яъни маълумотни излаш ва вариантларни баҳолаш амалий тадқиқотларда бажарилади; ижро этишда, ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалаш ва ривожлантириш билан бир қатордаускуналарни ишлатиш ишларига мос келади; назорат ва тузатиш жараёнларида эса барча ишлар амалга оширилади [96, б.31]. Муҳандиснинг вазифаси мураккаб муҳандислик касбий муаммоларини лойиҳалаш ва ечишни ижобий ҳал қилиш, белгиланган талабларга жавоб берадиган тизимли компонентлар ёки жараёнларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Бундай лойиҳалашда яшаш мухити, соғлиқни сақлаш нормалари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, маданий,ижодий ва экалогиг жиҳатлар эътиборга олинади. Ҳозирги вақтда муҳандислик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири - бу лойиҳалаштириш ва устувордир. Муҳандислик фаолиятида лойиҳалашнинг етакчи роли бўлиб, муҳандислик таълимини фундаменталлаштириш ва инсонпарварлаштириш тендентсиялари ҳисобланади. Чунки объектларни лойиҳалашда зарурий бўлади бу иқтисодий, экологик, технологик чекловларни эътиборга олиш ва уларга қўйиладиган талабларга олдиндан мўлжал олабилиш зарурдир [114]. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш йўлларини излаш- бу лойиҳалаштиришга эътиборни кучайтиради. Негаки, лойиҳалар “биз яратмоқчи бўлган ва амалда қурмоқчи бўлган нарсаларни хаёлий яратиш ва амалда синаб кўриш” имконини беради [112]. Лойиҳалаш босқичининг маҳсулоти график ва матнли ҳужжатлар, яъни яратилган объектни рамзий шаклда намойиш этилиши сабабли, “инсон – рамзий” каби касб чизгиларининг муҳандислик фаолиятига кириб бориши ҳақида мушоҳида қилиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда муҳандислар диққати консентрацияланиб, диққатини ўзгартириш кўникмаси қўйилган масалани ечишга мантиқ кераклигини кўрсатади.Бошқа томондан, яратиладитган объектга жамиятнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-техник тизимларни яратиш, меҳнат натижалари учун масъулиятни ошириш роли тобора ҳал қилувчи бўлиб борадиган экологик омилларни этиборга олиш эса “инсон – инсон” типида каби қизиқиш интеграциялашувига олиб келади.Бағрикенглик, хушмуомилалик - лойиҳаларни амалга оширишда намоён бўладиган ўзаро муносабатлар тушунчалар ва ҳамкорлигининг турли кўринишларидир. Техник таълимни инсонпарварлаштириш – бу тенденция манбаларидан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, муҳандис касбий фаолиятининг хусусиятлари лойихалашнинг этакчи роли ва у билан боғлиқ қизиқишнинг яъни, “инсон - белгилар тизими” ва “инсон – инсон” кўринишдаги касблар мазмунига кириб боришидан иборатдир. Муҳандислик жиҳатдан лойиҳалаш - бу ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган бир нечта асосий босқичлар, фазолар, операциялардан иборат мураккаб жараёндир. Хорижий муаллифлар (Ж.Дихон, П.Ҳилл, Д.Крис, В.С.Степин ва бошқалар) нуқтаи назаридан лойиҳалаш жараёни бир-биридан фарқ қилади, лекин аслида барча муаллифларда юқори ижодий жараён сифатида лойиҳали тадқиқотчилик бир нечта кетма-кет босқичларни ўз ичига олади: техник тайёргарлик босқичи, лойиҳа эескизларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган эескизларни жорий этиш, ишлатиш ва баҳолаш. Тизим муҳандислик фаолиятнинг ҳар бир босқичида умумлашган операцияларнинг бир хил кетма-кетлигини амалга оширади: “муаммоли вазиятни таҳлил қилиш, ечимларни синтез қилиш, алтернативларни баҳолаш ва танлаш, ечимни моделлаштириш, ечимни тахрирлаш ва амалга ошириш” [133]. Математик фаолият Касбий математик компетентлик Муҳандислик лойиҳа фаолият Кузатиш, тажриба,индукция, аналогия,умумлаштириш ёрдамида далилларни тўплаш Когнитив компонент Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш, ечимни аниқлаш Тўпланган материаллардан дастлабги тушунчаларни ажратиш, аксиома системалари ва дедуктивуларга асосланган назарияни қуриш Фаолиятли-операцион компонент
Рефлексив компонент Ечимни тахрирлаш ва амалга ошириш Назарияни қўллаш 1-расм. Муҳандислик лойиҳалаш операцияларининг касбий математик компетентлик компонентларига мослиги. Лойиҳалаш операцияларининг математик фаолият босқичлари ва бўлажак муҳандислар математик компетенлиги компонентларига мувоффиқлиги мавжуд (1-расм). Когнитив компонент - жараёнлар, объектлар ва тизимларни кузатиш ва тажрибага асосланган ҳолда маълум бир маданий муҳит таъсири остида лойиҳалаш мақсадлари ва ижтимоий эҳтиёжларни аниқлайди. Индуция, ўхшашлик ва умумлашган ечимлар синтези яъни, антернативларни танлаш натижасида лойиҳалаш масалаларини шакллантиради. Назарияни қуриш эса тизимнинг компонентлари юқори аниқлик даражада моддий натижани олишга йўналтирилган. Бундан ташқариуларнинг ўзаро алоқадорлигини ишлаб чиқишга қаратилган. Шунинг учун ҳам у фаолиятга мос келади. Фаолиятни баҳолаш босқичи ечимларини тахрирлаш ва амалга оширишга мос келади, бу эса муҳандислик фаолиятининг лойиҳали йўналишида ҳосил бўлган камчиликларни тўлиқ аниқлаш ва бартараф этишга имкон беради. Касбий математик компетенликнинг когнитив компоненти мазмуни муҳандислик вазифаларини бажариш учун зарур бўлган математик билимлар тизимини, яъни қуйидагиларни ўз ичига олади: олий математика курси бўйича билим, кўникмаларни эгаллаш, талабалар–муҳандисликга оид Интернет тармоғидаги мавжуд математик маълумотларни қидиришни; амалий дастурлар пакетлари ёрдамида математик маълумотларни қайта ишлашнинг мумкин бўлган усуллари ҳақидаги билимдир. Муҳандиснинг касбий фаолиятини амалга ошириш, шунингдек талабалар,фаолиятли-операцион компонентини ташкил этувчи кўникмалар тизимига эга бўлишда математик аппарат (касбий йўналтирилган муаммоларни ҳал қилиш учун математик воситалар ахамияти даражасига қараб қидириш, йиғиш ва баҳолашга математик воситаларни қўллаш ва таяниш) орқали эришади. Талабада касбий йўналтирилган вазифаларни ижодий ҳал қилиш кўникмалари (муаммони ҳал қилишда ностандарт ёндашув; муаммонинг бир нечта ечимларини топиш ва энг оптемалини танлаш кўникмаси) шакилланади.Бундан ташқари ушбу компонентда ечимни тўғри расмийлаштириш кўникмаси (математик аппаратдан тўғри ва самарали фойдаланиш, хулосалар ва натижаларни шакллантириш) тез шакилланади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling