Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet5/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
халимов

Тадқиқот мақсади бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида математик компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
илмий-техник тарққиёт тенденциялари асосида муҳандиснинг математик компетентлиги мазмунини такомиллаштириш;
бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришда олий математика фанининг дидактик имкониятларини ўрганиш орқали амалий таълимни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш;
математик компетентликни ривожлантириш методикасини муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантириш модели асосида такомиллаштириш;
бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи электрон таълим ресурслари ҳамда ўқув-услубий таъминотини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва олинган натижаларга математик-статистик қайта ишлов бериш.
Тадқиқот объекти техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак мухандисларнинг касбий тайёргарлик жараёни.
Тадқиқот предмети. Бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида математик компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, методи ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида қўйилган вазифаларни ҳал этиш ҳамда дастлабки маълумотлар ва фаразларни текшириб кўриш учун ўрганилаётган муаммога мос тадқиқот методлари: касб-ҳунар таълимининг ривожланиш тенденцияларни аниқлаштиришга имкон берувчи илмий-методик адабиётларни методологик ва назарий таҳлил этиш, тажриба материалларини анализ қилиш ва синтези; кузатиш, сўровнома ўтказиш, талабаларнинг математик компетентлик даражасини ташхис қилиш, педагогик тажриба-синов натижаларидан олинган маълумотларни математик-статистик қайта ишлаш методларидан комплекс фойдаланилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлиги мазмунини инновацион ёндашувлар асосида чуқурлаштириб, уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг функционал (дидактик, методик, диагностик) имкониятлари такомиллаштирилган;
умумлаштирилган такрорлаш, мураккаблиги юқори даражадаги топшириқлар, “ўз кучига таяниш”, маълумотларнинг тақчиллиги шароитида эркин импровизация, хаётий тажрибага асосланиш каби интерфаол таълим методларининг имкониятларидан фойдаланиб, олий математика фани негизида амалий таълимни ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида мақсадли, мазмунли-ташкилий, технологик, мезонли – бахолашли, натижали каби ўзаро боғлиқ компонентдан иборат математик компетентликни ривожлантиришнинг тузилмавий мазмунли модели ишлаб чиқилди ва тажрибада текширилди;
бўлажак муҳандиснинг касбий компетентлиги сифат кўрсаткичлари (лойиҳалаш, креативлик, технологик) ва тайёргарлик даражаларини (юқори, ўрта ва паст) квалиметрик ёндашув асосида такомиллаштириш орқали баҳолашнинг объективлик хусусиятлари (автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик) кенгайтирилган.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling